Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Geosiyosat
Scowcroft) билан бўлган суҳбатга эътибор бериш ўринли.
2 Бу икки давлат арбоби ўтган асрнинг “совуқ” уруш авжига чиққан пайтда, хавфсизлик масалалари бўйича энг олий мавқега эга бўлган шахслар ҳисобланишган. Уларнинг фикрига кўра, вазият шу қадар нозик бўлганки, ҳар икки тарафда ядровий ҳужум мунтазам кун тартибида бўлиб, бўлажак ҳужумнинг тури ва даражаси таҳлил қилиниб унинг оқибатида бўладиган йўқотишларгача ҳисоб-китоб қилиб турилган. Америка ва совет ҳарбийлари бу тадбирларни ялпи тўқнашувни жиловлаш омили бўлганлигини таъкидлашсада, ядро васвасасига тушган айрим гуруҳлар бундан тегишли иқтисодий манфаат йўлида фойдаланганликлари ҳам энди маълум бўлмоқда. 1 Нартов Н.А. Геополитика. Учебник для вузов. - М.: ЮНИТИ-ДАНА. 2004. - С.82-83. 2 A conversation with Zbigniew Brzezinski and Brent Scowcroft. Two former national security advisors look at how the world has changed. Los Angeles Times. September 28, 2008. www.latimes.com/news/opinion 72 Шуни эътиборга олиш керакки, “совуқ” урушнинг ядровий васвасасини кескин танқид остида олган ва бу мантиқсиз урушдан воз кечган давлатлар ва минтақалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтиш ўринлидир. Россия, Хитой, АҚШ, Буюк Британия ва Франция атом клуби аъзолари ҳисобланишса, Жанубий Африка Республикаси ядровий дастурдан воз кечган. Бутун жанубий ярим шар ядросиз ҳудуд сифатида эълон қилинган. Форс кўрфазидаги урушдаги мағлубиятидан кейин Ироқ ҳам БМТ Бош Ассамблеяси тарафидан ОҚҚ яратиш учун мавжуд саноат салоҳиятини йўқ қилишга мажбур қилинган. Лотин Америкаси ва Тинч океани жанубидаги ядросиз ҳудудлар кетидан Жануби-шарқий Осиё ва Африка қитъасида шундай минтақалар ташкил этилган. Дунё бўйича 100 дан ортиқ давлат ўзларини ядровий қуролдан холи ҳудуд аъзолари қаторига қўшилган. Шу ўринда, океан ортида янги даврда яратилган жиддий концепциялардан бири – неоатлантизм билан машҳур бўлган оқим тўғрисида тўхталиш стратегик мувозанат ҳамда геосиёсий рақобатнинг замонавий асосларини англашга ёрдам беради. Бу оқимнинг асосчиларидан бири Гарвард университети профессори С.Хантингтон бўлиб, у ўзининг асосий қарашларини ислом дунёси учун хавфли бўлган «Цивилизациялар тўқнашуви ва дунё тартиботининг қайтадан ўрнатилиши» 1 номли асарида ифодалаган. Хантингтон “совуқ” уруш якун топгач, турли тарафдан ёйилаётган кўп қутбли дунё концепциясига янгича ранг- баранглик бағишлаган ҳолда, Шарқ ва Ғарб ўртасидаги эндиги даврда рўй берадиган уруш мафкуравий эмас, балки маданий ёки янада аниқроғи тамаддуний асосда бўлишини илгари суради ва еттита бир-бири билан курашувчи диний-маданий тамаддунни ажратиб кўрсатади 2 . Унинг фикрига кўра, янги даврда Ғарб ва Шарқ ўртасидаги курашда диний, ирқий ва маданий асосда рўй беради. Бугунги даврда миллий ўзликни англаш жараёни кетаётган бир пайтда, миллатлар, халқлар ва мамлакатлар аввало ўзларининг миллий, этник ва диний ўзлигини қайтадан англаш жараёнини бошидан ўтказган ҳолда, дунё тартиботини янги талаблар асосида қуришга ҳаракат қилишади. Бу жараёнда Ғарб ва Шарқ икки омил билан бир-биридан узоқлашади. Бу диний ва маданий омиллар бўлиб, Ислом мамлакатлари албатта ўзларини Ғарб тамаддунидан фарқли кўрган ҳолда, ўзига хос диний қадриятлар асосида яшашни илгари суради 1 Samuel P. Huntington. The Clash of Civilizations and the Remaking of World Order / Simon and Schuster. New York. N.Y. 1997. - Р. 367. 2 Касымова Н.А. Соединенные Штаты Америки в региональных интеграционных процессах. Политико-экономический аспект. - Ташкент.: УМЭД, 2002. - С. 54. 73 ва демократия, инсон ҳуқуқлари сингари қадриятларни тарқатувчи Ғарбга қарши чиқади. Дунёда энг йирик тамаддунлардан ҳисобланган Хитой ҳам ўз атрофига ўз диндош ва маданий қондошларини тўплаган ҳолда, бошқа маданиятларга ўзига хос таҳдид сифатида намоён бўлади. Лотин Америкаси ҳам ўз тамаддунига тегишли халқларни бирлаштирган ҳолда, англосаксон дунёсидан ҳар томонлама фарқланишга ҳаракат қилади. Дунё хавфсизлиги, асосан Ғарб учун энг катта хавф эса, Хантингтон фикрича Хитой ва Ислом давлатлари (Эрон, Ироқ, Ливия ва ҳоказолар)дан келади. С.Хантингтоннинг қарашлари бутун дунёда ҳақли эътирозларга сабаб бўлди. Чунки, айнан мана шундай қарашлар мусулмон дунёси учун хавфли бўлган неоконсерваторлардан иборат тажовузкор гуруҳларни АҚШ ташқи сиёсатига олиб келди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб ўзининг энг тажовузкор ҳарбий амалиётлари, асосан Осиёда ва асосан мусулмон ўлкаларда олиб борилганлигида С.Хантингтоннинг қарашлари ҳам сабабчи бўлганлигини таъкидлаш мумкин. Неоатлантистларнинг яна бир ёрқин вакили Президентнинг хавфсизлик ишлари бўйича маслаҳатчиси Пол Волфовиц бўлиб, у ҳам АҚШ ташқаридан бўладиган хатарлар устида бош қотиради. 1992 йилнинг мартида у ўз ҳукуматига йўллаган докладида Европа ва Осиё қитъаларида АҚШга қарши тура оладиган стратегик кучнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик ҳақида сўзлаб, фақат Россияни бундай куч сифатида илгари суради. Россияни жиловлаш учун унга қарши Болтиқбўйи давлатларидан иборат «санитар кордон»ни ташкил этиш зарурлигини илгари суради. Айни вақтда бу сингари неоатлантистлар АҚШнинг ўтган асрнинг сўнги ўн йиллигида Ироқда олиб борган урушининг муаллифлари сифатида танилишганлигини қайд этиш лозим. Кейинги пайтда Ироқда олиб борилган ва Афғонистонда поёни кўринмаётган уруш ҳаракатларининг, дунёда янгидан-янги уруш ўчоқларини кавлаётган кучларнинг бошида ҳам айнан ана шу оқим тарафдорлари турганлигини таъкидлаш лозим. Юқоридаги таҳлиллар натижасида қуйидаги хулосаларни шакллантириш мумкин. Демак, ўтган асрнинг сўнги чорагида атлантизм ўзининг юксак чўққисига етиб «Анаконда» стратегияси ўзининг самарадорлигини тўлиқ намоён этди. Мумтоз геосиёсатчилар Х.Маккиндер, А.Мэхен ва Н.Спайкмэн илгари сурган стратегиялар тўлиқ амалга ошганлигини кузатилди. Атлантистлар стратегиясининг ғалабаси шўролар давлати ва Варшава шартномасининг парчаланишида, неоатлантистларнинг пайдо бўлиши эса Евроосиё стратегик мувозанатининг яна 74 бузилишига ва янгидан янги уруш ўчоқлари пайдо бўлганлигида намоён бўлди. Таъкидлаш керакки, атлантистлар ўзларини англосаксон дунёси вакиллари деб ҳисоблаган ҳолда, аввало, Европадаги Германия ва Францияни Шарқ билан, яъни Евроосиё билан ҳамкорлик қилишига тўсқинлик қилиб турганлиги маълум бўлади. Германия илм-фан борасида, айниқса, табиий фанларнинг тараққиётига Англиядан ҳам олдинда бўлганлигига қарамасдан, ташқи сиёсатда инглизлардан ортда қолганлиги уларнинг Евроосиё билан самарали ҳамкорлик қила олмаслигига олиб келган. Бу эса, Европанинг стратегик тақдири тўлиқ инглизларнинг қўлида эканлигини намоён этиш билан бирга, Буюк Британия ва ўтган асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, АҚШ Евроосиё стратегик мувозанатида ҳал қилувчи кучга эга бўлган давлатлар эканлигидан далолат бермоқда. Иккинчи Жаҳон урушидан кейин бошланган “Совуқ” уруш даврида атлантистлар собиқ иттифоққа қаратилган аниқ ҳарбий- сиёсий доктринага эга бўлганлар ва бу қуролланиш пойгасини келтириб чиқарган. Атлантистлар томонидан собиқ иттифоқнинг парчалаш масаласи ҳал қилингач, неоатлантистлар томонидан бугунги кунда маълум бўлган янгидан янги стратегик лойиҳалар илгари сурила бошланди. Шундай қилиб, атлантистлар даври узоқ давом этганлигини ва уларнинг ҳаракат стратегияси, рақибининг хусусиятлари тўғрисида муҳим хулосаларни илгари суриш мумкин. Классик геосиёсатчилар қарашларига кўра атлантизм ва континентализм, денгизчилик ва қитъачилик мактаблари мунозараси мунтазам давом этиб келган. Немис классик геосиёсатчилари учун Германиянинг қудратини ёйиш, унинг геосиёсий мавқеини мустаҳкамлаш асосий мавзу бўлган бўлса, бугунги кунда ҳам ана шу стратегиянинг давомини кузатиш мумкин. Канцлер Г.Шредер ва А.Меркель ташқи сиёсатига назар ташланса, Германиянинг Европадаги марказийлик ҳолатидан фойдаланиш, марказийлик мавқеини сиёсий ва иқтисодий омиллар билан мустаҳкамлашга интилишни кузатиш мумкин. Масалан, Ироқда олиб борилган урушда гарчи Германия иштирок этган бўлсада, Г.Шредер бу урушга қарши чиққан икки Европалик сиёсий етакчидан биридир. Урушга қарши чиқиш билан Германия ўзининг Европадаги геосиёсий мавқеини ифода этган бўлсада, НАТО қўшинлари таркибида ўз аскарларини Ироққа юбориши, геосиёсий рақобат қонуниятлари мураккаб тамаддуний асосга эга эканлигини ифода этади. Шунга қарамасдан, Германия доимо Россия билан 75 ҳамкорлик қилиш орқали ЕИда устунликни қўлга олишга ҳаракат қилиб келади. Масалан “Шимолий оқим”нинг амалга оширилиши, Германиянинг Европадаги мавқеи сезиларли даражада кўтарилади ва юз йилдан бери Европада етакчиликни қўлга олишга интилиб келаётган давлат учун бу омилдан усталик билан сиёсий мақсадларда фойдаланишга имкон очилади. Шу туфайли Германия доимо НАТО доирасида АҚШ, Буюк Британия ва Франциядан ўзгача сиёсат юритишга ҳаракат қилса, қатор иқтисодий лойиҳалар билан Россияга яқинлашиш орқали геосиёсий устунликка эришишга интилиб келади. Франция ҳам ЕИда Германия сингари мунтазам ўзига хос геосиёсий ўйинчи сифатида иштирок этади. Классик геосиёсатчиларни ўрганиш асносида Франция геосиёсати ҳам Германия сингари минтақада ўзининг геосиёсий мавқеини юксалтиришга қаратилганлиги ўрганилди. Бу ерда Германия ва Франция геосиёсатини солиштириш орқали масалага янада ойдинлик киритиш мумкин. Агар Германия ташқи сиёсати билан Иккинчи Жаҳон урушидан кейин аввало ўзининг ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий мавқеини тиклашни мақсад қилган бўлса, Германия тарафидан яксон қилинган Франция олдида сиёсий мавқе борасида муаммо турмаган. Иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашга муваффақ бўлган Германия геосиёсий жараёнларда 90-йиллардан эътиборан фаоллашган бўлса, Франция 60-йиллардаёқ ўзига хос қитъачиликка асосланган геосиёсат юритган, дейишга тўлиқ асос бор. Ш.Голлнинг “Европа Дублиндан –Уралгача”, деган ўзига хос ташқи сиёсати, Франциянинг Шимолий Атлантика альянсига аъзо бўлишига қарамасдан, Ш.Голь давридан бошлаб то Н.Саркози даврига қадар НАТО умумий қўмондонлигига кирмаганлигини бунга мисол тариқасида келтириш мумкин. Шу ерда Евроосиё стратегик мувозанатида Франция геосиёсатининг ўзига хос ўрни хусусида хулосалар шакллантириш мумкин. Франция НАТО доирасида мунтазам мустақилликка эришишга ҳаракат қилиб келган. Француз етакчилари дастлабки даврлардан бошлаб НАТО қўмондонлигида Европа давлатлари қўмондонлиги алоҳида бўлишини талаб этиб, уларни умумий қўмондонликдан, аниқроғи АҚШ етакчилигидан ажратишга ҳаракат қилиб келган. Бу француз геосиёсатининг ўзига хос ва муҳим белгисидир. Иккинчидан, генерал де Голль олиб борган геосиёсат бугунги кунга қадар бу мамлакатни Буюк Британия, Германия ва АҚШ таъсиридан холи бўлишга йўналтириб келмоқда. Рус олими Г.Канинская қитъачиликка асосланган Франция ташқи стратегиясига атлантистлар таъсирини Н.Саркози 76 даврида қандай кечаётганлигига тўхталар экан, Франция НАТО доирасида кейинги йилларда “ўзига хос”лиги, алоҳидалиги, мустақиллигини тобора йўқотаётганлигини таҳлил қилади 1 . Бу Ғарбий Европадаги Евроосиё стратегик мувозанатига жиддий таъсир кўрсатадиган икки давлат Германия ва Франциянинг АҚШ таъсирига бардош бера олмаётганлигини, оқибатда эса бу минтақадаги мувозанатда атлантизмга қарши курашда Россия тобора яккаланиб қолаётганлигини намоён этмоқда. Демак, “совуқ уруш” даври геосиёсати халқаро мувозанатнинг энг таҳликали даври дейиш мумкин. Айнан шу даврда икки қутб ўртасидаги геосиёсий зиддият ўзининг юқори нуқтасига етиб, ҳар икки тарафда ядровий урушга жиддий тайёргарлик кўрилган пайтлар ҳам бўлган. Бундан ташқари, шу даврда ўрнатиладиган мувозанат нафақат ғарбий ва шарқий блок тимсоли бўлган АҚШ ва собиқ Иттифоқ ўртасида, балқи АҚШ ва Ғарбий Европа давлатлари ўртасидаги мувозанат масаласига ҳам айланган. АҚШ бир тарафдан ўзининг асосий рақибини ҳар тарафдан ўраб олишни мақсад қилиб, бир тарафдан Яқин Шарқ, Жанубий ва Шарқий Осиёда ўзининг ҳарбий базаларини кўпайтиришга ҳаракат қилган бўлса, иккинчи тарафдан Ғарбий Европадаги давлатлар ўртасида ўзаро ички зиддиятни сақлаб туриш учун айрим давлатларга ядровий дастурларни ривожлантиришга йўл очиб берган. Ғарбий Европада қатор ядровий давлатлардан иборат шўроларга қарши ўзига хос “буфер зона”ни ташкил этишга эришган АҚШ бу ҳудуддаги давлатлар ўртасида мунтазам стратегик тарангликни сақлаб туришни ҳам кўзлаган. Албатта, Шарқий Европада мунтазам равишда ўзининг таъсирини ошириб боришга интилган Собиқ Иттифоқ ҳам социалистик блокка кирувчи давлатларда ўзининг ядровий каллакларини жойлаштиришда давом этган. Бу билан глобал стратегик мувозанатда кўп поғонали ва мураккаб муносабатлар тизими шаклланган. Бу вазиятнинг давом этиши ҳар икки тарафда ҳарбий харажатларнинг ортишига, келажакда геосиёсий зиддиятнинг коинотга кўчириш борасидаги дастурларга олиб келганлиги маълум. 1 Канинская Г. Париж и НАТО/ Международная жизнь. № 10, 2008. – С.111-121. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling