Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet47/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

Б.Ельцин 
Олимлардан ташқари айрим сиёсатчилар ҳам евроосиёчилик 
билан шуғулланишган бўлиб, уларнинг фаолияти борасида ҳам 
тўхталиш мақсадга мувофиқ. Булар қаторига РФнинг собиқ 
Президенти Б.Ельцин ва Қозоғистон Республикасининг собиқ 
Президенти Н.Назарбоевларни киритиш мумкин.
Б.Ельцин евроосиёчилик амалиётига ўзига хос ҳисса қўшган 
етакчилардан бири бўлиб, собиқ тизим парчаланган пайтда 
МДҲнинг геосиёсий истиқоболи хусусида жиддий фаолият олиб 
борганлиги маълум. Бошқача айтганда, Б.Ельцин геосиёсат 
борасида академик фаолият олиб бормаган бўлсада, унинг сиёсий 
фаолиятида евроосиёчиликнинг айрим қирраларини кузатиш 
мумкин. Биринчи навбатда, Б.Ельциннинг бу борадаги фаолияти 
Собиқ Иттифоқ парчалангандан кейин бу ҳудудда илгариги 
алоқаларни сақлаб қолишни таъминлайдиган бирорбир сиёсий 
тузилмани ташкил этишга бўлган интилишлар билан бошланган. 
Аммо, Б.Ельцин ўз фаолиятида МДҲ ёки собиқ шўро тизимини 
эмас, балки бир мамлакатни, яъни Россияни парчаланишдан 
сақлаб 
қолишга 
интилган. 
Чунки, 
собиқ 
иттифоқнинг 
парчаланиши Россиянинг ички минтақаларига кўчиши, қатор 
регионларда айирмачиликни келтириб чиқариши мумкин эди.
Б.Ельцин ўз чиқишларида евроосиёчиликни тарғиб қилмаган 
ёки шунга бағишлаб бирорбир асар ёзмаган, аммо Россиянинг 
яқин қўшнилари билан алоқаларни сақлаб қолишга интилганлиги 
унинг фаолиятида шундай мақсад бўлган ёки йўқлиги тўғрисида 


124 
айрим хулосаларга олиб келади. Россиялик экспертлар ва кўпгина 
давлат арбоблари Б.Ельцин даврини Россия геосиёсатидаги аянчли 
даврларидан дея ҳисоблаган ҳолда, уни Россияда бўлиб ўтган 
минтақавий 
можаролар, 
қонли 
тўқнашувлар, 
олигархлар 
гуруҳининг шаклланиши орқали баҳолашади.
Замонавий геосиёсатчилар Б.Ельциннинг сиёсий фаолиятида, 
евроосиёчиликка зид хаттиҳаракатлар устувор бўлганлигини 
таъкидлашиб, айнан М.Горбачев ва Б.Ельцин олиб борган “қайта 
қуриш” сиёсати қадимдан Евроосиёни (русларни) Европадан 
ажратиб турган хусусиятлардан маҳрум этган.
1
Б.Ельцин ҳам 
Россиянинг маъмурий субъектларига “истаганча демократия” 
ваъда қилганида, қайсидир маънода, М.Горбачев сиёсатини давом 
эттирганлиги намоён бўлади. Бошқача айтганда, Б.Ельцин ҳам 
Россия учун, унинг халқаро мавқеи учун курашган бўлишига 
қарамасдан, ўз фаолиятини евроосиёчилик таълимотига мослаш 
ёки шу таълимот асосида қуришга ҳаракат қилганлигини 
таъкидлаш қийин. Шу туфайли бўлса керак, Россиянинг геосиёсий 
истиқболи ҳақида гапирганда қатор давлат арбоблари, Б.Ельцин 
шахсини четлаб ўтишга ҳаракат қилишади ёки унинг сиёсий 
фаолиятини қандайдир геосиёсий қолипга солишдан чекинишади. 
Умуман олганда, Б.Ельцин кучли сиёсий арбоб сифатида ном 
қозонган, Россиянинг халқаро мавқеини мустаҳкамлашга ҳаракат 
қилган бўлишига қарамасдан, унинг фаолиятида биз мавзу 
доирасидаги кўтараётган назарий геосиёсий доктринани кўриш 
мушкул. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling