Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


боғлиқлиги, географик сиёсат тўғрисидаги, давлатни


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet20/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

боғлиқлиги, географик сиёсат тўғрисидаги, давлатни 
географик муҳит нуқтаи-назаридан ўрганишга бағишланган 
соҳа эканлиги маълум бўлади.
Денгизлар орқали барча минтақалар, қитъалар кашф этилиши 
билан денгиз давлатлари ҳисобланмиш Буюк Британия, Франция 
ва Россия ўртасида дунё савдо тизимида рақобатчиликнинг 
кучайиши геосиёсий қарашларнинг энг ривожланган даври 
сифатида талқин қилиш мумкин. Англия, Германия, АҚШ, 
Франция, Россияни геосиёсий жараёнда иштирок этган етакчи 
давлатлар сифатида кўрсатиш мумкин. Англия ўз геосиёсати 
билан миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, бошқа ўлкаларни ўз 
таъсир доирасига тортиш ёки янги мустамлакаларни эгаллашга 
интилган.
Германия ҳарбий-техник жиҳатдан қудратли эканига қарамай, 
Франция ва Англиядек улкан ҳудудларни қамраб олган 
мустамлакалардан маҳрумлигини чуқур ҳис этган ҳолда ўз 
геосиёсатида фақат ана шу ички қувватни ташқарига олиб 
чиқишга ҳаракат қилган. Германия шу мақсадда икки марта 
дунёнинг энг бой ҳудудларига нисбатан ўзининг даъвогарлигини 
намоён этган ҳолда уни қайтадан бўлиб олишга қаратилган ҳарбий 
геосиёсат олиб борган.
Француз геосиёсий мактаби вакиллари томонидан илгари 
сурилган концепциялар эса Ғарбий Европада стратегик 
мувозанатни сақлашга қаратилган бўлса, атлантизм вакиллари 
томонидан илгари сурилган концепциялар халқаро стратегик 
мувозанат ўрнатишни назарда тутади.
Америка геосиёсатида Буюк Британиянинг қитъа марказига 
интилишга қаратилган стратегиясининг давомини кўриш мумкин. 
АҚШнинг “совуқ” уруш давридаги Совет Иттифоқига қарши 
йўналтирилган стратегиясида геосиёсий мақсадлар ошкора намоён 
бўлмаган. 
Совет 
тизими 
парчалангандан 
кейин 
турли 
минтақаларда етакчи атлантист кучлар олиб бораётган ҳарбий 
ҳаракатлар, ушбу қитъанинг марказига интилиш ва уни Россия, 
Хитой, Эрон ва Ҳиндистон таъсиридан холи қилишга бўлган 
интилишлар мазкур давлатнинг юз йилдан буён амалга ошириб 
келаётган геосиёсатининг муҳим йўналишларидан бири эканини 
намоён этади. Хулоса қилиб айтганда, агар француз геосиёсатида 
фақат Европанинг геостратегик вазиятига Франция миллий 
манфаатлари нуқтаи-назаридан ёндашув кузатилса, А.Мэхеннинг 
“Анаконда” стратегияси ва Н.Спайкмэн илгари сурган концепция 
халқаро геосиёсий вазиятни назорат этиш, шунингдек, Россия, 
Марказий Осиё давлатлари, Хитой ва Ҳиндистоннинг мавқеини 


57 
сусайтиришга 
қаратилган 
геосиёсатни 
илмий 
асослашга 
йўналтирилган.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling