Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


Ғарб классик геосиёсати борасидаги хулосалар


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet21/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

Ғарб классик геосиёсати борасидаги хулосалар
Геосиёсатда муҳим бўлган кучлар мувозанати масаласини 
олимлар ижоди орқали таҳлил этишда биринчи навбатда классик 
геосиёсатнинг моҳияти ёритилди. Бу ерда биринчи шаклланган 
хулоса – геосиёсатнинг қудратли давлатлар ташқи сиёсати 
негизида яширинган ўзига хос стратегия эканлиги намоён 
бўлмоқда. Геосиёсат ишлаб чиқадиган, уни амалга оширадиган 
давлатлар тарихдан денгиз йўлларидан фойдалана биладиган, 
асосан қирғоқлар орқали табиий захираларга бой минтақаларга 
кириб бориш қудратига, денгиз флоти ва тараққий топган саноатга 
эга бўлган давлатлар ҳисобланишади. Шу нуқтаи-назардан, 
классик геосиёсатчилар томонидан минтақалар ва давлатларнинг 
қудрати, уларнинг очиқ денгизга яқинлиги, денгиз флотига 
эгалиги билан белгиланган. Қитъа ичидаги мамлакатлар табиий 
захираларга қанчалик бой бўлмасин, улар классик геосиёсатчилар 
назарида аслида қудратли ҳисобланмайди.
Классик геосиёсатчилар тадқиқотлари бу соҳанинг қирғоқ 
ҳудудлардан бошлаб минтақаларни эгаллаш мақсадини илмий 
асослаш зарурати туфайли вужудга келган. Шу асосда Ғарбий 
Европада дастлаб шаклланган геосиёсат, даставвал Европа 
давлатлари ўртасида, хусусан Англия, Германия ва Франция 
ўртасидаги стратегик рақобат негизида вужудга келган.
Бу рақобат биринчи навбатда сон-саноқсиз мустамлакаларга 
эга бўлган Англия, Франция, Испания ва Португалия ўртасида ўз 
мустамлакаларини кенгайтириш, сақлаб қолиш ва бир-биридан 
тортиб олишга бўлган интилишларда намоён бўлган бўлса, 
иккинчидан Европада устунликни қўлга олишга қаратилган хатти-
ҳаракатларда намоён бўлади.
Шу нуқтаи-назардан қараганда, классик геосиёсат дастлаб 
давлатларнинг ташқи сиёсати тарихини ўрганиш зарурати, яъни 
бир давлатнинг иккинчи давлатга бостириб киришининг 
илдизларини топишга бўлган эҳтиёж туфайли вужудга келган. 
XIX асрга келиб дунё денгизида ҳукмронликни тўлиқ қўлга 
киритган Англия дунё денгизида унга нисбатан кучлироқ флотга 
эга бўлган бирор бир давлатнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик 
учун қўлидан келган барча усулларни қўллаган. Бунинг энг қулай 
ва самарали йўли сифатида Ғарбий Европада Франция ва 
Германия ўртасида мунтазам зиддият бўлишига эришган. Яқин 
Шарқда Турк султонлигини заифлаштириш, Кавказда Россия ва 


58 
Усмонли турклар ўртасида геосиёсий зиддиятни мунтазам ушлаб 
туриш, Ўрта Осиё ва Эронда эса Россияга қарши курашиш ҳам 
Англия геосиёсатининг асосий мақсадини ташкил этган. 
Евроосиёнинг жануби, шарқи ва ғарбидан имкон қадар марказий 
қисмига кириб бориш, айниқса Афғонистон орқали Ҳиндистонга, 
Босфор орқали Ўрта ер денгизида етакчиликка интилган Россияга 
қарши курашиш ҳам Англия учун муҳим ва бирламчи вазифа 
бўлган.
Классик геосиёсатга назар ташланса, XIX асрда Франция 
Англиянинг денгиздаги муваффақиятларига қанчалик ғаши 
келмасин, ўз мустамлакаларини сақлаб қолиш учун етарли ҳарбий 
тажриба ва салоҳиятга эга бўлсада, Англия билан жуда қаттиқ 
қонли тўқнашувга киришмаган. Франция ва Англия ўртасидаги 
қадимда бўлган сонсаноқсиз тўқнашувлар орасида том маънода 
геосиёсий характерга эга бўлгани – бу Наполеон томонидан 
амалга оширилган, Европада ҳукмронликни қўлга олиш учун олиб 
борилган урушлардир. Табиий фанлар ривожи ва технологик 
тараққиёт Англиянинг нафақат денгиз савдоси орқали, балки 
саноатлашиш натижасида қудратли иқтисод қуришга эришганлиги 
Европада унинг етакчилигини таъминлаб берган. Айни вақтда 
Евроосиёнинг қирғоқ ҳудудларидаги мамлакатлар, Англия учун 
битмастуганмас хом ашё манбаи, яъни дунёнинг энг қудратли 
саноатига эга бўлган давлат учун сув билан ҳаводек зарур эди. 
Франция, Испания ва Португалиядан фарқли ўлароқ, Англиянинг 
Осиёдаги мустамлакаларидан, ҳатто Америкадан нафақат олтин, 
балки саноат хом ашёси келтириш билан машғул бўлган ва айнан 
шу туфайли мисли кўрилмаган иқтисодий тараққиётга эришган.
Шу туфайли Англия геосиёсатига назар ташланса, биринчи 
навбатда айнан денгиз йўлларидаги хавфсизликни таъминлаш ва 
иқтисодий 
манба 
сифатида 
фойдаланиш 
мақсадида 
минтақаларнинг 
географик, 
иқтисодий, 
демографик 
хусусиятларини ўрганиш асосида қурилган. Шу маънода Франция 
ва Германия Англияга қарши самарали геосиёсат юрита 
олганликларини таъкидлаш қийин. Бошқача айтганда, XIX асрда 
Англия самарали геосиёсат юритаётган бир пайтда, Германия 
ҳамда Франция технологик ва иқтисодий жиҳатдан аллақачон 
Англиядан ортда қолган бўлиб, эндигина унинг геосиёсий 
характердаги хаттиҳаракатларини ўрганаётган эди. Шу нуқтаи-
назардан, Х.Маккиндер асос солган атлантизм мактаби Англия 
геосиёсий амалиётини илмий асослаш зарурати туфайли вужудга 
келган.


59 
Биринчи бобнинг муҳим хулосаларидан яна бири Европа 
геосиёсатчиларининг 
Евроосиёнинг 
стратегик 
аҳамияти 
борасидаги қарашларига бориб тақалади. XIX асрга қадар 
Европадаги ривожланган давлатлар Евроосиё қитъасига, айниқса 
Россия ва Марказий Осиёнинг денгиз йўлларига эга бўлмаган 
қисмига жиддий эътибор қаратишмаган. Албатта темир 
йўлларнинг қурилиши, кейинчалик авиациянинг пайдо бўлиши 
билангина бу минтақага қизиқиш амалиётга кўча бошлади. Шу 
билан бирга таъкидлаш керакки, Евроосиёнинг иқтисодий 
салоҳияти ёки стратегик аҳамияти классик геосиёсатчилар 
томонидан ҳамиша эътироф этиб келинган. Жумладан, Англия 
геосиёсати, яъни атлантизм мактаби Россия ва теварагида (яъни 
биз мавзуимиз доирасида тадқиқ этаётган Евроосиёда) 
битмастуганмас табиий бойликлар мавжудлигини эътироф этиб, 
унга агар ғарбдан кириб боришнинг иложи топилмаса, Лена 
дарёсидан шарқий ҳудудларни ажратиб олиш зарурлиги илгари 
сурилган. 
Англия ўзининг географик ҳолати туфайли Евроосиёнинг 
марказий қисмига қуруқлик орқали кириб бориш имкониятлари 
чекланганлиги туфайли, қирғоқ ҳудудларни бирма-бир эгаллаш 
орқали бу ишни амалга оширишни режалаштирган бўлса, 
Франция ва Германия доимо Европани тўлиқ қўлга олиш ва 
Евроосиёнинг марказига, яъни классиклар эътироф этган “Ер 
юраги”, “ўқ ҳудуд” томон ҳаракат қилиш режасини амалга 
оширишга ҳаракат қилганлар. Франция ҳарбий жиҳатдан бу 
мақсадини сўнгги марта Наполеон Бонапартнинг кампаниялари 
даврида амалга оширишга ҳаракат қилган бўлса, Германия икки 
марта Жаҳон урушига сабабчи бўлган. Аслида ҳар икки Жаҳон 
урушида Германия ўзининг геосиёсий мақсадларини амалга 
оширишни 
кўзлаб 
босқинчилик 
стратегиясини 
амалга 
оширганлиги маълум. Бу ўринда Германиянинг бундай мудҳиш 
жиноятга бошлаган омил Ф.Ратцель, К.Хаусхофер, К.Шмитт, 
Р.Челлен сингари классик геосиёсатчиларнинг доктриналарга 
бориб тақалишига эътибор қаратиш лозим. Германиянинг ички 
қуввати бундай миссияни амалга оширишга етарли эканлиги 
тўғрисидаги ғоялар, “Истило Қонуни” сингари қоидалар, уларнинг 
назарида Европадаги Германиянинг кенг иқтисодий имкониятлари 
бўла туриб, ҳудудий жиҳатдан чекланганлиги ҳамда нацистлар 
билан мустаҳкам алоқалари Германияни бундай мудҳиш 
тажовузкорликка бошлаган. Технологик тараққиёт даражаси 
Англияга етиб олган Германия Европада ўта қудратли армияни 
шакллантиришга эришган бўлиб, унинг янада кучайишига бефарқ 


60 
қараб тура олмаган Англия, уни ҳар қандай йўл билан бўлсада 
Шарққа йўналтиришга ҳаракат қилиб Наполеон йўл қўйган 
хатоларни такрорлашига эришган. Биринчи Жаҳон уруши даврида 
ҳарбийденгиз флотига, Евроосиёнинг қирғоқ ҳудудларида 
мустамлакаларга эга бўлмаган Германия, Англия денгиз орқали 
эришган бойлигини Евроосиёнинг ички ҳудудларидан топишга 
умид қилиб Шарққа, яъни Евроосиёни эгаллашга интилган. 
Оқибатда бор йўғи 40 йил ичида Германия Евроосиё стратегик 
мувозанатини икки марта қайтадан ўрнатишга ҳаракат қилсада, ўз 
геосиёсий 
мақсадини 
амалга 
ошира 
олмаган. 
Албатта 
Германиянинг тормор этилишини аввалдан кўра билан Англия 
ҳам уни Франция ва Россияга қарши урушга йўналтирган. 
Евроосиё стратегик мувозанатининг классик талқинини таҳлил 
қилиш натижасида Биринчи Жаҳон уруши тўлиқ Англиянинг, 
Иккинчи Жаҳон уруши эса Англия ва қисман АҚШ 
дирижёрлигида ўтганлигини, Франция бирорбир геосиёсий 
қудратга эга бўлмаганлиги, Россия эса ҳар икки урушда ҳам 
қайсидир маънода инглизларнинг стратегик тадқиқот полигони 
бўлганлиги тўғрисидаги хулосага келиш мумкин.
Шу ўринда классик геосиёсий доктриналарнинг бир-биридан 
фарқи тўғрисида ҳам муҳим хулосалар кўзга ташланади. 
Атлантизм ва континентализм (яъни қитъачилик) мактаблари 
аввало Ғарб геосиёсатини ифода этади. Улар орасида Европада 
стратегик мувозанат ўрнатишга қаратилган мактаб – бу 
континентализм мактабидир. Алтантизмнинг қамрови дунё 
денгизи билан боғлиқ бўлганлиги туфайли янада кенгроқ бўлиб, 
Евроосиёни тўлиқ стратегик халқа доираси ичига олиш ва 
атрофдаги барча минтақалар орқали қитъа ичига кириб боришга 
қаратилган. 
Геосиёсий 
мактабларда 
яратилган 
алоҳида 
тадқиқотларни умумлаштирган ҳолда, уларнинг замирида ётган 
мақсадларга разм солинса ҳар икки мактабнинг якуний мақсади – 
бу Евроосиёнинг ички қисмига, яъни Марказий Осиёни ҳам ўз 
ичига 
олган 
“ўқ 
ҳудуд”, 
“Ер 
юраги”ни 
эгаллашга 
қаратилганлигини англаш мумкин. Албатта, Иккинчи Жаҳон 
урушига қадар Англия бу мақсадини ўта устамонлик билан 
яширишга эришган бўлса, Германия, АҚШ ва СССРда ҳам 
ҳарбийденгиз флоти ривожланиб, урушлар денгизда давом эта 
бошлагач, якуний мақсад аслида Евроосиёнинг марказий қисми 
эканлиги тобора ойдинлаша бошлаган. Бундан ташқари, 
ҳарбийҳаво кучларининг пайдо бўлиши, Евроосиёнинг ҳар 
тарафида ҳарбийденгиз ва ҳарбийҳаво базаларининг қурилиши, 


61 
Евроосиёнинг ички ҳудудларидан адекват хаттиҳаракатларнинг 
олиб борилишига олиб келган.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, континентализмнинг ўзи 
ҳам икки лагерга бўлинганлигига эътибор қаратиш лозим. 
Германия, Францияда яратилган континентализм мактаби билан 
МДҲ ҳудудида яратилган континентализмни бир-биридан тубдан 
фарқ қилади.
Ғарбдаги континентализм мактаби Ғарбий Европадаги кучлар 
мувозанатини сақлашнинг омилларини ишлаб чиқиш асосида 
яратилган бўлса, МДҲ ҳудудидаги континентализм Евроосиёнинг 
марказий қисмини англосаксон ҳамласидан сақлашга қаратилган. 
Айни вақтда, Европадаги континентализмда, айниқса немис ва 
француз мактабида, инглизларга қарши Россия билан бирлашишга 
интилиш 
доимо 
кузатилади. 
Буни 
юқорида 
классик 
геосиёсатчилар асарларидан келтирилган иқтибослардан ҳам 
кўриш мумкин.
Евроосиё стратегик мувозанати ва Ўзбекистон миллий 
манфаатлари нуқтаи-назаридан шуни алоҳида таъкадлаш керакки, 
геосиёсат ғарбий Европада яратилган, геосиёсий рақобат асосан 
шу минтақа давлатлари ўртасида кечган бўлсада, стратегик 
мувозанат ўрнатишга бўлган интилишда Евроосиёнинг марказий 
қисми, яъни айнан МДҲ ҳудуди асосий объект бўлганлигини қайд 
этиш мумкин. Бу ўринда Марказий Осиёнинг геостратегик 
аҳамияти хусусида шуни таъкидлаш керакки, бу минтақа учун 
XIX аср ўрталаридан бошлаб Англия ва Россия ўртасида 
геосиёсий характерда аёвсиз кураш кечган
.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling