Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Geosiyosat
Дональд Мэйниг (Donald W.Meinig)
4 Даставвал шуни қайд этиш керакки, Доналд Мейниг геосиёсатда маданий омилнинг аҳамияти беқиёс эканлигини биринчилардан бўлиб олиб кирган олим ҳисобланади. Янги асрда инсонларнинг қалби ва онги учун кураш ҳарбий амалиётларга кўра самарали эканлиги айрим етакчи давлатларнинг ташқи 1 Brigham Robert K. Battlefield Vietnam: A Brief History. Pbc.Org. 2 Колосов В.А., Мироненко Н.С. Гополитика и политическая география. «Аспект пресс». 2001. - С.94-96. 3 Касымова Н.А. Соединенные Штаты Америки в региональных интеграционных процессах. Политико-экономический аспект. - Ташкент.: УМЭД, 2002. - С. 64-73. 4 Meining D.W. The Shaping of America: A Geographical Perspective on 500 Years of History, Vol. 2: Continental America, 1800-1867 (Paperback) Paperback – February 22, 1995 68 сиёсатида кузатилаётганлигида, айнан ана шу таълимотнинг изларини кўриш мумкин. 1956 йилда «Евроосиё тарихида хартлэнд ва римлэнд» ном остида чоп этилган мақоласида Д.Мэйниг Евроосиёни маданий жиҳатдан минтақаларга ажратган ҳолда сиёсий йўналишини белгилаб беради 1 . Унинг фикрига кўра Хитой, Муғулистон, Шимолий Вьетнам, Бангладеш, Афғонистон, Шарқий Европа (Пруссия ҳам), Болтиқбўйи ва Карелия – “хартлэнд” билан органик боғлиқ ҳудудлардир. Жанубий Корея, Бирма, Ҳиндистон, Ироқ, Сурия, Югославия геосиёсий нейтрал ҳудудлар ҳисобланади. Ғарбий Европа, Греция, Туркия, Эрон, Покистон, Тайланд талассократик блокка мойилроқ ҳудудлардир. 2 Бу геосиёсий манзара ҳар икки тараф учун қайд этилган давлатларга нисбатан ўзига хос сиёсат ишлаб чиқиш ва муносабатларни қуришни талаб этган. Айни вақтда қайд этиш керак бўлган муҳим нуқталардан бирига эътибор қаратиш керак бўлади. Ўтган асрда кечган геосиёсий жараёнларда устуворлик қилган ҳарбий-сиёсий стратегияларни таҳлил қилиш ҳар икки тарафда, айниқса, АҚШда, турли даражада олиб борилиши режалаштирилган уруш сценарийлари ишлаб чиқилганлиги тўғрисидаги хулосага олиб келади. Рус олими Б.А.Исаевнинг таъкидлашига қараганда, АҚШда, “умумий ядро уруши”, “кафолатланган йўқ қилиш”, “чекланган ядро уруши”, “икки ярим уруш”, “бир ярим уруш” сингари турли стратегиялар ишлаб чиқилган. Мазкур стратегияларнинг мазмунига эътибор қаратиш зарур. Дастлабкисида америкалик стратеглар икки кўринишда: яъни ҳар икки тарафдан рақибнинг стратегик аҳамиятга эга бўлган ядровий базаларини бомбардимон қилиш ёки барча асосий ҳарбий объектлари, саноат объектлари ва йирик шаҳарларни узлуксиз ядровий бомбардимон қилишни мўлжаллаганлар. Кейинги “кафолатланган йўқ қилиш” номи остидаги стратегияга кўра, дастлаб Совет иттифоқи ҳужумни бошлайди ва унга жавобан бериладиган ядровий ҳужум натижасида рақиб аҳолиси 25-30 фоизгача, саноат объектлари эса 60 фоизгача йўқ қилинади. “Чекланган ядро уруши” деб номланган навбатдаги стратегияга кўра, ер юзида ядро қуроллари ҳаддан ташқари кўпайиб кетганлигидан, умумий ядро уруши олиб боришнинг 1 D.W.Meinig «Heartland and Rimland in Eurasian History» in «West Politics Quarterly», IX, 1956., -Р. 553–569. 2 Тихонравов Ю.В. Геополитика. - Москва: Интел-Синтез, 1998. - C. 195. 69 имкони бўлмаганлиги туфайли, рақибнинг асосий ядровий объектларини бомбардимон қилиш назарда тутилади. Навбатдаги “икки ярим уруш” стратегиясида барча куч икки йирик рақиб ҳисобланган Хитой ва Совет Иттифоқи ҳамда бирор бир кичикроқ давлат билан бўладиган бир марталик урушга жалб этилиши назарда тутилади. “Бир ярим уруш” стратегияси бўлса, Хитойнинг 70-йилларда коммунистик йўналишдан аста-секин воз кечиш йўлига ўтганлигига бориб тақалади. Унга кўра, энди биргина жиддий рақиб ва бошқа бир кичикроқ давлатга қарши ядровий уруш олиб бориш назарда тутилади. 1 “Совуқ” уруш даврининг энг муҳим хусусияти ядровий урушга тайёргарлик кўриш ва унинг турли кўринишларини ишлаб чиқишга қаратилган бўлиб, рақиблар бир-бирининг ядровий, саноат объектларини ўрганиш, унга қарши турли-туман стратегиялар олиб боришга қаттиқ эътибор қаратганлар. 1965 йил Н.Спайкмэннинг яна бир издоши У.Кирк Х.Маккиндерни машҳур «Тарихнинг географик ўқи» номли китоби, С.Коен «Бўлинган дунёда география ва сиёсат» 2 китоби билан ўша даврдаги қитъалараро миқёсда ядровий кураш олиб боришнинг илмий асосларини яратишга ҳаракат қилганлар. Кўриниб турганидек, ўтган асрнинг иккинчи ярмини ядровий давлатлар ўртасида бир- бирларига қарши стратегиялар қуриш даври, деб аташ мумкин. Бу даврни дастлаб 1945 йилда АҚШ атом бомбасини ва 1952 йилда эса водород бомбасини синаб кўриш билан бошлаб берган бўлса, СССР 1949 йилда атом, 1953 йилда водород бомбасини синаб кўриб бу мусобақани давом эттирди. Шундан кейин Буюк Британия (1952-1957), Франция (1960-1968), Хитой (1964-1967) ва Ҳиндистон (1974) каби қатор давлатлар ядровий давлатларга айланишди. “Совуқ” уруш даврида икки тараф учун ядро хавфи туғилган уч давр ҳақида баҳс юритиш мумкин. Бунинг дастлабкиси 1956 йил 23 октябрдаги Сувайш канали можаросида 3 Франция, Буюк Британия ва Исроилнинг Мисрга бостириб кириши оқибатида, Совет Иттифоқи ядро ракеталарини қўллаш билан пўписа қилган. 1960 йилдаги Кариб инқирози иккинчи воқеа бўлган бўлса, учинчи 1 Исаев Б.А. Геополитика. Учебное пособие. СбП.:Питер, 2005. - С.236-237. 2 Saul Bernard, Cohen. Geography and Politics in a World Divided. New York: Random House. 1963. 347 pp. 3 Хахалкина Е.В. Суэцкий кризис: поворотный момент Британской внешней политики? / Вестник Томского университета. 2016. № 404. –С. 156-164. 70 худди шундай воқеа сифатида 1969 йилдаги совет-хитой инқирози рўй берган. Айни вақтда, кенг қамровли ядровий рақобат икки лагернинг етакчи давлатлари ҳисобланган асосий давлатлар ўртасида шиддат билан давом этган. Улар 1945 йилдан бошлаб 1984 йилгача қитъалараро бомбардимончилар, термоядровий каллаклар, ядро ёқилғиси билан ҳаракатланадиган сув ости кемалари, қитъалараро баллистик ракеталар, “ер-ер” ёки “ҳаво-ҳаво” номли стратегик қанотли ракеталар, сунъий йўлдошларга қарши ракеталар ва ҳоказо турли аниқликлар билан мўлжалга оладиган ядровий қуроллар ишлаб чиқишган ва мунтазам синовлар ўтказишган. 1 Бу давр геосиёсатининг яна бир муҳим хусусияти шундан иборатки, ғарбий ва шарқий ярим шар, ўз жамиятларини маънавий-мафкуравий жиҳатдан ҳам бир-бирига қарши шакллантиришга ҳаракат қилганлар. Бу борада шўро жамияти, АҚШни дунёдаги адолатсизликларнинг сабабчиси сифатида кўрган бўлса, рақиб жамияти ва умуман Ғарб дунёси совет халқларини демократия ва эркинликдан маҳрум, “темир парда” ортида зулмат остида ётган халқлар, деб тушунган. Бунинг ўзига хослиги шундаки, ҳар икки тараф ҳам бир-бирининг жамиятларига кириб бориб бир-бирларига қарши илгари сурилган айбловларни чиппакка чиқариш учун турли йўллардан фойдаланганлар. Аммо мафкуравий зиддият қанчалик шиддатли бўлмасин, ядро уруши ҳар икки тарафни даҳшатга солиб турган омил бўлиб қолаверган. Ҳар икки тараф олимлари бу борада турли гипотезаларни илгари сурар эканлар, дунё устида ҳукмронлик қилувчи қудратли икки куч гўёки шахмат тахтасида дона сураётгани каби ҳаракат қилганлар. Шуниси маълумки, ядро қуролининг муаллифлари ҳисобланган икки етакчи кучдан ташқари ядро қуролига эга бўлган давлатларнинг бирортаси ҳам ўзларида олиб борилган илмий кашфиёт натижасида ядро қуролини яратмаган. Уларнинг барчаси ўз ядровий дастурини юқорида таъкидланган икки кучдан бирининг дастури асосида амалга оширган. Улар орасида ҳатто ҳар икки тарафнинг дастуридан ҳам фойдалана билганлари ҳам бўлган. Шу ерда қуролланиш пойгасининг муҳим бир сири ўртага чиқади. Евроосиё атрофида ядровий давлатларнинг пайдо бўлишига йўл қўйиш билан АҚШ ўзига хос геосиёсий мақсадни кўзлаганлиги табиий. Европада ядровий давлатларнинг кетма-кет пайдо бўлишига йўл қўйган океан орти стратеглари биринчи галда, 1 Колосов В.А., Мироненко Н.С. Гополитика и политическая география. «Аспект пресс». 2001. - С.101. 71 Ғарбий Европа минтақасини ўзлари ва Совет Иттифоқи ўртасидаги “буфер” ҳудудга айлантиришни назарда тутишган. Бошқа тарафдан эса, Ғарбий Европада океан орти билан муносабатларда ҳамкорлик даражаси масаласи доимо долзарб бўлиб келган. Буни чуқур англаган АҚШ, аввало Ғарбий Европадаги англосаксон дунёсига мансуб давлатларни ўзига содиқ ҳамкорга айлантириш режаларини амалга оширган. Бундан ташқари, бу ҳудудда бир неча ядровий давлатларнинг пайдо бўлишига йўл қўйиш билан АҚШ, нафақат ядро хавфини ўзидан узоқлаштирган, балки Европадаги давлатлар ўртасида ҳам ўзига хос ички рақобатни юзага келтирган. Маълумки, ўзининг халқаро мавқеини аллақачон йўқотган ва илгариги мавқеини қумсаб юрган давлатлардан бири Франция эди. Буюк Британиянинг тарихий рақиби, АҚШ билан бир неча шимолий штатлар борасида жиддий даъвоси бўлган бу давлат 1966 йилда НАТОнинг ҳарбий таркибидан чиқиб кетганлиги ҳам, унинг юқорида қайд этилган рақиблари билан Евроосиёдаги стратегик мувозанат борасидаги келишмовчиликларга бориб тақалади. 1 Ўтган асрнинг ядровий рақобатининг кульминацион нуқтаси ядровий апокалипсисни башорат қилган таълимотларнинг яратилишига олиб келди. Бу ҳақда “Лос Анжелес Таймс” газетасининг 2008 йилнинг 28 сентябр сонида эълон қилинган АҚШ Президентининг айнан “совуқ” уруш даврида хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлган икки геосиёсатчи Збигнев Бзежинский (Zbignev Brzezinski) ва Брент Скоукрофт (Brent Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling