Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Geosiyosat
К.С.Гаджиев
МДҲ ҳудудидаги кучлар мувозанати борасида ўзига хос илмий фаолият олиб борган, прагматик сиёсат тарафдори бўлган олимлардан яна бири – таниқли россиялик тарихчи, сиёсатшунос ва геосиёсатчи, тарих фанлари доктори, Москва Давлат Халқаро Муносабатлар Институти профессори Камалудин Серажудинович Гаджиевдир. 2 1 Исаев Б.А. Геополитика. Учебное пособие. СбП.:Питер, 2005. - С. 338-342. 2 К.С.Гаджиев янги ва энг янги тарих, тарих ва халқаро муносабатлар социологияси, халқаро ҳуқуқ, сиёсий социология ва сиёсий маданият, геосиёсат ва глобалистика масалалари буйича 116 К.С.Гаджиев собиқ иттифоқ парчалангандан кейинги даврда Россияда геосиёсий масалаларни янгича талқини зарурлигини илгари сурган олимлардан ҳисобланади. Унинг фикрига кўра, “бугунги кунда дунёда кечаётган воқелик шу қадар тубдан ўзгардики, уни бошқа давр воқелигида қурилган усуллар асосида таҳлил қилиш” мумкин эмас 1 . Бунинг биринчи ва асосий сабаби, ўтган асрдаги геосиёсий механизм Биринчи Жаҳон уруши натижалари асосида бўлинган дунё ва ундаги етакчиларнинг келишувлари асосида қурилган. Бугунги кунда, етакчи давлатларнинг сони, кучлар мувозанати ўзгарганлиги муносабати билан геосиёсий механизм, бу соҳанинг ўзи янгиланиши зарур. 2 К.С. Гаджиев геосиёсатни ҳам ислоҳ қилиш зарурлигини таъкидлар экан, бугунги геосиёсий жараёнларга адолатли баҳо бериш ва бирорбир натижага эришиш учун, “воқеликлардаги устуворликлар ва уларни тадқиқ қилишнинг усуллари, тушунчалари ва категорияларини” ўзгартириш мақсадга мувофиқ 3 . Ўз фикрларини асослаш учун у ўтган асрда рўй берган ўзгаришларни қуйидагича ифодалайди: илм–фан, техника ва технология тараққиёти, илмий– техникавий ҳамда информацион–телекоммуникацион инқилоби рўй берди; бозор иқтисодиёти ва либерал демократиянинг жадал ривожланиши давом этиб, миллатлар ва инсон хуқуқларини ҳимоя қилиш тамойилларини тан олаётган давлатлар сони кўпайиб бормоқда; XX аср “ғоялар ва миллатчилик амалиёти” тантана қилган аср бўлди ва бу ҳол мустамлакачи империяларининг парчаланишида намоён бўлди, XX аср инсоният бошига мислсиз азоб–уқубат ва кўплаб талофатлар келтирган жаҳон урушлари, оммавий қирғин қуролларининг яратилиши, мустабид тизимлар асри сифатида тарихда муҳрланиб қолди; кўплаб илмий ишлар муаллифидир. Унга тегишли 1990 йилларда чоп этилган “Сиёсий фанлар” китоб замонавий Россиясида сиёсатшунослик йўналиши бўйича яратилган илк ўқув қўлланмалардан ҳисобланади. Шунингдек, у 2001 йилда нашр этилган “Европа мамлакатлари ва Американинг янги ва энг янги тарихи” қўлланмасининг ҳаммуаллифидир. 1 Гаджиев К.С. Введение в геополитику. М.: Международные отношения, 2001. - С.5. 2 Гаджиев К.С., Геополитика. - Москва: Международные отношения, 1997. -384 с. 3 Гаджиев К.С. Ўша жойда. 117 ХХ аср барча давлатларнинг кучи ва таъсиридан қатъий назар, жаҳон сиёсатига жалб этилиши билан ажралиб туради. 1 Ана шу мулоҳазаларга таяниб, К.С.Гаджиев ҳозирги даврда дунё воқелиги шу қадар кескин ўзгардики, уни ўзга даврларда ишлаб чиқилган услублар таҳлил этиши мумкин эмас, деган хулосага келади. У мазкур воқеликни теран ва изчил тадқиқ этиш учун қўлланаётган услублар, воситалар, тушунча ва категорияларини ўзгартириш талаб этилади, деб ҳисоблайди. 2 К.С.Гаджиев геосиёсатга мустақил фан соҳаси сифатида баҳо берар экан, унинг олдида турган тадқиқиот мавзуларини белгилашга ҳаракат қилади. Унинг фикрига кўра геосиёсат ташқи сиёсат, дипломатия, халқаро муносабатлар тарихи, халқаро ҳуқуқ, социология, фалсафа каби фанларнинг кесишув нуқтасидаги соҳа ҳисобланади. К.С.Гаджиевга кўра геосиёсат аввало бугунги кундаги дунёдаги етакчи давлатлар, халқаро ташкилотлар ва минтақаларни белгилаши, улар ўртасидаги стратегик мувозанатга баҳо бериши, дунё олдида турган умумбашарий мавзуларнинг манбаларини, уларга жавоб бериш йўлларини, миллатлараро муносабатларга салбий таъсир кўрсатадиган трансчегаравий ташкилотларнинг фаолият механизмларини очиб беришга хизмат қилиши керак, деб ҳисоблайди. К.С.Гаджиев замонавий геосиёсат борасидаги ўз хулосаларини АҚШ ташқи сиёсатини атрофлича таҳлил қилиш орқали асослаб беради. 3 Бу олим тадқиқотида Россиянинг халқаро обрўсининг тушиб кетиши илдизларини рўйрост очиб берганлиги намоён бўлмоқда. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling