Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Geosiyosat
“Кимки Шарқий Европани назорат қилса, хартлэндда устунлик
қилади; ким хартлэндда устунлик қилса “дунё ороли”да устунлик қилади; кимки “дунё ороли”да устунлик қилса дунё миқёсидаги устунликка эришади”, деб ёзган 2 . Маккиндер Россия билан Германияни солиштирар экан, албатта Россиянинг устувор позициясини эътироф этади ва уларнинг ҳамкорлигига йўл қўймаслик Британиянинг асосий сиёсий мақсади бўлиши зарурлигини таъкидлайди. Ушбу стратегияни амалга ошириш учун Маккиндер икки давлатнинг ҳамкорлигига тўсиқ бўлувчи Руминия, Польша, Финландия, Эстония, Латвия, Литва ва Чехословакия иштирокида Шарқий Европа давлатларидан иборат оралиқ “ҳимоя” майдонини ташкил этилиши зарурлигини илгари суради. Бу давлатларнинг ҳар икки тарафга ҳам қўшилмаслигини таъминлаш билан ГерманияРоссия ҳамкорлигига бемалол халақит бериш мумкин. 1 5-илова. 2 Тихонравов Ю.В. Геополитика. - Москва: Интел-Синтез, 1998. - C. 121-122. 3-илова. 40 У Евроосиёнинг стратегик аҳамияти тўғрисида гапирар экан, қитъа ичидаги коммуникациянинг аҳамиятига урғу беради. Темир йўллар қурилишидан илгари Евроосиё марказидаги захираларни очиқ денгизга олиб чиқишнинг имкони бўлмаган бўлса, Транссибир темир йўлининг қурилиши, Россия учун хом ашё ҳамда захиралари билан савдо қилиш ва улкан иқтисодиёт яратиш имконини яратади. Россия ва Монголия улкан майдон, аҳоли, пахта, ғалла, ёқилғи, метал ва бошқа захираларга эга бўлиб, денгиз орқали бўлмасада, ўзига хос равишда ривожланиши шубҳасиз 1 . Шундай қилиб, Россиянинг ўз захираларини ишга солган ҳолда қудратли флот яратиши ва натижада дунёда етакчиликни қўлга олиши мумкинлиги Маккиндерни айниқса кўп ташвишлантирган. Шу нуқтаи-назардан, Маккиндер хартлэнд томон ҳаракат қилиш учун қитъа ичкарисига кириб бориш ҳам мақсадга мувофиқлигини қайд этади. Бунинг учун унинг фикрига кўра, Россияни Германиядан ажратишнинг ўзи етарли бўлмайди. Унинг атрофидаги стратегик халқани тобора торайтирган ҳолда, Россиянинг атрофидаги ўлкаларни бирма-бир эгаллаш зарур бўлади. Маккиндер энг самарали йўллардан бири сифатида Россияни суньий жиҳатдан бўлакларга бўлиб ташлаш ғоясини илгари суради. У хартлэнднинг майдони борасидаги “Тарихнинг географик ўқи” (1904) мақоласи ҳамда “Демократик идеаллар ва воқелик” китобида (1919) ифодаланган фикрларидан воз кечган ҳолда Россиянинг Енисей ортида жойлашган Шарқий Сибир ҳудудларини хартлэнддан чиқариб ташлаш ғоясини ўртага ташлайди. 1943 йилда чоп этилган “Айлана сайёра ва тинчликни забт этиш” ( The Round World and the Winning of the Peace) асарида у деярли аҳолисиз бўлган шўро ҳудудларни Лена дарёси номидан келиб чиққан ҳолда “Lenaland Россияси” деб атайди: “Lenaland’да Россиянинг 9 миллион аҳолиси бор, 5 миллиони Иркутскдан Владивостокгача бўлган минтақалараро темир йўл ҳудудида яшайди. Қолган ҳудудларда ҳар 8 квадрат км.га бир кишидан кам аҳоли тўғри келади. Бу ернинг табиий бойликлари ёғоч, минераллар бўлиб, уларга умуман қўл урилмаган”, дея бу ҳудудни Россиядан осонлик билан ажратиб олиш ва унинг захираларига эга бўлиш мақсадини яширмайди 2 . Маккиндер таълимотини ўрганиш дунё тақсимоти борасида немис ва инглиз олимлари нақадар кучли рақобатда бўлганликларини намоён этади. Айни вақтда Х.Маккиндер 1 Колосов В.А., Мироненко Н.С. Гополитика и политическая география. «Аспект пресс». 2001. - С.57. 2 Дугин А. Основы геополитики. -М.: Арктогея, 1997. - С.49. 41 томонидан яратилган бундай геосиёсий қоидалар ушбу соҳанинг мумтоз асосларини ташкил этади ва уларни кўпгина ҳолларда назарий–услубий нуқтаи-назардан қўллаш мумкин. Бугунги геосиёсий жараёнларга назар ташланса, улар Х.Маккиндер каби олимлар яратган умумий назарий қонуниятлар асосида таҳлил этилади. Бошқача айтганда, бугунги геосиёсий жараёнлар ҳам геосиёсатнинг бутун тарихи давомидаги мавжуд қонуниятлар асосида давом этмоқда. Денгиз ва қуруқлик кучлари ўртасидаги қарама–қаршилик бундан икки аср илгари қандай бўлган бўлса, бугунги кунда ҳам худди шу шаклда давом этмоқда. Хартлэнд томон юриш ва унга қаршилик кўрсатиш бир он бўлса–да, тўхтагани йўқ. Шундай қилиб, юқорида келтирилган мулоҳазалар асосида таъкидлаш мумкинки, глобал миқёсдаги геосиёсий рақобат асрлар оша долзарб масала бўлиб келган. Бу Буюк Британиянинг XIX асрда қудратли денгиз мамлакатига айланиши билан глобал миқёсдаги геосиёсий рақобатга айланган. Инглиз геосиёсатчилари ва олимлари Евроосиё марказини забт этиш, “Ернинг юраги”ни эгаллаш асосий мақсад эканини ҳеч қачон сир тутмаган. Инглиз тарихчиси Джон Адам Крэмб 1913 йилд Биринчи Жаҳон уруши арафасида Европадаги вазиятдан келиб чиқиб Англиянинг Европадаги ҳамкор давлатлари борасида “ҳамкорлиги қанчалик мустаҳкам бўлмасин, буюк миллат аввало ўзига, кейин эса иттифоқчиларга ишонади, зеро уларнинг қалблари тўрида шундай бир ғазаб яширинганки, тор келган пайтда албатта аввалгидек алангаланиши мумкин”, деб ёзади. Бу фикр билан у ўз давлатининг ташқи сиёсатида зарурият туғилганда иттифоқчиларни ҳам аямаслиги мақсадга мувофиқлигига ишора қилади 1 . Бу ерда албатта иттифоқчи сифатида Россия назарда тутилаётганлиги сир эмас, шунинг учун инглизлар иттифоқчиларга қарши ўзига хос стратегия яратганликлари маълум. Бунинг учун улар турли режалар ишлаб чиққан ва илмий доктриналар яратган. Улар орасида энг машҳур ва самарали ёндашув сифатида Х.Маккиндернинг “Ер юрагини эгаллаш” тўғрисидаги концепциясини қайд этиш мумкин. Хусусан, Россияни (Евроосиё) Лена дарёсидан бошлаб иккига бўлиш ва унинг ортидаги ерларни Россиядан ажратиш, Шимолий Муз океанидан Ҳинд океанига қадар чўзилган “Ернинг ўқи” атрофида кечадиган жараёнларни бошқариш режаси ҳам айнан Х.Маккиндерга тегишлидир. 1 Леонтьев М. Большая игра. Док. фильм. 1-серия. 2007. 10. 14. ОРТ. 42 Буюк Британиянинг бундай хатарли куч–қудратни енгиш ва бутун Евроосиёда ўзига хос тартиб ўрнатиш эҳтиёжи иқтисодий имконияти кучайиб бораётган Германия томонидан инсоният тарихида энг мудҳиш оқибатларга олиб келган икки Жаҳон урушининг бошланишига сабаб бўлган. Юқоридаги таҳлиллар ҳар икки Жаҳон урушида қудратли давлатлар Евроосиёни эгаллашни асосий мақсад қилганликларини кўрсатмоқда. Бу урушлар инсоният бошига қанчадан–қанча кулфат келтирган ва ундан кейин зиддият якун топмаган, балки яна 45 йил “совуқ” уруш кўринишида давом этган. “Совуқ” уруш даврида ҳам Евроосиёни забт этиш мақсадида қирғоқдан минтақа ичкарисига йўналган “Анаконда стратегияси” сингари бир талай концепциялар қайта жонланган ва амалиётга тадбиқ қилинган. Шўролар давлатининг парчаланиши эса геосиёсий дуализмнинг якун топишига олиб келмасдан, геосиёсий рақобатнинг янги босқичини бошлаб берди. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling