Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet26/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

Қўшқутблиликдан бир қутблиликка 
Ўтган асрда биполяризм, яъни қўшқутблилик характеридаги 
геосиёсий рақобат “совуқ” уруш кўринишида ўзининг энг 
таҳликали нуқтасига етган. “Совуқ” уруш интиҳосида етгач жаҳон 
ҳамжамиятининг келажаги тўғрисида эътиборга молик турли 
назариялар 
яратилган. 
Айримлар 
назарияларда 
ядровий 
апокалипсис дунёга якун ясашини таъкидланган бўлса, 
бошқаларида Шарқ ва Ғарб ўртасидаги зиддият қўшқутблиликдан 
бир қутблиликка охир–оқибатда ягона сайёравий ҳукмронликка 
бўйсуниш, яъни мондиализм билан якун топиши башорат 
қилинган. Бу даврда Ғарб дунёсини Шарққа қарши янгича 
курашга чорлаган, эски даврдаги “қизил хавф” ўрнига ранг-баранг 
хавфларни сунъий равишда келтириб чиқарган оқимлар ҳам юзага 
келди.
Мондиализм 
Неоатлантистлар пайдо бўлишидан бироз илгари, Иккинчи 
Жаҳон урушидан кейин пайдо бўлган, аммо “совуқ” уруш даврида 
эътибордан четда қолган муҳим бир геосиёсий концепция ҳақида 
ҳам тўхталиш зарур. Даставвал шўроларни чалғитиш мақсадида 
ишлаб чиқилган, аммо негизида соғлом фикр ҳам бўлган бу 
концепция, ядровий апокалипсис васвасаси даврида айниқса ҳар 
икки тарафдаги халқлар учун бебаҳо қадрият сифатида эътироф 
этилган бўлсада, ҳар иккала тарафнинг мафкураси буни бир-
бирига ошкор қилишга йўл қўймаган. Бу дунёни зиддият билан 
эмас, балки ягона ҳукумат билан бошқариш лозимлиги 
тўғрисидаги келишувчилик доктринасидир. Мондиализм номи 
билан машҳур бўлган ушбу концепцияга кўра давлатлар, халқлар, 
миллатлар ва маданиятлар интеграцияси натижасида улар битта 
дунёга бирлашиб кетадилар.
Даставвал бу концепциянинг пайдо бўлишига олиб келган 
сабаблар ҳақида тўхталиш мақсадга мувофиқ. Собиқ тизимнинг 
мудофааси кучайиб, унинг таъсир доираси Ғарб томонга 
кучайгани сари, қуролланиш пойгасини авжига чиқарган 
давлатлар унинг якуни аянчли бўлиши эҳтимолини тўғри 
баҳолаганлар. 
Бошқа 
тарафдан, 
Ғарб 
келишувчилик 
концепциясини илмий жиҳатдан асослаб, назариётчилар орқали 
ёйиш билан коммунистларни чалғитиш ва унинг ҳудудига 
осонгина кириб бориш мумкин, деб ҳисоблаган. Учинчидан, 
дунёнинг ягона тусга кириши учун дунё бозорининг шаклланиши 


78 
билан иқтисодиётда, умуман хўжалик юритишда хилма-хил 
асослар мавжуд эдики, дунёдаги барча давлатларнинг уларга 
эҳтиёжи бўлганлиги туфайли, қандайдир умумий бошқарувга 
эҳтиёж сеза бошлаган эдилар. Бундан ташқари, турли касалликлар, 
экологик муаммолар сингари башариятга тегишли умумий 
хатарлар 
ҳам 
барча 
давлатлар 
аъзо 
бўлган, 
барчани 
мувофиқлаштириб турувчи қандайдир умумий ташкилотга 
эҳтиёжни пайдо қилган эди.
Мондиализм воситасида собиқ шўроларга ёндашиш қандай 
натижаларга олиб келганлигини таҳлил этиш зарур. Ўтган аср 
бошларида шаклланган айрим иқтисодчилар, молия гуруҳлари 
эндигина шаклланиб келаётган дунё бозорининг келажаги ҳақида 
баҳс юритиб, савдонинг чегарасиз бўлиши шартлиги тўғрисидаги 
хулосани илгари сурадилар.
Шу туфайли мондиалистик ғоялар дастлабки даврда бетартиб 
тарзда иқтисодчилар орасида кенг тарқалганлигини таъкидлаш 
лозим. Аммо, кейинчалик ундан геосиёсатчилар, хавфсизлик ва 
ташқи сиёсат соҳалари вакиллари усталик билан фойдаланишган. 
Иқтисодчи мондиалистларга кўра дунё бозорида барча учун 
умумий қадриятлар ҳукм суриши иқтисодиёт ҳар қандай давлат 
учун бирламчи омил эканлигидан келиб чиқади. Шу туфайли, улар 
дунё бозорини бошқариш табиий ҳол ва ўз-ўзидан мамлакатларни 
ҳам халқаро нуқтаи-назардан бошқариш қонуниятли жараён деб 
ҳисоблашади.
Шуниси диққатга сазоворки, кўпгина олимлар Миллатлар 
Лигаси, кейинчалик БМТ ва ЮНЕСКО каби машҳур 
ташкилотларда ҳам ана шундай мондиалистик руҳи мавжудлигини 
таъкидлашади.
Бундай ғоялар ғарбий Европадаги бетарафлар, 
Ангиядаги лейбористлар ва ҳатто барча халқларнинг тенглиги ва 
биродарлигини тарғиб қилган айрим коммунистларга хос бўлган. 
XX аср давомида бундай мондиалистик ташкилотлар ортиқча 
шов–шувлардан қочиб кўпинча, яширин ва сирли характерга эга 
бўлиб, номларини кўп маротаба ўзгартирганлар.
1
Яна бир рус геосиёсатчиси Н.А.Нартов Россия тарихида 
мондиалистик 
қарашлар 
Ф.Достоевский, 
К.Леонтьев, 
Г.П.Федотов, Л.Б.Троцкий, Н.И.Бухарин сингари ёзувчи ва давлат 
арбоблари ижодида ҳам учраганлигини эътироф этади. Бундан 
ташқари, О.Конт ўзининг позитивизм фалсафасида инсониятнинг 
бир бутун оила эканлигини ифодалаб мондиалистик руҳдаги 
ғояларини илгари суради
2
.

Дугин А. Основы геополитики. - М.: Арктогея, 1997. - С.121-131.
2
Comte, Auguste, and Gertrud Lenzer. Auguste Comte and Positivism the Essential Writings. 
Transaction Publishers, 1998. 


79 
Бундан ташқари, рус геосиёсатчи олимлари мондиализм 
намоёндаларини қайд этар экан АҚШнинг дунёни бирлаштириш 
ва бошқариш учун асосий давлат эканлиги илгари сурган Т.Пеше, 
Ч.Генн, А.У.Макгаффи, Дж.Фиске, Г.Льюис, П.Сорокин, 
З.Бзежинский, Ф.Фукуяма сингари қатор тадқиқотчиларнинг 
номларини санаб ўтадилар.
1
Шу билан бирга таъкидлаш 
мумкинки, қатор тадқиқотчилар мондилизмни капитализм ва 
социализм ўртасидаги оралиқ тизим сифатида қабул қилиш 
лозимлигини таъкидлаган. Айримлар уни қандайдир илоҳий 
ҳодиса сифатида талқин қилган ҳолда, уни қандайдир йўналтириш 
ёки сиёсий ёки маъмурий қолипга солишни таклиф қилмасдан, 
давлатлар қандай сиёсий табиатга эга бўлишларига қарамасдан, 
табиий эҳтиёж уларнинг бирлашишига олиб келади, деб 
ҳисоблаганлар.
Шуни эътироф этиш керакки, мондиализмнинг ижобий ва 
салбий қирралари мавжуд бўлиб, ижобий жиҳати унинг дунёни 
ўзаро ҳамкорлик билан, ўзаро мувофиқлашган ҳолда самарали 
бошқариш мумкинлигига бориб тақалади. Зеро, қашшоқлик, 
юқумли касалликларнинг дунё миқёсида кенг тарқалиши, 
экологик хатарлар ва ҳоказо табиий муаммолар туфайли халқаро 
ҳамжамиятнинг ўзаро интеграцияга эҳтиёжи йилдан-йилга ортиб 
бормоқда. Бу омиллар мондиализмни шубҳасиз ижобий ҳодиса 
сифатида кўрсатиб, халқаро интеграцияга ижобий таъсир 
кўрсатганлиги шубҳасиз.
Шу билан бирга мондиализмдан геосиёсий мақсадларда 
фойдаланиш, айнан Евроосиё суперминтақасига киришда 
қўлланилганлигини таҳлил қилиш мавзу нуқтаи-назаридан 
мақсадга мувофиқ. Гарчи дастлаб холис мақсадларда пайдо 
бўлганлигига қарамасдан, мондиалистик қарашларни тартибга 
солиш ва уларни институтлаштириш жараёни молия ёки 
иқтисодиёт соҳаси вакилларига тегишли экани маълум. Аммо бу 
ҳаракатлар 
геостратегларнинг 
мақсадига 
айланиб, 
улар 
мондиализмни бошқа минтақаларни эгаллаш омили сифатида 
қўллай бошлаганлар. Албатта, бу ерда қўлланилган усулнинг 
негизида АҚШнинг мисли кўрилмаган иқтисодий ва сиёсий 
манфаати ётганлиги маълум. Америкалик геосиёсатчилар Америка 
“оқ танли инсон юкини” бутун олам бўйлаб ташувчи омил 
сифатида талқин қила бошладилар. Бу ғояларнинг чуқурлашиб 
бориши натижасида, АҚШ бошқа минтақаларда “адолат 
ўрнатишга масъул” бўлган давлат сифатида талқинлар илгари 
сурила бошлади. Бундай фикрларни Г.Трумен, Д.Эйзенхауер, 

Нартов Н.А. Геополитика. Учебник для вузов. - М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2004. - С. 93-94.


80 
Р.Рейган ва Дж.Буш каби АҚШ Президентлари мунтазам ҳимоя 
қилиб келганлар.
Ўтган асрда халқаро миқёсда назорат ўрнатишнинг энг 
мақбул усуллари сифатида илгари сурилган ва юзлаб тадқиқот 
институтлари жалб этилган бу лойиҳа натижасида расмий 
институтлар ташкил этилган. Америкалик банкир Морган асос 
солган «Халқаро муносабатлар бўйича кенгаш», «Бутун жаҳон 
тинчлиги учун Карнеги Жамғармаси» (1921), Бильдерберг клуби 
ёки Бильдерберг гуруҳи (1954), «Уч томонлама комиссия» ёки 
«Трилатерал» (1973)
1
ва ҳоказоларни улар қаторига киритиш 
мумкин. Ўтган асрнинг иккинчи ярмида Совет блокига тегишли 
давлатларда ҳам аста-секин мондиалистик ташкилотларнинг 
шўъбалари ташкил этила борган.
2

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling