Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Geosiyosat
- Bu sahifa navigatsiya:
- Геосиёсатнинг ўзига эса “маконда ифодаланган
Р.Челлен
Германиянинг географик ва стратегик мавқеининг ошиб бориши атрофдаги нисбатан заиф мамлакатлар учун ҳам муҳим бўлганлиги ўша мамлакатлар олимларининг қарашларида акс этган. Немис геосиёсатининг издоши, геосиёсат тарихида ўзига хос из қолдирган, кучлар мувозанати мавзусини очиб беришда муҳим аҳамиятга эга швед олими Р.Челлен ғоялари бунга яққол мисолдир. “Геосиёсат” тушунчасини илмий муомалага киритган Рудольф Челлен (1864–1922) Гётеборг ва Уппсала университетлари тарих ва сиёсатшунослик профессори ҳамда айни вақтда мамлакат парламенти аъзоси бўлган. Челленнинг қарашлари ҳам немис геосиёсатчиларининг қарашлари сингари органицизм концепциясига ва албатта географик маконнинг устуворлигини тан олишга асосланади. Айни вақтда Челлен давлат масаласига бироз радикалроқ ёндашган ҳолда, давлат – бу мамлакатда яшовчи халқнинг турмушини яхшилаш учун ташкил этилган тузилма эмас, балки у ўзича ўзи якуний мақсад эканлигини таъидлайди. Давлатни сақлаб туриш учун қонун эмас, балки куч бирламчи омил ҳисобланади. Давлат кучли бўлсагина у халқаро майдонда обрўга эга бўлади. Айнан кучни талқин қилиш орқали Челлен давлатнинг тирик тана эканлигини исботлашга уринади ва қонунлар давлат учун мантиқий-ахлоқий асос бўлса, куч унга табиий қувват беради 1 . У давлатни инсон ҳаётининг турли жиҳатларини тасодифий ёки сунъий акс эттирган, фақат қонуншунослар тарафидан бошқариб туриладиган қандайдир мажмуа эмас, балки тарихий воқеликка чуқур сингиб кетган, худди инсоният ҳаёти ва тараққиётининг ифодаси тарзида тушунади. Бир сўз билан айтганда, у биологик тана ёки тирик мавжудотдир. Шундай экан, Челлен фикрига кўра, давлат агар чекланган ҳудудга эга бўлса, у албатта бошқа ўлкаларни босиб олиш, мустамлака қилиш ёки қўшиб олиш билан ўз ҳудудини кенгайтириш йўлидан боради 2 . 1 Тихонравов Ю.В. Геополитика. -Москва: Интел-Синтез, 1998. -C. 89 2 Тихонравов Ю.В. Ўша манба -Б. 90-91. 33 Давлатни географик ҳудуд, халқ, хўжалик, жамият ва бошқарув сингари беш тамойил асосида таҳлил қилиш мақсадга мувофиқлигини илгари сурган Челлен, давлатнинг хўжалик тизимини экополитика, халқини демополитика, жамиятини социополитика, маъмурий тизимини кратополитика ўрганиши керак, дея бешта оралиқ фанни ривожлантирилиш зарурлигини таклиф этади 1 . Геосиёсатнинг ўзига эса “маконда ифодаланган Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling