Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet34/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

Жан Парвулеско 
Европада 
яратилган 
таълимотларнинг 
аксариятида 
Европанинг АҚШга қарши Россия билан ҳамкорлик қилиши 
зарурлиги уқтирилган. Бу сингари геосиёсий қарашлар илмий 
тадқиқотчилардан ташқари айрим ёзувчиларда ҳам учрайди. Булар 
қаторида француз ёзувчиси Жан Парвулеско (Jean Parvulesco
29.09.1929) нинг ўрни алоҳида бўлиб у ўзининг «Якуний Евроосиё 
Салтанати» асарида бу ҳақдаги муҳим фикрларини баён қилади. 
Парвулеско ўзининг «1984» деб номланган башоратчиликка 
йўғрилган асарида Ер сайёрасини «Остазия», «Евразия», 
«Океания» деб аталадиган уч йирик блокка бўлинажагини 
ифодалайди.
Ж.Парвулеско инсоният тарихи – қудрат ҳамда ҳокимият 
тарихидан иборатлигини таъкидлаб, бу кураш қадимдан дунёдаги 
икки йирик куч “Атлантистлар ордени” ва “Евроосиёчилар 
ордени” ўртасида давом этиб келган. Ҳар икки тарафнинг сиёсий 
иерархиясидаги барча кучлар, яъни папалар, патриархлар, 
қироллар, дипломатлар, йирик молиячилар, авлиёлар, генераллар, 
олимлар, рассом ва бошқалар бу икки кучни ифодалаган. 
Парвулеско, ўз таълимотини тўлиқ генерал Де Голль фаолияти 
асосида қурганлигини эътироф этади ва немисларнинг 
қитъачиликка асосланган таълимотларига ўхшатади. Парвулеско 
ҳам немисларга ўхшаб, Франциянинг Берлин ва Москва билан 
ўрнатилажак ҳамкорлиги Европанинг истиқболини белгилаб 
берувчи омил, дея ҳисоблайди. У “Якуний Европа Салтанати” ва 
“Якуний Атлантика Салтанати» ўртасида рўй берадиган 
Евроосиёнинг тақдирини ҳал қиладиган сўнгги фожеали кураш 
ҳақида баҳс юритиб, 90–йилларда юз берган вазиятни аниқ 
таърифлаб берган эди.
Робер Стойкерс 
Глобал геосиёсий муносабатлар борасида қизиқарли таълимот 
яратган 
навбатдаги 
бельгиялик 
олим 
Робер 
Стойкерс 
(фр. Robert Steuckers, 1958)
ҳақида ҳам тўхталиб ўтиш мақсадга 
мувофиқ
1
. «Ориентасьон» ва «Вулуар» номли икки машҳур 

Тихонравов Ю.В. Геополитика. - Москва: Интел-Синтез, 1998. - C. 266-267.


93 
журнални нашр этган Р.Стойкерс геосиёсатга соф илмий рационал 
нуқтаи-назардан ёндашиб, мазкур соҳани барча ўткинчи ҳодиса ва 
жараёнлар таъсиридан халос этишга интилади. Стойкерс 
давлатларнинг ташқи сиёсати қанчалик дипломатик ниқоблар 
билан ўралган бўлмасин, уларнинг замирида умумбашарий 
миқёсда амал қиладиган геосиёсий мақсадлар мавжуд бўлишини 
таъкидлайди.
Стойкерс геосиёсий таълимотида ҳам бошқалар сингари 
қитъачиликка хос умумий концепциялар илгари сурилиб, Европа 
учун энг мақбул геосиёсий йўналиш Германия ва Ўрта Европа 
бўлиб, ташқи муносабатларда учинчи дунё ва араб дунёсидир. 
Европанинг ўзаро бирлашган ҳолда ягона тузилма яратиши ва 
Евроосиё томонга ҳаракатланиши бу минтақанинг стратегик 
келажагини белгилаб берувчи омил ҳисобланади. Бундан ташқари, 
Стойкерс Ҳинд Океанини ҳам Европа, ҳам Осиёни ва ҳатто 
Япония, Тинч Океанини назорат қилиш учун энг мақбул позиция 
сифатида кўрсатади ҳамда бу минтақанинг географик ва стратегик 
устуворликларини бирма-бир санаб ўтади.
1
XXI асрдаги геосиёсий 
жараёнларнинг саҳнаси ҳисобланган ушбу ҳудуд, унинг фикрига 
кўра глобал миқёсдаги стратегик мувозанатни ҳал қилиб беради.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling