Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

 
 
 
 
 
 
 
 


62 
II БОБ
ГЕОСИЁСАТДА ИККИ ҚУТБЛИЛИК
Геосиёсий рақобатда Ғарб ва Шарқ муносабати 
Мумтоз геосиёсий тадқиқотлар Евроосиё атрофида рўй 
берган сиёсий жараёнларни англашга ёрдам берса, XX асрнинг 
иккинчи ярмидаги илмий тафаккур етакчи кучлар ўртасида 
“совуқ” уруш номи билан кечган ўзига хос геосиёсий дуализмнинг 
илмий асосларини очиб беришга қаратилган.
Иккинчи Жаҳон уруши якунида Германия иккинчи марта 
дунё геосиёсий саҳнасидан супуриб ташланди. Аммо ғолиб Буюк 
Британия ҳам ўз ўрнини, Иккинчи Жаҳон урушидан кейин 
динамик тараққиётга эришган, нафақат денгизда, балки ҳавода ҳам 
ҳарбий устунликни қўлга киритган АҚШга бўшатиб беришга 
мажбур бўлди. Шу билан бирга, англосакон дунёси Иккинчи 
Жаҳон урушидан кейин тез орада янги рақиб пайдо бўлганлигини 
пайқаб қолади ва қадимдан давом этиб келаётган анъанавий 
зиддиятни давом эттиришга киришади. Энди, кечагина 
иттифоқдош бўлган Совет Иттифоқи Ғарбнинг, англосаксон 
дунёсининг асосий рақиби сифатида намоён бўлди. Шу тариқа 
геосиёсий дуализмнинг янги босқичи бошланди.
Иккинчи Жаҳон урушидан кейин АҚШ ўзининг денгиздаги 
қудратини янада кучайтиришда давом этди ва НАТОнинг ташкил 
этилиши билан Шарқий блок ва қайси қитъада бўлишига 
қарамасдан, унинг тарафдорлари бўлган минтақалар ва 
мамлакатларга қарши сиёсат юрита бошлади. Бошқача айтганда 
Ғарб дунёсининг етакчилигини ўз қўлига олди. Иккинчи Жаҳон 
уруши даврида Совет Иттифоқи ва АҚШ иттифоқдош бўлган 
бўлсаларда, Буюк Британиянинг ўрнини тўлиқ эгаллаган АҚШ 
энди дунёда якка етакчиликка бўлган даъвосини очиқдан очиқ 
илгари сура бошлади.
АҚШ Президенти Гарри Трумэннинг 1946 йилда Дж.Бирнесга 
(James F. Byrnes) йўллаган мактубида «Мен Россиянинг Туркияга 
бостириб кириб Ўртаер денгизига кириб борадиган бўғозларни 
эгаллаб олишига шубҳам йўқ», дея ёзганида «совуқ» урушни 
бошлаш учун дастлабки қадамини қўйган бўлса керак
1
. АҚШнинг 
мудофаа вазири Джеймс Форрестол ҳам 1946 йилда «Биз Россияни 
қандайдир миллий бирлик сифатида эмас, балки биринчи навбатда 
1
Alonzo L. Hamby Harry S.Truman: Foreign Affairs/Miller Center. Ohio University. 
Millercenter.Org 


63 
Буюк Пётр давриданоқ бошланган тажовузкор, шу билан бирга 
қудратли диний миссионерлик кучи сифатида талқин қилишимиз 
керак», дея у ҳам «совуқ» урушнинг бошланишига туртки 
берадиган ғояларни ўртага ташлайди
1
.
Кўриниб 
турганидек, 
атлантист 
давлатлар 
гарчи 
Германиянинг геосиёсий мақсадларини йўққа чиқариш учун олти 
йил вақт, мисли кўрилмаган маблағ, захира, инсон ресурслари 
сарфлаган бўлишига қарамасдан, сўнгги мақсад Германия эмас, 
балки Шарқ, Совет Иттифоқи ёки геосиёсий категориялар билан 
айтганда Евроосиёнинг маркази бўлганлигини яширмаганлар.
Шундай қилиб геосиёсатдаги «денгиз кучи» концепцияси 
Иккинчи Жаҳон урушидан кейин АҚШнинг расмий халқаро 
сиёсатига 
айланди. 
Америкаликлар 
бу 
даврда 
дунёни 
бошқаришнинг янги концепцияси илгари сурган ҳолда дунёни 
икки куч эмас, балки ягона куч бошқариши тўғрисидаги 
хулосаларини бошқаларга уқтира бошладилар. Уларга кўра 
биринчидан, Ғарб Шарқ устидан қатъий ғалабага эришади, 
иккинчидан эса дунёда ягона ҳукумат ўрнатилади. Дунёда ягона 
ҳукумат ўрнатилиши тўғрисидаги ғоялар «мондиализм» номи 
билан аввало Ғарбда, кейинчалик Шарқий Европада ҳам аста-
секин тарқала бошлади ва «дунёнинг янгича тартиботи» сифатида 
ном 
қозонди. 
XX 
асрнинг 
70–йилларида 
Америкалик 
геосиёсатчилар томонидан ишлаб чиқилган бу дастур, икки тараф 
зиддияти энг юксак нуқтага чиққан пайтда ўзига хос келишув 
чораси сифатида, ҳар икки тараф учун мақбул йўл сифатида 
илгари сурилган эди.
Иккинчи Жаҳон уруши якунида дунёдаги геостратегик 
марказларнинг қайтадан тақсимланиши Европадаги вазиятга 
жиддий таъсирини ўтказганлиги маълум. Натижада АҚШ ва Буюк 
Британиянинг ҳамкорлиги тобора яққол кўзга ташланаётган, 
Европадаги қатор кичик давлатлар Шарқ ва Ғарб ўртасидаги ўзига 
хос “буфер” ҳудудини ташкил этган эди. Бу ерда гап ана шу 
оралиқ давлатларнинг суверенитети аглосаксон дунёси ва Совет 
Иттифоқи ҳисобига чекланганлиги яққол намоён бўлаётган эди. 
Бундай вазиятда Франция учун ўзининг мавқеини аниқ белгилаб 
олиш муаммоси юзага чиққан эди. Бошқача айтганда, Иккинчи 
Жаҳон урушидан гарчи ғолиблар қаторидан ўрин олиб чиққан 
бўлсада, АҚШ ва Буюк Британия Франциянинг жанговор куч 
сифатида тан олмасликка ёки уни очиқ ойдин менсимасликка 
ҳаракат қилишар эди. Шу туфайли 1959–1968 йилларда Франция 
президенти, “қитъачилик”нинг ашаддий тарафдори Шарль Де 

Леонтьев М. Большая игра. /Док. фильм. 1-2 серии. 2007. 10. 14. ОРТ. www.ort.ru


64 
Голь атлантистларга қарши сиёсат юритиши оқибатида Франция 
Шимолий Атлантика ҳарбий Иттифоқидан чиқди ва ўзигагина хос 
геосиёсий стратегиясини ишлаб чиқишга ҳаракат қилди
1
. Франция 
Совет давлати билан яқинлашишни вазиятдан чиқишнинг ягона 
йўли сифатида кўра бошлади, Европада стратегик мувозанатни 
Евроосиё миқёсидаги стратегик мувозанат белгилаб бериши 
мумкинлигини тарғиб эта бориб, Президент Шарль де Голл 
“Европа Дублиндан Уралгача” концепциясини илгари сурди
2

Буюк Британия ва АҚШ албатта бундай дастурларга нисбатан 
ўзига хос қарши фаолият олиб бориб, турли минтақаларда 
Франциянинг миллий манфаатларига зид ҳаракатларни амалга 
ошира бошладилар. Франциянинг доимий ҳамкори бўлган Эронда 
1953 йилнинг августида демократик йўл билан сайланган 
Муҳаммад ас Содиқ ҳукуматининг тўнтарилиши сингари 
амалиётлар, инқилобларни бунга мисол келтириш мумкин
3
.
Бу давр геосиёсатидаги умумий хусусият ҳақида гапирганда 
шунга алоҳида эътибор қаратиш керакки, Иккинчи Жаҳон 
урушига қадар дунё геосиёсатида умумбашарий миқёсда мулоҳаза 
юритиш устуворлик қилган бўлса, янги даврда умумбашарий 
миқёсда хавф-хатар туғдирувчи асосий рақиб мағлуб этилгач, 
олимлар аста-секин минтақавий геосиёсат йўналишида ижод қила 
бошлаганлар. Етакчи давлатлардаги геосиёсий марказлар 
ходимлари ҳам турли халқаро ташкилотлар фаолиятига сингиб 
кетган ҳолда, ўз амалиётларини маслаҳатчилар, техник ходимлар 
сифатида олиб боришга ҳаракат қила бошлаганлар. Буни бошқача 
ифода этганда, геосиёсий қоидалар бир тарафдан глобал миқёсдан 
минтақавий даражага тушган бўлса, иккинчи тарафдан геосиёсий 
услублар жиддий ўзгара бошлади. Бу даврда бошланган геосиёсий 
услуб анча мунча тор доирада, ўзига хос мавзулар ёки 
йўналишлар, дастурларга сингдирилди. Энди етакчи давлатлар 
илгаригидек, геосиёсий дуализм ҳақида баҳс юритиб, ўз ташқи 
сиёсатининг негизини ошкор қилмасдан этник можаролар
1
Garret Joseph Martin. Untying the Gaullian Knot: France and the Struggle to Overcome the Cold 
War Order, 1963-1968. ProQuest LLC. 2014. Pp.291.
Яна қаранг: Mahmoud A. Ali. “France and NATO: The Gaullist Legacy and Roots of Dispute”// 
International Journal of Humanities and Social Science Vol. 2 No. 24 [Special Issue – December 
2012] 

Нартов Н.А. Геополитика. Учебник для вузов- М.: ЮНИТИ-ДАНА. 2004. - С.82-83.

1953 йил 15 мартда Эрон Парламенти Англия капитали томонидан назорат қилинадиган 
нефть саноатини национализация қилиш тўғрисидаги Қонун қабул қилгандан кейин, 
инглизлар илтимосига кўра америкалик махсус хизматлар томонидан “Аякс” операцияси 
амалга оширилиб Эрон Бош вазири Муҳаммад ас Содиқ ҳукумати ағдарилади. 
http://dic.academic.ru/dic.nsf/ruwiki/296581


65 
давлатлараро тўқнашувлар, демографик жараёнлар ва ҳатто 
“сиёсий сайловлар” ҳақида тортишиб, минтақаларнинг ички 
ишларига тўғридан тўғри аралашиш йўлларини қидира 
бошладилар.
Бундай хатти-ҳаракатларни туб негизини тез орада пайқаган 
европаликлар табиий равишда американинг асл мақсадларини 
ошкор қилишга ва унга қарши фаолият олиб боришга ҳаракатлар 
қила бошладилар. Ана шу тарзда Европада турли сиёсий кучлар 
пайдо бўлди ва «янги ўнглар» номи остида Европанинг келажаги 
учун албатта қитъа миқёсида ҳамкорликни йўлга қўйиш 
зарурлигини тарғиб қила бошладилар. Уларнинг фаолиятига 
қарши чиққанлар уларни “фашизм” сингари турли айбловлар 
билан қоралашга ҳам ҳаракат қилганлар. Шунга қарамасдан, бу 
оқим самарали фаолият юритган ҳолда қатор масалалар бўйича 
давлатларнинг ташқи сиёсатига таъсир кўрсатишга эришганлар.
Ўтган асрнинг иккинчи ярмидаги геосиёсатда Германия 
мавзуси ўрнини “Совет” ёки “қизил хавф” мавзуси шу қадар 
тезлик билан эгаллай бошладики, диққат билан разм солинса, 
Германияга қарши олиб борилган уруш умумий курашнинг бир 
бўғини сифатида тез орада етакчи давлатлар кун тартибидан олиб 
ташланган. 1947 йилда Foreign Affairs журналида америкалик 
дипломат Джорж Кеннан (George Kennan) қаламига мансуб 
“Шўроча таомил манбалари” (The Sources of Soviet Conduct – 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling