Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Geosiyosat
Карло Санторо
Миландаги халқаро сиёсий тадқиқотлар институти профессори Карло Санторо ҳам Европада ўрнатиладиган кучлар мувозанати тўғрисида ўзига хос концепцияни илгари сурган бўлиб, манбаларда унинг офатдан кейинги тартибот тўғрисида таълимот яратганлиги таъкидланади. У ҳам Жак Атталининг фикрларини қайсидир жиҳатдан тўлдирган ёки янада ривожлантирган дейиш мумкин. У ҳам халқаро тартиботнинг янги даврида иқтисодиётнинг ўрнини эътироф этган бўлсада, етакчилик қиладиган уч марказ эмас, балки кўп қутбли дунё тўғрисида баҳс юритади. Унинг таъкидлашича, ҳозирги даврда халқаро муносабатларни тартибга солиб туришга қаратилган халқаро сиёсий институтлар бу “совуқ” уруш давридаги геосиёсий қарама- қаршиликни ифодалаган тизимлар бўлган. Бугунги кунда уларнинг аҳамияти тобора пасайиб бораётганлиги туфайли, янги даврда уларнинг дунё тартиботидаги таъсири кескин тушиб кетади. Учинчи дунё ёки Варшава шартномаси ҳудудидаги давлатларда миллий ўзликни англаш жараёни муттасил ўсиб боради ва бу қандайдир миллий тўқнашувларга ҳам олиш келиши мумкин. Шу пайтга қадар мавжуд бўлган турли халқаро бирлашмалариннг парчаланиши кузатилади ва турли ҳамкор бўлган мамлакатлар ўртасида ёки эҳтимолий рақиблар ўртасида минтақавий урушлар пайдо бўлади ёки эскидан қолган низолар қайтадан жонланади. Бунинг натижасида юзага келган тартибсизлик эски халқаро тузилмаларнинг барбод бўлишига ва улар ўрнига замон талабларига мос бўлган янги халқаро сиёсий институтлар ташкил этилади. Бу эса ҳатто дунё миқёсида янги 85 ҳукуматнинг тузилишига олиб келади. Шуни эътиборга олиш керакки, профессор Санторонинг қарашларидаги асосий нуқта Собиқ Иттифоқнинг парчаланишини олдиндан кўра билганлигидадир. Бундан ташқари, БМТ ва ҳоказо халқаро сиёсий тузилмаларнинг ўтган асрнинг сўнгги ўн йиллигида рўй берган сиёсий жараёнларга, минтақавий инқирозларга бўлган таъсирининг кескин тушиб кетиши, айрим ҳолларда ҳатто Хавфсизлик Кенгашининг обрўсизланиши ҳисобга олинса, профессор Санторонинг фикрлари ҳақ эканлиги тўғрисидаги хулосага келиш мумкин. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling