Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Geosiyosat
- Bu sahifa navigatsiya:
- Туркманистон.
Қирғизистон.
Марказий Осиёда Хитойнинг ғарбида жойлашган мамлакат. Географик координаталари: 41° 00" ш. к., 75° 00" ш. у. Умумий майдони: 199 951 км кв.; қуруқлик майдони: 195 451 км кв.; сув майдони: 7200 км кв. Қуруқликдаги чегараларининг умумий узунлиги 3878 км. Шу жумладан Хитой билан – 858 км., Қозоғистон билан – 1051 км, Тожикистон билан – 870 км, Ўзбекистон билан – 1099 км. Очиқ денгизга чиқиш йўлларига эга эмас. Иқлими: текислик қисмида қуруқ континентал, Тяньшан тоғларининг юқори қисмида қутб иқлими ҳукм суради. Жанубий– ғарбий ҳудудлар (Фарғона водийси)да субтропик, шимолий тоғли ҳудудларда эса мўътадил. Рельефи: Тяньшань тизмалари, улар орасида водийлар ва чуқур ботиқлар (котлованлар). Энг юқори ва энг паст нуқталари: Қорадарё – 132 м., ва энг юқори нуқтаси Ғалаба чўққиси (Jengish Chokusu) – 7439 м 2 . Табиий захиралари: гидроэнергетик захиралари, кўп миқдорда олтин ва бошқа нодир метал захиралари, маҳаллий аҳамиятга эга кўмир, нефт, газ захиралари, нефелин, симоб, қўрғошин, висмут, цинк. Қирғизистонда ер юзида энг йирик табиий равишда ўсувчи ёнғоқ ўрмонлари мавжуд. Туркманистон. Марказий Осиёда Каспий денгизининг Қозоғистон ва Эронга тегишли қирғоқлари орасида жойлашган мамлакат. Географик координаталари: 40° 00" ш. к., 60° 00" ш.у. Умумий майдони: 491 200 км кв.; қуруқлик майдони: 481 176 км кв., сув майдони: 10 024 км кв. Қуруқликдаги чегараларининг умумий узунлиги 3 736 км. Шу жумладан Афғонистон билан – 744 км., Эрон билан билан – 992 1 www.easttime.ru/countries/topics/1/3/40.html 2 www.kg.cintech.ru/geography.php 141 км, Қозоғистон билан – 379 км, Ўзбекистон билан – 1621 км. Қирғоқ чегарасига эга эмас. Туркманистоннинг Каспий бўйлаб қирғоқлари узунлиги – 1768 км, очиқ денгизга чиқиш йўллари йўқ. Иқлими: субтропик чўл иқлими. Рельефи: жануб томонга борган сари тоғларга айланадиган текис ва тепаликлардан иборат қумли барханли чўллар. Эрон чегараси бўйлаб паст тоғ тизмалари. Энг юқори ва энг паст нуқталари: Акчанай ботиғи – 81 м., ва энг юқори нуқтаси Айрибаба чўққиси – 3139 м 1 . Табиий захиралари: табиий газ, нефт, кўмир, сера, туз. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling