Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Geosiyosat
В.Л.Цымбурский
МДҲ ҳудудидаги кучлар рақобати борасида илмий тадқиқот олиб борган, аммо Россиямарказчиликка берилиб кетган Россиялик яна бир олим В.Л.Цымбурский бўлиб, у ҳам стратегик вазиятни ўзига хос тадқиқ қилган олимлардан ҳисобланади. Унинг фикрига кўра, Россия Осиё ва Европа ўртасида жойлашган ўзига хос тарзда шаклланган алоҳида тамаддун ҳисобланади. Унинг фикрлари Россиянинг мавқеини белгилашга қаратилган бўлсада, муҳим масалалар бўйича евроосиёчилардан фарқланади. Жумладан, унинг фикрига кўра рус миллати романгерман 1 Исаев Б.А. Геополитика. Учебное пособие. СбП.:Питер, 2005. - С. 346-347. 2 Гаджиев К.С. Геополитика. - Москва: Международные отношения, 1997. -384 с. 3 Цымбурский В.Л. «От великого острова Русии...» К прасимволу российской цивилизации // Полис: Полит. исслед. - 1997. - N 6. - С. 34-56. 118 тамаддунининг маҳсулидир. Бу фикри билан у руслар туркий ва славян қабилаларининг натижаси эканлиги тўғрисидаги ғояни илгари сурган Л.Н.Гумилёвдан фарқланмоқда. Шу асосда руслар Европа ва Осиёни туташтириб турувчи кўприк вазифасини ўтайдилар. Унинг Россия ва Евроосиё муносабатлари борасидаги асосий қараши диққатга сазовордир. Унинг фикрига кўра, Россияни Евроосиёга тенглаштириш ёки Россияни Евроосиё деб аташ янглиш, Россия Евроосиёнинг ичидаги бирликдир. Бундан ташқари, Россияиннг ўзига хос тамаддуний хусусиятга эга эканлигини таъкидлаб, уни қандайдир ўзига хос оралиқ “маданий орол”га қиёслайди. Буни асослаш учун эса қуйидаги айрим фикрларини ўртага ташлайди. В.Л.Цымбурскийнинг фикирга кўра, Россиянинг бепоёнлиги ва табиий-иқлим нуқтаи-назаридан Европадан кескин фарқланиши унинг ўзига хослигини орттиради ва Ғарб тамаддунидан ажратиб туради. В.Л.Цымбурский Россиянинг географик ва этноҳудудий масалаларини таҳлил қилар экан, уни мумтоз геосиёсий концепциялар билан қиёслаш ёки уларга асосланиш йўлидан бормайди. Аксинча, у бу борадаги қарашларини русларнинг улар эгаллаган ҳудуднинг ўзига хослигини асослаш ва буни сақлаб қолишнинг йўлларини излаб топишга қаратади. Шўро тизимининг шаклланиши билан Россиянинг давлатчилиги ўзининг янги кўринишига эга бўлган бўлсада, бу тузумнинг парчаланиши билан Россиянинг деярли уч аср давом этган империячиликка асосланган давлатчилиги ҳам ўз поёнига етди. Россиянинг геосиёсий мавқеини тиклашни истиқболдаги асосий вазифа сифатида кўрган В.Цымбурский, илгариги империяча ташқи сиёсат ўрнига федерал усулдан фойдаланишнинг зарурлигини илгари суради. Евроосиёнинг асосий кенгликларини эгаллаган Россия учун мана шу улкан майдонни яхлит сақлаб қолиш учун зарур бўлган сиёсий механизмни такомиллаштириш зарур. Бунинг учун у илгари бу борада ишлаб чиқилган барча геосиёсий концепцияларни ўрганиб чиқиш ва улар асосида янги концепция яратиш зарурлигини ўртага ташлайди. Бу борада у “Буюк Русия ороли. Рус маданияти томон” асарида Россиянинг географик хусусиятларини, табиий иқлим шароитлари, маданияти ҳисобга олиш ўз аҳамиятини сақлаб қилишини таъкидлайди. В.Цымбурский шунингдек геосиёсат ва сиёсатшунослик мутаносиблиги масаласига ойдинлик киритади. У геосиёсатни қатъий илмий назария, деб ҳисобламайди ва уни сиёсатшунослик 119 таркибидаги бўлим сифати талқин этади. Бу бўлимни у метагеосиёсат ёки геосиёсатшунослик деб атайди. Муаллифнинг фикрича ўз илмий услуб ва назарияси, илмий аппарати билан геосиёсат сиёсатшуносликни бойитиши мумкин. 1 Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling