Мавзу: иккинчи жаҳон уруши


Download 119 Kb.
Sana03.02.2023
Hajmi119 Kb.
#1154765
Bog'liq
2-жахон уруши


МАВЗУ: ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ


РЕЖА



  1. Иккинчи жаҳон уруши оқибатлар.

  2. Иккинчи жаҳон урушини Европага таъсири

  3. Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистонни иштироки



МАВЗУ: ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ
Иккинчи жахон уруши жахон тарихида мисли курилмаган даражада катта ва дахшатли, бутун инсоният бошига огир кулфатларни солган уруш булди. 1939 йил 1 сентябрь куни фашистлар Германияси кушинларининг Польшага бостириб кириши билан бошланган бу уруш 61 мамлакатни, Ер шари ахолисининг 80 фоизини, яъни 1,7 миллиард кишини уз гирдобига торди. Иккинчи жахон уруши йирик давлатлар уртасидаги ихтилофлар, агрессив кучларнинг дунёга хукумрон булиши учун интилишлари келтириб чикарди. Урушни асосий агрессив давлатлар-фашистлар Германияси ва Италия хамда Япония бошлади. Улар орасида Германия уюштирувчи, етакчи роль уйнади. Фашизм ута агрессив, ута урушкок сиёси куч сиёсий партия сифатида Биринчи жахон уруши тугаши биланок Италия ва Германияда вужудга келди.Фашистик кучларни биринчи жахон уруши якунларидан норози булган, дунёни кайтадан булишга ва дунёда хукумрон булишга интилувчи йирик молия-саноат корхоналари эгалари, харбийлар хар томонлама куллаб куватладилар. Фашистлар икки жахон уруши уртасидаи утган 20 йил давомида илдиз отиб, кучайиб боради ва нихоят Германия, Италия ва бошка мамлакатларда сиёсий хокимиятни эгаллайдилар. Германия ва Италия фашистлари харбий сиёсий иттифок тузиб, бошка мамлакатларнинг ички ишларига аралаша бошладилар. Шу тарика Гарбда, Шаркда, Урта ер денгизида хавфли уруш учоклари вужудга келди. Фашистлар блоки мамлакатларнинг хукумрон доиралари узларини “насибасиз” колдирилган деб хисобладилар. Улар биринчи хахон урушидаги маглубиятдан, унинг натижаларидан норози эдилар. Улар мавжуд халкоро муносабатларни узгартириш, дунёни куролли куч билан кайтадан булиш максадида урушга таёрландилар. Уларга Ангиля, Франция ва АКШ дан иборат иккинчи гурух карама-карши турарди. Биринчи жахон урушида ютиб чиккан бу мамлакатлар эгаллаган ерларни саклаб колишга, хукумрон мавкеини маутахкамлашга ва уз ракобатчиларини янгидан заифлаштиришга интилардилар. Иккинчи жахон урушининг 1-даврида-1939 йил 1сентябрдан 1941 йил 22 июнгача булган даврда фашистлар Германияси Гарбий ва Марказий Европада хукумронликни кулга киритди. Германия ва Италия Европадаги 10 давлатни-Польша, Чехославакия, Югославия, Белгия, Галландия, Люксембург, Дания, Норвегия, Австрия, Францияни босиб олди. Миллатлар лигаси харакатдан тухтади. Германия Гарбий Европанинг харбий, иктисодий ресурсларини кулга киритгач, 1941 йил 22 июнь куни хужум килмаслик тугрисидаги шартномани бузиб, уруш эълон килмасдан СССРга хоинона хужум бошлади. Фашистларнинг максади СССРни босиб олиш, бойлигини талаш, миллионлаб кишиларни кириш ва колганларини кул килиш эди. Германиянинг СССРга карши олиб борган уруши характер жихатидан боскинчилик, адолатсизлик уруш эди. Германия билан хамкорликда унинг иттифокчилари-Италия, Франдция Венгрия, Руминия, Болгария хам СССРга карши урушга кирдилар. Совет хукумати 22июнь куни урушнинг бошланиши муносабати билан мамлакат халкига мурожаатнома ишлаб чикди ва у уша куни радио оркали эълон килинди. Бу мурожатнома халкни галабага эришиш учун мустахкам жипслашишга, уюшкокчилик ва фидокорлик курсатишга чакирди. “Бизнинг ишимиз хак иш! Душман тор-мор келтирилажак! Биз галаба киламиз!” дейилган эди мурожаатномада. Узбекистоннинг уруш гирдобига тортилиши СССР таркибига кирган барча республикалар, мухтор вилоятлар, миллий округлар,шу жумладан ,Узбекистон халклари хам уруш гирдобига тлортилди . Узбекистон халкларининг бошига огир синовлар тушди. Урушнинг бошланганлиги тугрисида шум хабар этиб келган куниёк Узбекистоннинг барча шахарлари ва туманларида . талабалар ёшлар уз Ватандарини химоя этииш учун урушга боришга, галабани таминлаш учун фронт оркасида фидокорона мехнат килишга эканликларини билдирдилар. Вазият бутун мамлакат хаетини уруш даври талабларига кайта куришни,бутун куч ва воситаларни сафарбат этишни талаб килдилар 23 июнъ куни ВКП ¬¬(Б) МК Сиесий бюроси партия ва савет оргинларини уруш шароитига мослаб айта куриш тугрисида карор кабул килди . Партия ва савет хукуматининг харби холат тугрисида , харбий хизматга мажбур булган кишиларни кизил армияга сафар этиш тугрисида , курол- аслаха ишлаб чикариш буйича саафарлик режанинг жорий этиш чикариш буйича сафарбарлик режасини жорий этиш тугрисида карорлари эълон килинди. СССР халк Комиссарлари Совет ва ВКП(б) МК 1941 йил 19июнда мамлакат хаётини уруш талабларига мослаб кайта куриш дастурини-фронт ёки вилоятларнинг партия ва совет ташкилотлар га йул-йурикларда жангчилардан хар бир карич ер учун каттик жанг килишни, мардлик ва жасорат курсатишни, партия ва совет ташкилотларидан харакатдаги армияга хар томонлама ёрдам беришни уюштириш, курол-ярог укдори, танклар ва самалётлар ишлаб чикаришни бутун чоралар билан купайтириш талаб килинган эди. Фронт оркасини мустахкамлаш, корхоналар нинг янада кучлирок ишлашларини таъминлаш вазифалари куйилди. “Хамма нарса фонд учун! Хамма нарса галаба учун!” - йул-йурикнинг асосий талаби, курсатмаси анашундай эди. Мамлакатда хокимият, иктисодиёт, сиёсий ва харбий хаётга рахбарлик килиш 1941 йил 30 июнда Сталин бошчилигида тузилган давлат Мудофаа кумитаси (ДМК) кулида тула равшда тупланди. Унинг карорлари, курсатмаларини бажариш хамма ташкилотлар учун мажбурий эди. Харбий харакатларини бошкарувчи Олий Бош Кумондонлик кароргохи тузилди ва Сталин СССР Куролли кучларининг Олий Бош Кумондони ва СССР Мудофаа халк камиссари килиб тайинланди. Совет рахбарияти томонидан курилган бу тадбирларнинг ижроси хаётининг барча сохалари изга туширди, Мамлакатни ягона харбий лагерга айлантирди. Харбий сафарбарлик Узбекистонликлар фондига отландилар. Урушнинг биринчи ойидаёк харбий камиссарликларга 32 мингдан куп ишчилар, хизматчилар, калхозчилар, ёшлар узларини фрондга жунатишни сураб ариза берди. Барча вилоят, шахар ва туман харбий камиссарлари харбий хизмат мажбуриятида булганларини сафарбар этиш билан шугулландилар. Урушнинг дастлабки ойидаёк юз минглаб ватандошларимиз кулига курол олиб фрондга жунаб кетдилар. Урта Осиё харбий округи фронд учун жангчилар ва зобутлар тайёрлайдиган учокка айлантирилди. Бу окуруг 1941 йил июндан 1942 йил охиригача булган муддатда харбий сафарбарлик асосида 109 та харбий кушилма тузилди, харакатдаги армияга ва Олий Бош Кумондонлик кароргохи захирасидан 86 дивизия ва бригада жунатилди. Узбекистон хукумати ва ватанпарвар кучлар миллий харбий кушилмалар тузиш ташаббуси билан чикдилар. 1941 йил 13 ноябррдан 1942 йил мартигача булган даврида 14 та миллий харбий кушилмалар, жумладан, 9 та укувчи бригада, 5та отлик аскарлар дивизияси тузилиб фрондга жунатилди. Миллй кушма аскарлари ва зобудларга яхши харбий таълим беришда, улар билан фрондни мустахкамлашда Узбекистонда тузилган запасдаги 24-укчи дивизия катта роль уйнади. Дивизиянинг бошликлари ва зобутлари таркибида 178 узбек углон фаол хизмат килди. Бу дивизия уруш йилларида 390 минг кишидан зиёд жанговор кучлар таёрлади ва фрондга жунатди. 1941 йилда Узбекистон ахолиси жами 6,5 миллион киши ташкил этган , уларнинг яримини ва кексалар ташкил этган булса, ярокли одамларимиз нинг 50-60 фоизи, аникроги 1.433.230 киши урушга сафарбар булган. Каримов И.А. Ватан саждагох каби мукаддасдир. Т.З.-Т.: Узбекистон, 1996, 80-бет. Узбек халки, кексалар, ота-оналар дахшатли синов пайтида уз фарзандлари ни фрондга жунатар экан, уларга мард ва ботир аскар булиб, хамиша биринчи сафда юр, кахрамонларча жанг кил, галаба билан кайт деб насихат килиб колдилар. Мехнат сафарбарлиги Узбекистон партия ва совет ташкилотлари фронд оркасини харбий изга тушириш, барча одамларни мехнатга сафарбар этиш, куплаб жанговор техника, курол-аслаха, ук-дорилар ишлаб чикаришни йулга куйиш буйича шошилинч тадбирларни амалга оширдилар. Бу сохадаги ишларга БКП (б) МК ва Давлат Мудофаа Кумитаси топширигига биноан ишлаб чикарган ва 16 августда тасдикланган 1941йил 4-квартали ва 1942 йил учун харбий хужалик ишлари режаси асос булиб хизмат килди. Бу режада мамлакатнинг шаркий минтакаларида, жумладан, Узбекистонда янги заводлар, шахарлар, конлар куриш хамда курол-аслаха, ук-дори, айникса куплаб танк, самалёт, туп ва замбараклар ишлаб чикаришнинг кенг дастури белгилаб берилган эди. Дустурда транспорт ишини кайта куриш, душман ишгол килиш хафи остида колган жойлардаги саноат корхоналарни, колхоз ва сафхозларнинг мол-мулкларини, илмий муассаларни шаркка кучириш ва уларни жойлаштириш, янгидан ишга тушириш тартиблари хам белгиланган эди. Бу тадбирларни амалга оширишга 1941 йил 25 августда ташкил этган У.Юсупов бошли махсус республика хукумат камиссияси рахбарлик килган. Узбекистоннинг иктисодий ва мехнат ресурслари фрондга сафарбар этилди. Бутун СССР худудида, жумладан, Узбекистонда янги мехнат режими жорий килинди, яъни иш куни узайтирилди дам олиш кунлари ва мехнат таътиллари бекор килинди. Узбекистон саноатчилари 1941 йил охиригача 300га якин корхонани жанговар техника, куроллар, ук-дори ишлаб чикаришга мослатириб кайта курдилар. Бу корхоналарда фрондга сафарбар этилган эркаклар урнини кексалар, хотин-кизлар эгалладилар. Урушнинг дастлабки 20 минга якин Тошкентлик хотин-кизлар саноат корхоналари ва курилишларда, 1700 га якин республика хотин-кизлари кумир кони шохталарида ишлашга йул олдилар. Жумладан, 1941 йил июль ойидан “Тошселмаш” заводида 220 хотин -кизлар фронтга кетган оталари оналари ва эрларнинг урнига ишга кириб фидокорана мехнат килдилар. Ишлаб чикаришни ишчи ва мутахасислар билан таъминлаш чоралари курилди. Республика олий ва урта махсус укувюртлари хунар-техника билим юртлари фабрика-завод таълими мактабларининг фаолияти уруш даври талабларига мос кадрлар тайёрлашга йуналтирилди .Якка тартибда ва бригада тарикасида хунар ургатиш ишлари йулга куйилди. Респуликамизда кишлокларнинг ахолиси фронтни ва фронт оркасини озик-овкат, саноатни хом ашё билан таъминлаш учун оёкка турди. Хар бир колхозчи ва совхоз ишчиси икки-уч иш нормасини бажариш учун фидокорона мехнат килди. Уруш булаётган ва душман якинлашиб келаётган худудлардан саноат корхоналари,колхоз,совхоз ва МТСлар нинг мулкларини, мадиний бойликлар ва укув масканларини Шаркка, жумладан, Узбекистонга зудлик билавн кучириб келтириш, жойлашти риш ишлари бошланди кетди. Фашист лар томонидан ундирилган в айрон килинган шахарларва кишлоклар нинг оталари урушнинг даслабки кунларида халок булган болалар миллион миллион кишилар улкан юртимизга окиб кела бошлади. Кишилик тарихида кулами жихатдан бундайкатта вокея биринчи марта содир булди. Узбекистонда 100 га якин саноат кархонаси жумладан, 48 та машинасозлик метол ишлаш, химоя ва бошка харбий техника ва махсулотлар ишлаб -чикариш йирик зоводларнинг асбоб-ускиналари кучириб келтирилади. Узбекистон шахарлари да шошилич бушатиб берилган ёки янгича курилган асбоб-ускиналар зудлик билан жойлаш тирилади ва мантаж килинди. Улар ишчи кучи, хам ашё, инструментлар билан таминланди ва фронт учун мохсулотлар ишлаб чикариш йулга куйлади. Узбекларнинг инсонийлик фазилатлари Узбек халкининг инсонийлик, олижоноблик, боложонлик фазилатлари уриш йилларида мамлакатнинг гарбий вилоятларида кучириб келтирилган ахолига, болаларга курсатган очик кунгиллиги, хамдартлиги ва гамхурлиги уз ифодасини топди. Узбек халки уришнинг даслабки йилларида Россия, Украина , Белоруссия, Молдавия , Болтикбуйи республикаларида кучириб келтирилган бир милондан купирок кишиларни, шу жумладан 200 мингдан купирок етим болаларни уз багрига олди.Кучириб келтирилган охолини қабул килиб олиш жойлаштириш ва уларга зарур шарт-шароитларни яратиш масалаларини мехнат жамоаларининг йигилишларида мухокамакилиш ва амалий ёрдам курсатиш ишлари кенгкулоч ёзди. 1941 йил 3 - декабрда Узбекистон Компартияси МКнинг кучириб келтирилган фукораларни кобул килиш ва жойлаштириш юзасидан махсус корор чикди. Халк Комиссорлари Совети хузурида 1941 йил 10 июлда тузилган махсус республикалар камиссияси ва махаллий саветларнинг ижроия кумиталар кошида тузилган алохида булимлар кишиларни хисобга олиш ва жойлаштириш билан шугилланадилар. Кучириб келтирилганлар шахар ва кишлок тумонлари жойлаштирилди. Киска муддат ичида Андижонвилоятига 100 минг Самарканд вилоятига 165 минг Наманган вилоятига 53600 киши жойлаштирилди. Кучиб келганлар Узбекистонда бошпана топдилар иш билан таминландилар. Узбек халки уз нони , кийим - кечаги, турар жойини кучиб кеганлар билан бахам курди. Узбекистон буйича 1942 йил бохоригача кучириб келтирилган 716 минг киши кобул килиб олинди, ишга жойлаштирилди, улар учун керакли шороит лар тугдирилди. Узбеклар кучириб келтирилган ото-онамиз ёш болаларга алохида гамхорликкилдилар, 200 минг дан купрок етим болаларни уз багрига олдилар. Узбекистон ССР Халк Камиссарлари Савети кошида болаларга ёрдам курсатиш буйича махссус комиссия тузилган, унинг ишида 30 та хотин-кизлар фаолият курсатди. Узбекистон Халки маорифи комиссариги ташаббуси билан болаларни кабул килиш таксимлаш маркази тузилди. Республикамизнинг барча вилоятлари, шахар ва тумонлари болаларни кобул килиш пункитлари очилди, уларда укувчилар кечаю-кундиз навбатчилик килдилар. Милиция булимлари кошида 30 дан ортик болалар хоналар ташкил этилар. Кучириб келтирилган болалар турлича ёшда эдилар.15 ёшгача булган болалар - болалар уйлари мактаб-интернатларга жойлаштирилиб, улар укув-тарбия ишлари йулга куйилди. Фабрика-заврдлар таълими мактаблари хунар ва темир йул билими юртларининг собик талабалари укишини давом этириши учун республика завод-фабрика таълими мактабларида укишга жалб этилди. 15 ёшдан катта булган болалар эса ишлаб чикаришга ишга жойлашдилар. 1942 йил 2 январда Тошкент шахри хотин кизларнинг йигини болиб унда рэспубликамиэдаги барча айолларгакарата мурожат кабул килинди . Мурожатда етим болаларни уз тарбиясига олишига даъват этилади. Куплаб оилалар бокимсиз колган болаларни узларига фарзангдликка оладилар топган тутганларини улар билан бахам курадилар . Уэбекистон рахбарларидан Усмон Юсупов ва Йулдош Охунбабаевлар оиласи хам етим болаларни уз тарбиясига олдилар . Жами 200000 дан ортик етим болалар узбэкистонликлар оиласида иссик бошпана ризик руз энг мухим мэхрибонлик топдилар . турли миллатларга мансуп булган 14 болани фарзандликка олган тошкентлик тэмирчи уста Шоахмад Шомахмудов ва унинг хотини Бахри акрамувалар оиласи юксак инсонийлик фазилатларини курсатиб купчиликка ибрат булди .Урушдан ногирон булиб кайтиб келган катта курганлик Хамид Саматовлар оиласи 13 болани самаркантлик калхозчи айол Фатима Косимувалар оиласи 10 болани уз кучогига олиб мэхр кури билан уларнинг калбини иситди дилини ёритди . Унлаб болаларни фарзандликка олиб тарбиялаб вояга етказган оилалар республикамизда анчагина .Уларнинг буйук инсонпарварлик жасорати тошкенто шахрининг Халклар дкустлиги майдонида яратилган ёдгорликда абадийлаштирилди . “Уша огир йилларда бир бурда нон тансик булган йилларда збекистон уруш туфайли уй-жойсиз колган минглаб оилаларга бошпана берди нон берди канчадан канча етим есирларнинг бошини силади халкимизнинг инсонпарварлик ва олижаноблик фазилатлари тилларда достон булди” Узбекистон жангчиларни согломлаштириш маркази Узбекистонга жангларда ярадор булган ёки бемор булиб колган минглаб жангчилар аскар ва зобитлар хам жунатиларди уларни кабул килиб олиш госпиталга жойлаштириш саломатлигини тиклаш ишларига алохида мехрибонлик килинди республикамиз согломлаштириш марказларидан бирига айланди 1941 йил 1октябргача Узбекистон согликни саклаш халк комиссарлиги тизимида 14950 уринга эга булган 47 госпиталь барпо этилди ва зарур ускуналар билан жихозланди айни пайтда Москвадан Калинин Ростов ва бошка вилоятлардан 15900 урин кроватга эга булган 48 госпиталь кучириб келтирилиб жойлаштирилди ва ишга туширилди харбий касалхоналар куриш кейинги йилларда хам давом этди . Узбекистонда 39140 уринга эга булган 113та госпиталда ярадор ва бемор жангчиларга тиббий хизмат курсатилди. Вилоят шахар туман идора органлари госпиталдагилар холидан хабар олиб турдилар госпиталларга хужаликлар ташкил этиш ва иш юритиш учун ер майдонлари ажратиб бердилар Агар 1941 йилда шу максадда 385,5 гектар ер ажратилган булса 1943 йилга келиб ажратилган ерлар майдони 656 гектарни ташкил этарди. 1942 йилда 1513 мехнат жамоалари, шу жумладан, 750 корхона, колхоз ва совхозлар госпиталларни оталикка олиб, уларни ёкилги, озик-овкат ва бошка кишлок хужалик махсулотлари билан таъминлаб турдилар. Жумладан, 1943 йилда Бухоро вилоятидаги госпиталлар учун зарур булганёкилгининг 80 фоизини оталик корхоналар етказиб берди. Узбекистонлик 18482 нафар донорлар ярадорларни оёкка тургизиш учун кон бериб турдилар. Уруш йилларида Узбекистондаги госпиталларга 164382 ярадор ва беморлар жойлаштирилди, уларнинг 87 фоизи, 143101 киши даволаниб чикди.
Ўзбекситондан иккинчи жаҳон урушида қатнашиб яқинлари олдига соғ-омон қайтиб келган аскар

Download 119 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling