Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


географик жойлашуви ва табиий–иқлим хусусиятлари;  


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet50/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

 
географик жойлашуви ва табиий–иқлим хусусиятлари; 

 
иқтисодий салоҳияти; 

 
шу ҳудудда яшовчи халқларнинг қатъий равишда табиий–
географик омиллар таъсири остида шаклланган менталитети 
ҳамда анъаналари

 
ушбу хусусиятлар таъсирида шаклланган сиёсий тузумнинг 
табиати.  
Бироқ ўтган юз йилликда минтақалар ёки давлатларнинг 
геосиёсий мавқеи кўпгина ҳолларда иқтисодий омил билан 
белгиланиши одат тусига кирди. Албатта дунёда энергетика 
захиралари истеъмолининг кучайиши ва уларга бўлган 
эҳтиёжнинг кескин ортиб кетиши бунинг асосий сабаби 
ҳисобланади.
3
Марказий Осиёнинг иқтисодий салоҳияти унга 
бўлган геосиёсий қизиқишнинг асосий манбаи эканлигини 
унутмаган 
ҳолда 
минтақанинг 
юқорида 
санаб 
ўтилган 
хусусиятлари хусусида тўхталиб ўтамиз. 
Геосиёсатнинг назарий қоидаларига кўра, аввало Марказий 
Осиёнинг жуғрофий ўлчамлари тўғрисида фикр юритиш мақсадга 
мувофиқ. 
Зеро, 
минтақанинг 
ҳудудий 
жойлашуви 
ва 
кўрсаткичлари унинг геосиёсий имкониятлари ҳамда стратегик 
салоҳиятини белгилаб берувчи муҳим табиий омилдир. Евроосиё 
минтақасида асрлар давомида кечаёган геосиёсий жараёнлар ҳам 
илмий–назарий, ҳам амалий жиҳатдан унинг марказий қисми, 
аниқроғи “heartland” (“Ер юраги”)га йўналтирилганлигини 
кўрсатади
4
. Манбаларга қараганда, Ернинг ушбу (яъни юрак) 
қисми Марказий Осиёни ҳам ўз ичига олади. Албатта, бу минтақа 
айнан “юрак”нинг марказини ташкил этмасада, “юракка борадиган 
1
Хопкирк П. Большая игра против России: Азиатский синдром. –Москва: Рипол классик, 2004. –
С. 4.

Марказий Осиёнинг икки хил акс эттирилиши бунга мисол. 1, 7-иловалар.

Бжезинский 3. Великая шахматная доска: Господство Америки и её геостратегические 
императивы. - М.: Международные отношения, 1998. - 254 с.

Маккиндер Х.Дж. Географическая ось истории // Полис: Полит. иссл. - 1995. - N 4. - С 162-
170.


135 
баъзи ўқ томирлар” ана шу ҳудуд орқали ўтган. Буни Марказий 
Осиё тарихига назар ташлаган ҳолда унинг ҳудуди учун бўлиб 
ўтган сон–саноқсиз урушлар, ҳозирга қадар давом этиб келаётган 
шиддатли жараёнлардан ҳам англаш мумкин.  
Рус геосиёсатчиларидан А.Дугиннинг таърифига кўра, 
Марказий Осиё ҳудуди Ғарбда Каспийдан бошлаб Шимолий–
шарқда Олтой ўлкасига қадар, шимолдан Шимолий Қозоғистон ва 
яна юқорироқдаги айрим Россия губернияларидан жанубда 
Покистонга 
қадар 
ҳудудни 
эгаллайди
1

Википедия 
энцеклопедиясидаги харита ёки География бўйича қўлланма 
(Geography Guide)га назар ташланса Марказий Осиё харитаси 5 
бешта республика ўз ичига олган
2
. Демак, Марказий Осиё Эроннинг 
шарқий ҳудудлари, Хитойнинг айрим ғарбий провинциялари ва 
ҳоказо ҳудудларгача чўзилган. Кўпгина Ғарб тадқиқотчилари ҳам 
Марказий Осиёнинг жуғрофий ўлчамлари тўғрисида шунга яқин 
фикр билдиришади. Шуни таъкидлаш керакки, фикримизча бирор 
бир минтақанинг ҳудудий ўлчамлари унинг геосиёсий аҳамиятига 
ва унга нисбатан геосиёсий қизиқишнинг ортиши ёки камайишига 
боғлиқ ҳолда долзарб мавзуга айланиб боради ёки эътибордан четга 
сурилади. Бугунги кунда Марказий Осиёнинг геосиёсий аҳамияти 
кескин ошиб бораётган ва ташқи таъсир кучаяётган бир пайтда 
унинг жуғрофий ўлчамларини турли даражада кўрсатиш минтақага 
кириб келаётган кучларнинг стратегик манфаатларига боғлиқ
3
.
Марказий Осиёнинг ўлчамлари А.Гумбольт даврига келиб 
анча–мунча аниқ шаклга эга бўла бошлаган бўлиб, асосан Осиё 
қитъасининг ички қисмини номлаш учун қўлланилган. 44,1/2° 
кенгликни Осиёнинг ўрта параллели сифатида қабул қилган 
А.Гумбольт ушбу параллелда 5° шимол ва жанубда жойлашган 
ҳудудни Ўрта Осиё деб атаган (39,1/2° Шимолий кенгликдан 
491/2°); Ўрта Осиёнинг ғарбий қисми Каспий денгизига бориб 
тақалади, бироқ унинг жанубий чегаралари хусусида олимлар ва 
мутахассисларда ҳанузгача ягона фикр мавжуд эмас. Рихтгофен 
ўзининг Хитой тўғрисидаги асарида нисбатан янги ва аниқ таъриф 
беришга ҳаракат қилади. У ўз таърифининг асосига илмий–
географик тамойилларни қўяди ҳамда Осиёнинг ушбу қисмига хос 
бўлган қуриган ва қуриб бораётган ҳамда денгизга чиқиш йўли 
мавжуд бўлмаган ёпиқ ҳавзаларнинг кўплигига эътиборни 
қаратади. Марказий Осиёнинг чегаралари шарқда Тибет ва 

Дугин А. Основы геополитики. - М.: Арктогея, 1997. -С. 353 - 364.
2
 http://www.geographicguide.net/asia/caucasus-map.htm, https://en.wikipedia.org/wiki/Central_Asia 

7-илова. Central Asia – инглиз тилидаги манбаларда Марказий Осиёни ифода этсада, рус 
тилидаги манбаларда «Средняя» ёки «Центральная» атамаси қўлланилган.


136 
Шинжондан ва шимолда жанубий Олтойдан тортиб жанубда 
Помир тоғларига қадар майдонни эгаллайди. Орол–Каспий 
пасттекислиги Рихтгофен фикрига кўра ўтиш боғи ҳисобланади. 
Ҳозирги пайтда Осиё қитъасининг барча ички ёпиқ ҳавзалари 
кўпроқ Ички Осиё деб номланади. Жумладан, Помирнинг шарқ 
томонини эгаллаган ҳудудлар Марказий Осиёга тегишли бўлса–да, 
Туркистон деб аталадиган ғарбий ҳудудлар, яъни Орол–Каспий 
пасттекислигининг бир қисми ва Эрон ҳудуди Ўрта Осиёга 
киради. Торроқ маънода ифода этилганда Ғарбда Каспий денгизи, 
шарқда Помир тоғлари, шимолда Орол–Иртиш ҳавзасидан 
жанубда Копед–тоғ ва Ҳиндиқуш орасидаги ҳудудлари Ўрта Осиё 
деб аталади. 
Ф.А.Брокгауз, И.А.Ефрон муаллифлигидаги энциклопедияда 
Марказий Осиёнинг турли талқинлари келтирилган. Жумладан, 
“Марказий, Ўрта Осиё, Осиё материгининг ички қисми бўлиб, 
Эрон тоғ тизмаси ва Туркистон ҳавзасини ўз ичига олади”
1
. Айни 
манбанинг “Среднеазиатские владения России”, деган бўлимида 
Ўрта Осиё тўғрисида қуйидаги маълумотлар бор: Россиянинг Ўрта 
Осиё ҳудудлари: Урал, Турғай, Акмола, Семипалатинск, 
Семиреченск, Закаспий, Сирдарё, Самарқанд ва Фарғона (Помир 
билан биргаликда) вилоятлари, жами 3318413 кв.км.; 9154200 ж. 
билан (1907 й.). Унга Хива ва Бухоро вассал хонликлари туташ
2
.
Геосиёсий 
назариянинг 
муҳим 
шартларидан 
бири 
минтақаларнинг жуғрофий хусусиятлари, хусусан Ер юзаси, 
тупроқ таркиби, сув ҳавзалари ёки тоғларга яқинлиги ва 
ҳоказоларни синчиклаб ўрганиш орқали шу ҳудуддаги халқлар ва 
давлатларнинг сиёсий табиатига баҳо беришдан иборат. Чунки 
давлатлар ва элатлар ҳудуддаги жуғрофий ва табиий шароит, 
шунингдек заминнинг хусусиятларига чамбарчас боғлиқ ҳолда 
шаклланиши тўғрисидаги қоида ушбу соҳанинг негизида ётади. 
Шу нуқтаи–назардан Марказий Осиёнинг жуғрофий ва табиий 
хусусиятлари ҳақида тўхталиб ўтиш маҳаллий халқларнинг 
миллий 
хусусиятлари, 
сиёсий 
табиати, 
давлатчиликнинг 
моҳиятига тушунишга ёрдам беради.
Демак минтақанинг географик жойлашуви ва майдони 
хусусида юқорида келтирилган маълумотларни инкор асосида 
қуйидаги хулосани ясаш мумкин. Марказий Осиё Ғарбда Каспий 
денгизидан шарқда Хитойнинг Шинжонь мухтор туманига қадар 
Шимолда Қозоғистондан то Покистонга қадар ҳудудни эгаллаган 

Брокгауз Ф.А., Ефрон И.А. Иллюстрированный энциклопедический словарь. Современная 
версия. -М.: ЭКСМО, 2007. - С 849.

Брокгауз Ф.А., Ефрон И.А. Ўша манба. - Б. 591.


137 
улкан географик бирлик бўлиб, Евроосиё текислигининг
марказий қисмини ўз ичига олган 4 млн. кв. кмлик улкан ҳудудни 
эгаллайди. Россия, Эрон ва Хитой каби геосиёсий нуқтаи–
назардан муҳим давлатлар билан чегарадош бўлган минтақада бор 
йўғи 60 миллион атрофида аҳоли истиқомат қилади. Бу рақамга 
Афғонистон аҳолисини қўшадиган бўлсак, демографик кўрсаткич 
2020 йилда 100 миллион атрофида бўлади. 
Асосий ҳудуди текислик ва пасттекисликлардан иборат 
бўлган минтақанинг иқлими асосан континентал, мўътадил, айрим 
тоғли ҳудудларда арктик хусусиятга эга. Минтақанинг кўпгина 
қисми қумли чўллар ҳамда текисликлардан иборат бўлсада 
ерларнинг қарийб тўртдан бири ҳосилдор ерлар ҳисобланади. 
Табиий иқлим шароитларига кўра минтақанинг жуда қулай 
эканлигини таъкидлаш зарур. Туркманистон ва Қозоғистон асосан 
чўл, ярим чўл, текисликлар ва пасттекисликлардан иборат. Йиллик 
ёғин миқдори Шимолий ва марказий текислик ҳудудларда– 300 
мм, чўл ва чала–чўлларда – 100 мм, тоғли ҳудудларда эса – 600 
мм.ни ташкил этади. Қишнинг энг паст ҳарорати Шимолий 
ҳудудларда –18

жанубда эса 0

атрофида, ёзнинг энг юқори 
ҳарорати эса Шимолий ҳудудларда +28, энг жанубда эса +44

ни 
ташкил этади.
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон асосан Фарғона, 
Зарафшон, Вахш, Кофарникон ва ҳоказо серҳосил водийлар ва 
воҳалардан иборат. Қирғизистон ва Тожикистонда тоғли ҳудудлар 
ушбу республикалар умумий майдонининг 35–60% ни Помир ва 
Тяньшань тизмалари ташкил этади. Минтақа ҳудудий жиҳатдан 
асосан текисликлардан иборат бўлиб, Каспий денгиз ҳамда Орол 
денгизи/кўли ушбу минтақада жойлашган. Тоғли ҳудудлар бўлса 
Помир ва Тяньшань, шунингдек уларнинг этаклари бўлган бир 
неча тизмаларидан иборат.
Сув захиралари Марказий Осиё минтақасидаги энг муҳим 
геосиёсий омилларидан бири ҳисобланади. Сув йўллари асосан 
Амударё ва Сирдарё шунингдек, кўплаб кичик дарё ҳамда 
ўзанлардан иборат. Гарчи Қозоғистоннинг шимоли–ғарбий ва 
шимоли–шарқий қисмида Урал ва Иртиш каби йирик дарёлар 
мавжуд бўлсада, улар ўз оқими нуқтаи–назаридан нафақат 
минтақанинг, 
балки 
Қозоғистоннинг 
қишлоқ 
хўжалиги 
эҳтиёжлари учун ишлатиш имконияти мавжуд эмас
1
. Ҳар бир 
республика ҳудудида юзлаб кичик дарёлар мавжуд бўлиб 

Бундан ташқари Қозоғистоннинг асосий деҳқончилик ривожланган ҳудудлари жанубда 
жойлашган бўлиб, Сирдарё ҳавзасидан сув ичади.


138 
уларнинг маълум бир қисми ёз ойларида қуриб қоладиган 
мавсумий дарёлар ҳисобланади
1
. Шуни таъкидлаш керакки, 
Марказий Осиёнинг сув захиралари кам бўлиши билан бирга 
уларнинг 
тақсимотида 
жиддий 
мураккабликлар 
мавжуд. 
Минтақанинг энг йирик дарёлари ҳисобланган Амударё ва 
Сирдарёнинг йиллик сув оқими 78 км
3
ва 36 км
3
ни ташкил этади
2

Минтақадаги ичимлик суви захиралари асосан тоғлардаги қорлар 
ва музликлардан ташкил топган. Дарёлар асосан Тожикистон ва 
Қирғизистондаги тоғлардан бошланади ва қолган барча 
республикалар билан биргаликда истеъмол қилинади. Бу эса сув 
тақсимотида ўзаро мувофиқ ҳаракат ва назоратни талаб этади. Сув 
билан боғлиқ бўлган бошқа муаммо Иртиш билан боғлиқ бўлиб, 
Хитойдан бошланадиган ушбу дарё Россиянинг Обь дарёсига 
қуйилади. Дарё устида қурилган Хитойга тегишли дамбалар 
Иртишбўйи 
экотизимига 
кўрсатаётган 
салбий 
таъсири 
Қозоғистонни ташвишга соладиган масалалардандир. Барча 
республикалар трансчегаравий сувлардан фойдаланиш, йирик 
иншоотлар барпо этишда минтақавий экотизим, сейсмик 
барқарорликка жиддий эътибор қаратишлари зарур. Дарёларнинг 
юқори оқимида жойлашган республикалар минтақавий можаро 
уйғотиш мақсадида ташқаридан амалга ошириладиган геосиёсий 
босим остида қолишлари эҳтимоли юқори.
Минтақада Туркманистон ва Қозоғистон ҳудудида Каспий 
денгизи, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудида Орол денгизи ва 
Қирғизистон ҳудудида Иссиқкўл мавжуд бўлиб, улар атрофидаги 
муаммолар минтақадаги деярли барча республикаларни қамраб 
олади. Масалан Каспийнинг табиий-географик мақоми, яъни 
унинг денгиз ёки кўл эканлиги борасида ҳам бирор бир ягона 
ечимга келинганича йўқ. Ушбу масала Каспийбўйидаги 
томонларнинг геосиёсий стратегиясига боғлиқ ҳолда вақти-вақти 
билан долзарблашиб турувчи муҳим минтақавий масала 
ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки Каспийнинг 
мақоми масаласи унинг сув ресурслари билан эмас, балки кўпроқ 
унинг тубидаги қазилма бойликларнинг тақсимотига бориб 
тақалади. Орол муаммоси ҳам бутун минтақа экотизимига таъсир 
кўрсатган жиддий минтақавий муаммо бўлиб, унинг бартараф 
этилиши бевосита минтақадаги давлатларнинг ўзаро изчил 
ҳамкорлигини талаб этмоқда. Минтақа аҳолисининг яримидан 
кўпроғи, бошқача айтганда 35 млн. киши Орол муаммоси 

Чжен Кун Фу. Геополитика Казахстана. - Алматы: Жеты Жарғы, 1999. - С. 158.

Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари 
ва тараққиёт кафолатлари. -Т.: Ўзбекистон. 1997. - 116 б.


139 
таъсирида қолган. Бугунги куннинг энг ўткир экологик 
муаммоларидан бири – Орол ҳалокатига яна бир бор 
эътиборингизни қаратмоқчиман. Мана, менинг қўлимда – Орол 
фожиаси акс эттирилган харита. Ўйлайманки, бунга ортиқча 
изоҳга ҳожат йўқ. Денгизнинг қуриши билан боғлиқ оқибатларни 
бартараф этиш халқаро миқёсдаги саъй-ҳаракатларни фаол 
бирлаштиришни тақозо этмоқда.
1
Ушбу муаммо XX асрда Ер 
юзида рўй берган энг мудҳиш экологик муаммолардан бўлганлиги 
туфайли уни бартараф этилиши учун жаҳон ҳамжамияти жалб 
этилган.
Минтақадаги геосиёсий жараёнларни ўрганиш Марказий Осиё 
давлатларининг 
географик, 
табиий-иқлим 
шароитлари, 
демографик кўрсаткичларини таҳлил қилишни талаб этади.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling