Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Geosiyosat
К.Э.Сорокин
Неоевроосиёчилик асос эътибори билан Россияда ривожлангани учун, у қандайдир жанговар ёки сиёсий тусга кириб қолганлигини кузатиш мумкин. Россиялик неоевроосиёчиларнинг ижодини таҳлил қилар экансиз, улар Россияни албатта Ғарбга рақиб сифатида кўрганликларини ва бу ердаги мувозанат ҳам асосан “совуқ” уруш давридаги қонуниятлар билан ўрнатилиши мумкинлиги тўғрисидаги хулосага келганликларини англайсиз. Шу ўринда РФА Европа Институтининг геосиёсий тадқиқотлар Маркази директори, рус геосиёсатчиси ва тарихчиси Константин Эдуардович Сорокиннинг Евроосиёнинг геосиёсий стратегик истиқболи хусусидаги қарашларини таҳлил этиш муҳим аҳамиятга эгадир. 1 Геосиёсат тарихи ҳамда халқаро майдонда Россиянинг ўрнини белгилаш К.Э.Сорокин қизиқтирган энг муҳим масаладир. 2 Зеро, АҚШнинг хавфсизлик масалаларини ўрганиш ва стратегиялар ишлаб чиқишга ихтисослашган етакчи институтларидан бирида илмий фаолият олиб бориши натижасида Сорокин Россиянинг халқаро майдондаги ролининг кескин пасайиб кетганлигини чуқур англаб етади ва ўз китобини тортинмасдан “Тез ўзгарувчан дунёда Россиянинг яшаб қолиши”, деб номлаган. Сорокин дунёнинг геосиёсий манзарасини ўта мураккаблашиб кетганлигини, аниқроғи Евроосиёнинг геосиёсий тақдири борасида кенг қамровли стратегиялар ишлаб чиқилаётганлигини, аввало Россия олимлари, қолаверса жамияти яхши ҳис қилиши кераклиги тўғрисидаги хулосага келади. Шу масалаларни таҳлил қилар экан, бугунги мураккаб шароитда яшаб қолиш учун Ғарбда яратилаётган стратегик дастурларнинг илмий асосларини атрофлича ўрганиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлайди. Бунинг учун эса, унинг фикрига кўра, геосиёсат соҳасини бутунлай қайтадан кўриб чиқиш ва ислоҳ қилиш зарур бўлади. Унинг фикрига кўра бугунгача мавжуд бўлган геосиёсат, мумтоз геосиёсий қоидаларни таҳлил қилиш билан шуғулланганлиги туфайли у анча мунча эскириб қолган. Бугунги халқаро муносабатлар бўлса, серқирралиги, мураккаблиги, кўп поғоналиги, халқаро жараёнларда янгидан янги компонентларнинг кучайиб бораётганлиги билан характерланади. 1 К.Э.Сорокин 1981 йилда МГИМОнинг журналистика факультетини тугатган. АҚШ ва Канада институтида аспирантурасида ўқиб номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1993- 1994 йилларда К.Э.Сорокин Стэнфорд университетининг хавфсизлик муаммоларини ўрганиш марказида (АҚШ, Калифорния) ишлаган. Ушбу марказдаги фаолияти натижасида унинг “Тез ўзгарувчан дунёда Россиянинг яшаб қолиши” номли асари ёзилган. 2 Сорокин К.Э., Геополитика современности и геостратегия России. - М., 1996. - 168 с. 107 Унинг фикрига кўра мана шундай мураккаб жараённи атрофлича тушунтириб беришга қодир бўлмаган геосиёсат, Евроосиё минтақаси учун эмас, балки мамлакат доирасидаги хавфсизликнинг илдизларини кўрсатиб беришга ярамайди. Бугунги иқтисодий, ҳарбий–техникавий, информацион, илмий, ижтимоий–сиёсий, маданий–таълим, сиёсий тизим самарадорлиги, дин каби омилларнинг роли кучайиб бораётган бир пайтда, олим гееосиёсатни янгиданянги қатор фан соҳалари билан бойитиш мақсадга мувофиқлигини илгари суради. Сорокин геосиёсатда илгари асосий рол ўйнаган омиллар, жумладан мамлакатнинг географик ёки коммуникациявий хусусиятларидан келиб чиқадиган хусусиятлари замонавий тенденциялар таъсирида, яъни технологик тараққиёт натижасида ўзгариб бораётганига урғу беради. Жумладан, бугунги кунда у ёки бу транспорт воситасининг ролини мутлақлаштириш ҳам ярамайди, зеро кўпгина транспорт воситаларининг ўрнини янги технологик кашфиётлар эгаллаб бормоқда. Илгари табиий захираларга эга бўлган улкан ҳудудларнинг аҳамияти юксак бўлган бўлса, бугунга келиб, аҳамиятсиз бўлиб туюлган ҳудудлар мисли кўрилмаган молиявий ва технологик захирани ўзида мужассамлаштирган ҳолда халқаро майдондаги роли кескин ошиб кетди. Унга кўра, геосиёсатдаги анъанавий категорияларни ҳам қайта кўриб чиқиш керак. Масалан миллий манфаат тушунчаси бугунги кунда ўзгача мазмун касб этмоқда. Масалан, миллий манфаатларнинг турли поғоналари ҳамда минтақавий жиҳатлари вужудга келиши, турли минтақавий низолар пайдо бўлиб мамлакат миқёсидаги миллий манфаатларни инкор этиши, янги чегараларнинг пайдо бўлиши билан бир қисм миллатдошларнинг давлат чегарасидан ташқарида қолиб кетиши каби омиллар Сорокинни миллий манфаат тушунчасини давлат манфаати, дея ўзгартииш зарур, деган хулосага олиб келади. 1 Олимнинг фикрича, юқоридаги шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда давлатнинг қудрати масаласи ҳам бугунги кунда ўзгача маъно-мазмун касб этмоқда. Жумладан, илгари мамлакат қудратини белгилашда қулай географик ўрин, иқтисодий ва демографик кўрсаткичлар, табиий захиралар, табиий-иқлим шароитлари ва ҳоказо омиллар халқаро меъёрларга мос устуворлик асосида кетма-кетликда белгиланган бўлса, бугунги кунда, информациявий, технологик, молиявий омиллар омиллар биринчи ўринга кўтарилмоқда. Шу нуқтаи-назардан, шу пайтга 1 Сорокин К.Э. Российские интересы и разоружение // Полис. - Москва, 1992. №4. - С. 7-16. 108 қадар қудратли ҳисобланиб келган давлатлар қаторига, табиий захираларга умуман эга бўлмаган, аммо ахборот ва бошқа юксак технологияларга эга мамлакатлар қўшилмоқда. Фақат табиий захираларга эга, аммо технологик ривожланишдан четда қолган, илгари бой ҳисобланган мамлакатлар, аксинча эътибордан четда қолиб кетишмоқда. Бундан ташқари, бугунги кунда мамлакатларни босиб олиш масаласида ҳам ҳарбийларнинг иштироки иккинчи даражали омилга айланиб бормоқда. Бу тушунча ҳам бугунги даврда маданий ва ахборот ҳужуми, босқинчилик сингари категориялар билан алмашмоқда 1 . Ана шуларнинг барчаси Россиянинг ва Евроосиёнинг бугунги мавқеини белгилаб берадиган омиллар ҳисобланади. Вазиятнинг мураккаблигини англаб етиш, унинг нақадар серқирралигини чуқур тушунган ҳолда ҳаракат қилишгина, Сорокин фикрига кўра Россияга Евроосиё стратегик мувозанатидаги ҳақиқий механизмни яратиш имконини беради. 2 Сорокин бугунги вазиятдан келиб чиқиб, умумбашарий миқёсда амал қиладиган геосиёсий категорияларнинг аҳамияти пасайиши билан минтақавий жараёнларнинг жадаллашишини ифода этувчи янги элементлар ҳақида баҳс юритади. Бундан ташқари, унинг фикрига кўра, ҳар тарафдан пайдо бўлаётган таҳликалар, дунёда халқаро жараёнларни йўналтириш қудратига эга бўлган янги стратегик нуқталарнинг пайдо бўлаётганлигини намоён этмоқда. Бу эса ўз навбатида ер юзи “Евроосиё ва қолганлардан иборат”лиги тўғрисидаги қарашларнинг нотўғри эканлигидан далолат беради. Сорокин дунё геосиёсий манзарасини таҳлил қилар экан, унинг учун энг асосий мавзу бўлган Россиянинг геосиёсий мақоми масаласига келади ва уни географик ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда минтақалараро аҳамиятига урғу беради ва дунёда Россия ўзининг юксак мавқеини эгаллашига тўлиқ имконият мавжуд, деб ҳисоблайди. 3 Айни вақтда, Россия ўз мавқеини тўлиқ эгаллаши учун бошқаларга тажовуз қилиш, ён бериш ёки позицион стратегия қуриши керак бўлади. Сорокинга кўра, айнан позицион миллий стратегия орқали Россия геосиёсий мавқеини сақлаб қолиши мумкин. Россия миллий стратегиясининг бош мақсади – 1 Сорокин К.Э. и др. Дилеммы и казусы геополитики. Национальный интерес (заочный круглый стол) // Полис. - Москва, 1995. - №1. - С.79 - 120. 2 Сорокин К.Э. Россия и многополярность: "время обнимать, и время уклоняться от объятий" // Полис. - Москва, 1994. - №1. - С. 7 -32. 3 Сорокин К.Э. Россия и игра геополитических интересов в ареале Великого океана // Полис. - Москва, 1994. - № 4. - С. 5-28. 109 аввало миллий манфаатларини таъминлаш ва барча буюк давлатлардан мувозанатни тенг узоқликда сақлашга қаратилаган 1 . Буни Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор тамойилларидан бири бир мамлакатга яқинлашиш эвазига бошқасидан узоқлашмаслик тўғрисидаги тамойилга ўхшатиш мумкин. К.Сорокин бу стратегия билан жаҳон сиёсатига самарали таъсир этиш, айрим геосиёсий қутбларнинг кучайиб кетишини олдини олиш, турли кучли коалициялар ўртасидаги зиддиятларига аралашиш мумкин. К.Сорокин ўзининг юксак мавқеини тиклаши учун Россия геосиёсати ўз атрофидаги минтақаларни эмас, балки ер юзидаги барча ҳудудларни қамраб олиши зарур, деб ҳисоблайди. Кўриниб турганидек, К.Э.Сорокин ҳам бошқалар сингари Россиянинг дунёдаги аҳамиятига ортиқча урғу берганлиги сезилмоқда. Бу эса, ўз навбатида унинг яккаланишига ҳам олиб келиши мумкинлиги эътибордан четда қолмоқда. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling