Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


Ф.Фукуяманинг неомондиалистик қарашлари


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet28/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

Ф.Фукуяманинг неомондиалистик қарашлари 
 
Мондиализм ва конвергенция ўтган аср охирида ўзининг 
янгича кўринишлари билан ҳам намоён бўла бошлаган. 
Неомондиализм концепциясини булар қаторига киритиш мумкин 
бўлиб, унинг энг ёрқин намоёндаси «Тарих интиҳоси ёки охирги 
одам» асари билан шуҳрат қозонган Дж. Мэйсон Университети 
профессори Фрэнсис Фукуяманинг концепциясидир
1
. Ф.Фукуяма 
инсониятнинг “қора” даври ниҳоясига етиб янги, “ёруғлик” даври 
келганлигини илгари суриб, дунё замонавий Ғарб цивилизацияси, 
бозор иқтисодиёти ва либерал–демократик мафкурада намоён 
бўлган онгли ва мантиқий тузумга етиб келди. Инсоният қадимдан 
ақл асосида эмас, балки импульсив, инстинктив қонуниятлар 
билан бошқарилган бўлиб, мантиқий омилларнинг ҳаётдан ўрин 
эгаллаши қийинчилик билан давом этган. Дунёда ана шу “қора” 
даврни ифода этган сўнгги тизим шўро тизимининг қулаганлиги 
тарихнинг, яъни зулматли тарихнинг якунини англатади ва «бозор 
ҳамда демократия»нинг рационал қонунларига асосланган янги 
даврни бошлаб беради. Фукуяма ҳам жамиятда синфларнинг йўқ 
бўлиб кетишини тан олади, аммо бу табиий жараён сифатида 
бозор муносабатлари, демократик жараёнлар асосида секинлик 
билан ювилиб кетади. Фукуямага кўра, айнан ана шу 
тамойилларга асосланадиган тизим барча минтақаларни қамраб 
олиб мамлакатларни иқтисодий ривожланган марказлар атрофида 
тўплайди.
2

Ф.Фукуяма. Конец истории и последний человек. Перевод с английского М.Б. Левина. -
Москва: АСТ, 2004. – С. 5

Асарнинг тўлиқ матниг: http://www.lib.ru/politolog/fukuyama/konec_istorii.txt


83 
Жак Аттали 
Европада ҳам неомондиализмнинг ўзига хос намоёндалари 
бўлиб, улар иқтисодиётни, тўғрироғи пул омилини биринчи 
ўринда турадиган омил сифатида талқин этишган. Бунга француз 
олими ва сиёсатчиси Жак Атталининг «Геоиқтисодиёт» 
назариясини мисол қилиш мумкин. Ж.Аттали бугунги даврни 
«пул даври» деб, иқтисодиётни, ижтимоий ҳаётни пул билан қулай 
ва амалий ифодалаш мумкин, деб ҳисоблайди. Бошқача айтганда, 
либерал-демократик мафкуранинг устуворлик касб этиши, ягона 
бозор тизимининг шаклланиши, умумий информациявий 
маконнинг вужудга келиши билан анъанавий тарзда давом этиб 
келган геосиёсий зиддият бу даврда ўз аҳамиятини йўқотади. Бу 
эса ўз навбатида Шарқ ва Ғарб ўртасидаги қарама-қаршиликни 
йўққа чиқаради.
1
Мана шу шаклда геосиёсатнинг ўзига хос тарзда 
тармоқлашуви 
кузатилади. 
Пул 
омилининг 
устуворлиги 
натижасида «геоиқтисодиёт» номини олган мажмуа шакллана 
бошлайди. Бу мажмуага кўра, геосиёсатнинг таркибига кирган 
турли-туман омиллар, ҳатто энг муҳим категория саналган 
географик омил ҳам иккинчи даражага тушиб, иқтисодий омил 
биринчи ўринга кўтарилади. Бу мажмуада, халқларнинг ижтимоий 
ёки маданий тарихи, кишиларнинг турмуш тарзи ёки руҳияти 
эмас, балки мамлакатнинг молиявий қудратини оширувчи 
манбалар ва моддий салоҳияти унинг стратегик аҳамиятини 
белгилаб беради. Ж.Аттали тасаввуридаги яхлит дунёда 
Американинг ҳар икки қитъасидан иборат молиявий-саноат 
ҳудуди, ягона иқтисодий ҳудуд сифатидаги Европа ва Тинч океани 
ҳудудидан иборат уч иқтисодий макон вужудга келади. Бу уч 
макон ер юзидаги барча ривожланмаган ёки ривожланаётган 
минтақаларни табиий равишда ўз атрофига бирлаштирган ҳолда, 
бир бутунликдаги янги умумиқтисодий даврни ифода этади. Бу 
концепцияга мувофиқ Евроосиё минтақаси икки геоиқтисодий 
марказга бирлашиб кетиши мумкинлиги ўртага чиқмоқда. Буни 
Евроосиёга нисбатан ишлаб чиқилган ўзига хос, стратегия 
сифатида ҳам талқин қилиш мумкин. Айни вақтда дунёда 
кечаётган иқтисодий жараёнларга назар ташланса, Ж.Аттали 
сингари олимлар яратган таълимотларнинг қандайдир илмий 
негизга эга эканлиги тўғрисидаги хулосага ҳам келиш мумкин. 
Аммо стратегик мувозанат нуқтаи-назаридан, геоиқтисодий 

Исаев Б.А. Геополитика. Учебное пособие. СбП.:Питер, 2005. - С. 265-270.


84 
марказларнинг Евроосиёдан ташқарида бўлиши, бу минтақага 
нисбатан муносабатни ҳам белгилаб бермоқда. Шу жиҳатдан 
геосиёсат 
тарихида 
муҳим 
ўрин 
эгаллаган 
бундай 
тадқиқотларнинг муҳим илмий назарий аҳамиятини инкор этмаган 
ҳолда, назаримизда асосий эътибор бу минтақанинг қудратли 
бўлишига эмас, балки ташқаридаги кучлар томонидан бўлиб 
олиниши назарда тутилганлигини эсда сақлаш керак бўлади. Айни 
вақтда таъкидлаш керакки, бундай изланишлар бевосита халқаро 
муносабатлар амалиётидан келиб чиққан ва зарурий тарзда 
ривожлантирилган. Шу нуқтаи-назардан, геосиёсий жараёнлар 
жадаллашаётган бугунги кунда халқаро амалиётнинг ўрни ошиб 
бораётганлиги туфайли бундай тадқиқотларнинг ўрни беқиёсдир.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling