Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Geosiyosat
А.Г.Дугин
Энди Россияда ўтган асрнинг сўнгги чорагида жонланган, собиқ тизимнинг парчаланиши муносабати билан сиёсий ҳаракатга айланган оқимга алоҳида тўхталиш мақсадга мувофиқ. Бу евроосиёчиликнинг янги кўриниши бўлиб, уни “неоевроосиёчилик” шаклидаги сиёсий оқимга олиб келган киши рус олими А.Г.Дугин ҳисобланади. 2 А.Дугиннинг таълимотига унинг сиёсий мавқеи ёки сиёсий фаолияти орқали баҳо бериш мақсадга мувофиқлигини эътиборга олиш керак. Зеро, А.Дугин ўз ижодини фақат китоблар ёки мақолалар ёзишга эмас, балки ижтимоийсиёсий тусдаги ва айни вақтда умумминтақавий миқёсдаги ҳаракатга асос солишга бағишлаган. Бунинг аҳамияти шундан иборатки, А.Дугин айнан неоевроосиёчилик оқимининг муаллифи етакчиси, мафкуравий йўлбошчиси ҳисобланади. У яратган таълимот ва оқим албатта биринчи навбатда Россиянинг геосиёсий мавқеини тиклашга қаратилганлигини эътибордан қочирмаслик керак. Аммо айни вақтда, Россиянинг барқарорлиги, ҳудудий бутунлиги айнан Евроосиё минтақаси миқёсидаги блокни ташкил этиш билан амалга ошириш мумкинлиги тўғрисидаги хулоса, бу мамлакат атрофидаги минтақалар манфаатларига мос келади. Бошқача айтганда, неоевроосиёчилик оқимининг истиқболи албатта атрофдаги мамлакатларга нисбатан бу оқим тарафидан қўйиладиган талабларга боғлиқ. Дастлабки даврда Россия ҳукумати бу оқимга 1 Исаев Б.А. Геополитика. Учебное пособие. СбП.:Питер, 2005. - С. 371-372. 2 Александр Гельевич Дугин 1962 йилда Москва шаҳрида ҳарбий оиласида туғилган. Университетни битиргач (1988-1991 й.) “ЭОН” нашр марказида муҳаррир ва бош муҳаррир, “Милый Ангел” (1990 й.) альманахи, “Элементы” (1991 й.) журналида бош муҳаррир, FINIS MUNDI радиоэшиттириши (1996-1997 й.) ҳамда “Геополитическое обозрение” эшиттиришининг (1997-1999 й.) муаллифи ва бошловчиси. Фалсафа фанлари номзоди бўлган А.Г.Дугин бугунги кунда Москва Новый Университетида фалсафадан дарс беради, 1998 йилдан бери эса шу университетнинг ректори ҳисобланади. Бугунги кунда 13 та йирик асар муаллифи бўлиб, улар асосан геосиёсат муаммоларига бағишланган. Ўзининг аксилғарбчи, аксиллиберал, консерватор, ўнг миллатчиликка йўғрилган қарашлари билан ном қозонган А.Дугин 1990 йилларда Россия ҳокимиятига нисбатан мухолиф позицияда турган. 2000 йилдан кейин эса ўзининг кескин радикал позициясидан узоқлашиб, марказчи ва президент тарафдорлари қаторига қўшилган. 1998 йилдан бошлаб РФ Давлат Думаси раиси маслаҳатчиси лавозимини эгаллаган. 120 нисбатан совуққонлик билан қараганлиги унинг тор миллатчилик руҳидаги қарашларига бориб тақалади. Аммо шу билан бирга унинг қарашлари Россиянинг геосиёсий ҳушёрлигини оширишга хизмат қилганлиги туфайли, ҳукумат афтидан бу оқимдан атрофдаги минтақаларни Россия атрофида бирлаштириш йўлида фойдаланиш мумкинлиги тўғрисидаги хулосага келган. А.Дугин ўз оқимининг пайдо бўлиш сабаблари тўғрисидаги саволга жавоб берар экан, собиқ иттифоқнинг парчаланишини биринчи сабаб сифатида кўрсатади ва оқибатда келиб чиққан инқирозлар, Ғарбнинг шиддатли таъсирига жавоб бериш зарурати унинг сиёсий характерини белгилаб берганлигини қайд этади. 1 А.Дугин ўз таълимотини амалий жабҳага кўчириш йўлларини қидирар экан, буни у партия ташкил қилиш орқали рўёбга чиқариш мумкин, деб ҳисоблайди ва 2002 йилда “Евроосиё” номли партия ташкил этади. Бу сиёсий партиянинг тор миллатчи сиёсати унга нисбатан ҳукуматнинг ижобий ёндашувини таъминлай олмади ва бу партия ўз дастури билан керакли миқдорда электоратни ҳам тўплай олмади. Бу А.Дугин ижоди ва дунёқарашидан келиб чиқади. Шуни таъкидлаш керакки, гарчи евроосиёчиликни тиклашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган бўлсада, А.Дугин қарашлари ва таълимоти Россиямарказчиликка ортиқча йўғрилганлиги сезилиб туради. Бошқача айтганда, унинг қарашлари асосида Евроосиё суперминтақасида жойлашган барча мамлакатларнинг бирлашуви натижасида уни ягона бирлик сифатида сақлаб қолиш мумкинлиги ифодалансада, буни у очиқ эътироф этмайди. Унинг қарашлари ташкил этган ҳаракат негизида Россия омили марказда, қолганлар, айниқса Марказий Осиё эътибордан четда қолади ёки бошқача айтганда, бу ҳудуддаги барча мамлакатларни бир хил даражада кўрмайди. А.Дугин ижодини ўрганар экансиз, унинг Евроосиёчилиги евроосиёликлар таълимотларини ўрганиш натижасида эмас, балки ғарблик европамарказчилик мактабларига қарши сунъий яратилган мактаб сифатида намоён бўлади. Бу фикрни асослаш учун, А.Дугин асарларининг аксариятини ғарб олимлари ташкил этган библиографияси ҳам намоён этиб турибди. Бошқача айтганда, А.Дугиннинг Евроосиёчилиги бу минтақа олимларининг қарашлари асосида эмас, балки ғарблик олимларнинг қарашларига тескари таълимот яратиш истаги асосида вужудга келган. Унинг таълимоти гарчи тамаддуний асосда қурилган бўлсада, у Евроосиёнинг тамаддуний ягоналигига эмас, балки атлантизмга 1 Дугин А.Г. Основы Евразийства. - М.: Арктогея. 2002. - С.85-87. 121 қарши бўлган тамаддун эканлигига урғу беради. Айни вақтда, ўз концепцияси ҳам астасекин сезилмаган ҳолда миллатчиликка йўғрила боради. 1 А.Дугин ўз таълимотида Евроосиё билан ғарбий Европа ўртасидаги тамаддуний зиддият ҳақида баҳс юритмайди, ёки бошқача айтганда бу икки минтақа ўртасидаги фарқларни мутлақлаштиришдан қочади ва АҚШ ёки англосаксон тамаддунини Евроосиёнинг асосий рақиби сифатида қабул қилади. 2 Унинг фикрича, Евроосиё учун тажовузкор “атлантистлар” ўрнига бетараф “қиъачи” европаликлар афзал. А.Дугин ўз таълимотида Марказий Осиё омилига ҳам ўз эътиборини қаратади ва бунинг тарихий асосларига мурожаат қилиб ўзининг геосиёсат асослари китобида мумтоз геосиёсатчиларнинг Турон омили борасидаги қарашларини келтиради. А.Дугин Евроосиёчилик ҳаракатини шакллантиришда бироз радикал усуллардан фойдаланиш зарурлигини уқтиради. Бу радикал усуллар қандайдир ҳарбийсиёсий тизимга хос қоидалар билан бошқаришни ўз ичига олади. Булар қаторига Евроосиёчилик ғоясини сўзсиз тан олиш, бу минтақани сақлаб қолиш олий мақсад эканлигини англаш, ўзаро ёрдам, чидамлилик ва ҳоказо қандайдир ҳарбий чидам талаб этиладиган қоидаларни ўртага ташлайди. Унинг фикрига кўра, фақат мана шундай қоидалар асосида Евроосиёда ягона тизим ўрнатиш ва уни жорий қилиш билангина Евроосиёни тўлиқ ташкил этиш ва уни назорат қилиб туришга эришиш мумкин. Мафкуравий жиҳатдан бу минтақадаги халқлар қитъачиликка хос маданият билан тарбияланиши ва зарарли либерал ғоялардан халос бўлишлари талаб этилади. Кўриниб турганидек, А.Дугин социализмнинг ўзига хос ислоҳ қилинган шаклини таклиф этмоқда. Бундан ташқари, у Евроосиё халқларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш учун мафкуравий илдизларни қадимқадимда мавжуд бўлган анъаналардан қидиришни таклиф қилади. Унинг фикрига кўра, дунёнинг барча қитъалари таназзулга юз тутган пайтда Евроосиё халқлари ўзаро бирлашишлари учун умумий ўтмишга мурожаат этиб, умумий қадриятларни излаб топишлари зарур бўлади. Бунинг учун зарур бўлса, қадимда мавжуд бўлган Евроосиёдаги барча халқлар сиғинган ўтмишдаги диний қарашлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Маданиятнинг умумий нуқталарини излаб топиш асосида умумий маданият яратиш йўлидан бориш талаб этилади. Унга 1 Дугин А. Ўша жойда. - С. 95-96. 2 Дугин А. Основы геополитики. - М.: Арктогея, 1997. - 600 с. 122 кўра Евроосиё халқларини “Сув” тамаддунига қарши руҳ билан тарбиялаш, атлантистларга қарши кўникмалар билан қуроллантириш зарур. Бундан ташқари, А.Дугин асос солган оқим умумбашарий миқёсда ягона ҳукумат қуришга интилаётган мондиалистларга қарши тура олувчи муқобил тузум яратиш зарурлигини илгари суради. 1 Ушбу қарашлар гарчи анча-мунча тадқиқотларга ва баҳс- мунозараларга сабаб бўлган бўлсада, умумминтақавий миқёсда жуда оммавий оқимга айланмади. Бунга сабаб ҳам аслида А.Дугиннинг қарашларидаги бирёқламалик бўлса керак. А.Дугин Евроосиёнинг стратегик мувозанатини, уни яхлит ҳолда сақлашнинг йўлларини қидириб, Россиянинг қўшнилари бўлган мамлакатларнинг миллий манфаатларига етарли эътибор қаратмайди. Шу туфайли унинг қарашлари Россия ичида ва энг яқин қўшнилари, масалан Белорус ва Қозоғистонда бироз қизиқиш уйғотган. Бошқа мамлакатлар, хусусан Марказий Осиёнинг бу оқимга нисбатан киришиб кетмаслиги, албатта ундаги бирёқламаликка бориб тақалади. Масалан кўриб ўтилган МДҲ олимларининг деярли барчаси, улкан ва муҳим омил Марказий Осиё омилига етарли эътибор беришмайди. Бунга сабаб албатта уларнинг шарқ фалсафаси, Марказий Осиёнинг тарихдаги ўрни етарли эътибор бермаслик ёки бу минтақанинг геосиёсий аҳамиятини керагича ҳисобга олмаслик ёки бўлмасам бу ҳақда етарли билимга эга бўлмаслик бўлса керак. Неоевроосиёчилик таълимоти, Европага қанчалик бўлса, Марказий Осиё ёки Шарққа ҳам шунчалик йўналганида, Марказий Осиёда унинг тарафдорлари ҳозиргига нисбатан анча кўп бўлган бўлар эди. Россия ҳудудий жиҳатдан қанчалик улкан, иқтисодий салоҳияти қанчалик қудратли бўлмасин, ўзини ягона онгли давлат ёки “марказдаги” давлат, қолганлар эса “четдагилар” тарзида кўрадиган бўлса, евроосиёчилик тарафдорларининг сафи кенгаймайди. Аксинча бу оқимлар ўз моҳиятини очиб бериш билан рақиб тараф учун янгидан-янги муқобил дастурлар учун йўл очиб беради. Умуман олганда МДҲ геосиёсий мактабини кузатар эканмиз, унга Россиянинг “марказийлик” позициясига урғу бериш, унинг имкониятларини мутлақлаштириш, илгари суриладиган интеграцион концепцияларда самимийлик ёки адолатнинг 1 Дугин А. Основы Евразийства. - М.: Арктогея. 2002. - С. 82-84, 98-100. 123 етишмаслигини кузатиш мумкин. Айнан мана шу туфайли бўлса керак, МДҲда ҳудудидаги минтақавий тузилмаларнинг самарали фаолият юритаётганлигини таъкидлаш қийин. МДҲнинг замонавий геосиёсий мактабларини ўрганиш, давлатлар ўз манфаатларини тўлиқ белгилаш босқичида эканлиги тўғрисидаги хулосага олиб келмоқда. Бу суперминтақанинг ягона ва яхлит тизим остида бирлаштириш учун АҚШ бошчилигидаги атлантистларнинг заифлашиши ва бу минтақа уларнинг эътиборидан четда қолиши керак. Бугунги кунда кечаётган жараёнларга назар ташланса, бунинг эҳтимоли эса жуда кам эканлиги, Ғарб дунёси эса ўзининг янгидан-янги дастурлари билан айнан Евроосиёга интилаётганлиги намоён бўлмоқда. Бу эса МДҲ геосиёсий мактаблари намоёндаларини барчанинг манфаатларига мос келадиган умумий йўналишларни белгилаган ҳолда ижод қилишлари зарурлигини кўрсатмоқда. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling