Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet17/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

Геосиёсатда Америка мактаби 
 
А.Мэхен 
Геосиёсий жараёнлар борасида америкалик геосиёсатчи ва 
олимларнинг қарашларини таҳлил қилиш нафақат Европа ёки 
Евроосиё, 
балки 
глобал 
миқёсдаги 
геосиёсий 
қарама-
қаршиликнинг илдизларини очиб беради. Буни америкалик 
ҳарбий денгизчи Альфред Тайер Мэхен (Alfred Thayer Mahan) 
(1840-1914) ижодида кузатиш мумкин. Нью Йорк штатининг Уэст 
Поинт (West Point) шаҳрида туғилган Альфред Мэхен Мэриленд 
штатининг Анаполис шаҳридаги Ҳарбий денгиз Академиясига 
ўқишга киради ва битиргач мичман унвонини олади. 1861-1865 
йилларда фуқаролар урушида иштирок этиб қайтган Альфред 
Буюк Британиянинг Оксфорд ва Кэмбридж университетларида 
ўқишини давом эттиради. У 1885 йилдан Америка Ҳарбий Денгиз 
Флоти коллежида дарс берган ва тез орада шу коллеж директори 
этиб тайинланган. 1893-1895 йиллар давомида “Чикаго” номли 
крейсерда командирлик қилган Мэхен 1893 йилда истеъфога 
чиқади
2
. А.Мэхен таълимотига баҳо беришда шуни эътиборга 
олиш кераки, у юқорида кўриб ўтилган европалик олимлардан 
фарқли ўлароқ ўз ижодида геосиёсат атамасини қўлламаган, аммо 
шу соҳада тўлақонли изланиш олиб борган.
Асосий ғояларини А.Мэхен “Тарихда Денгиз кучлари (Sea 
Power in the History) (1660–1783)”, “Денгиз кучининг Француз 
инқилоби ва империясига таъсири (The Influence of Sea 
Power upon 
the French 
Revolution and Empire) 
(1793–1812)”, 
“Американинг ҳозирда ва келажакда денгиз кучларига эҳтиёжи”, 
“Осиё муаммоси ва унинг халқаро сиёсатга таъсири”, “Денгиз 
кучлари ва унинг урушга муносабати” каби асарларида 
мужассамлаштирган. Унинг таълимоти профессионал фаолияти 

Колосов В.А., Мироненко Н.С. Гополитика и политическая география. «Аспект пресс». 2001. 
- С.83-84.

Исаев Б.А. Геополитика. Учебное пособие. СбП.:Питер, 2005. - С.193-196.


48 
билан чамбарчас боғланган бўлиб, Американинг дунё денгизидаги 
муваффақиятлари стратегиясини қуриш мавзусига бағишланган. 
Мэхен ҳам бу борада Маккиндер сингари сиёсатчиларга таъсир 
кўрсатиш кучига эга бўлган олимлардан биридир. Манбаларга 
қараганда у Генри Кэбот Лодж (Henry Cabot Lodge) ва Теодор 
Рузвельт (Theodore Roosevelt) каби сиёсатчиларга кучли таъсир 
ўтказган. Бундан ташқари, XX аср Америка ҳарбий стратегиясига 
назар ташланса, у А.Мэхен ғоялари асосида шаклланганига ишонч 
ҳосил қилиш мумкин. Гарчи бу стратегия Биринчи Жаҳон 
урушида АҚШга сезиларли муваффақият олиб келган бўлмаса–да, 
Иккинчи Жаҳон урушида қўлга киритилган ютуқлар, айниқса, 
“совуқ” уруш даврида эришилган муваффақиятларда унинг ҳам 
ҳиссаси борлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Мэхен давлатлар ва 
минтақаларнинг геостратегик кучини баҳолашда қирғоқларнинг 
манзараси 
ва 
халқнинг 
характерига 
эътибор 
қаратиш 
муҳимлигини уқтиради. Унинг фикрига кўра, миллий характер ва 
ҳатто аҳоли миқдори ҳам қирғоқ ҳудудларининг хусусияти билан 
белгиланади. Масалан, унга кўра, испанларнинг зиқналиги ва 
инглизларнинг 
ишбилармонлиги 
ҳам 
айнан 
денгиз 
қирғоқларининг жойлашуви, узунлиги ва хусусиятларга боғлиқ
1
.
Н.А.Нартов ҳам бу ҳақда ёзар экан, Мэхен испанлар ва 
португалларнинг 
бойлик 
орттириш 
мақсадида 
янги 
мустамлакаларни эгаллашда миллий характеридаги жасурлик, 
қийинчиликларга 
сабртоқатлилик, 
ўз 
кучига 
ишониш, 
ишбилармонлик, миллий ўзлигини асрашга ўта мойил 
эканликларини ёритиб берганлигини қайд этади.
Савдо давлат сиёсатидаги энг муҳим восита эканлигини 
таъкидлаган А.Мэхен, давлатнинг ҳарбий қудрати айнан ана шу 
фаолият учун зарур шарт-шароитни яратиш мақсадида қурилиши 
керак. А.Мэхен “Денгиз қудратининг тарихий тараққиётга 
таъсири” асарида иқтисодий циклни 3 ҳолатда кўриб ўтади: 
1. Ишлаб чиқариш (сув йўллари орқали товар ва хизматларни 
айирбошлаш). 
2. Навигация (ушбу айирбошлашни амалга оширади). 
3. Мустамлакалар (дунё миқёсида маҳсулот айирбошлаш 
айланмасини таъминлайди)
2
.
А.Мэхен давлатнинг геосиёсий мақоми ва ҳолатини таҳлил 
қилишда олти мезонга асосланиш кераклигини таъкидлайди: 
1. Географик ҳолат (geographical position of countries). 
2. Жисмоний шакл (physical conformation).

Тихонравов Ю.В. Геополитика. - Москва: Интел-Синтез, 1998. - C. 98.

Тихонравов Ю.В. Ўша жойда.


49 
3. Ҳудуд ўлчами (extent of territory).
4. Аҳоли миқдори (number of population). 
5. Халқнинг феъл–атвори (character of population).
6. Ҳукуматнинг табиати (policy of government).
1
Мэхен денгиз қудратига эга бўлган давлатларнинг 
қуруқликдагиларга 
нисбатан 
устунлиги 
тарихда 
исботланганлигини таъкидлаб Аннибалнинг 17 йил давомида 
Римга қарши курашиб Замда ва Наполеоннинг 16 йил Англияга 
қарши курашиб Ватерлоода мағлубиятга учраганлигини мисол 
келтиради
2
. Мэхен ҳар икки ҳолатда ҳам денгизда устунликка 
эришган куч ғолиб бўлганлигини таъкидлайди. Денгиз қудрати 
тарихи қайсидир маънода миллатлар ўртасида урушлар билан 
якун топадиган зўравонлик ва рақобат тарихидан иборатдир. 
Унинг қарашларида акс этган муҳим қоида, бу денгиз йўлларини 
ривожлантириш орқали савдони тараққий топтириш зарурлигига 
қаратилган. Зеро денгиз орқали товарларни ташиш ҳамиша 
қуруқликдагига нисбатан осон ва қулай бўлган. Шу тариқа Мэхен 
тарихга назар ташлаган ҳолда денгиз флотини ривожлантиришдан 
келадиган фойдани таҳлил қилади. Ҳар қандай давлат ўз флотини 
ривожлантирар экан, унда савдони ривожлантиришга имкон 
туғилади. Айни вақтда узоқ ўлкаларда ана шу флот ёрдамида 
савдонинг ҳимоясини таъминлайдиган доимий бандаргоҳларни 
қуриш ва уларнинг хавфсизлигини мунтазам таъминлаб туриш 
зарур бўлади. Мэхен денгиз қудратига эга бўлишнинг 
устунлигини таърифлар экан, бу нафақат бир устунлик, балки бу 
ҳаёт тарзи эканлигини, ҳатто ўзига хос тамаддун эканлигини 
таъкидлайди. Қирғоқ ҳудудига эга бўлган мамлакат қитъа 
ичидагиларга нисбатан устуворликка эга бўлсада, Мэхен фикрича, 
кемалар тўхташи учун қулай бўғозга эга бўлмаса, мамлакат 
ривожи учун фойдасиздир. Давлатнинг денгиз қудратини SP = 
N+MM+NB шаклидаги формула билан ифодалаган.
3
Мэхеннинг фикрлари албатта даставвал АҚШнинг ташқи 
стратегиясини қуришга қаратилган. Аммо унинг асарлари АҚШга 
рақиб бўлган қудратли давлатларнинг сиёсатчилари учун муҳим 
манба бўлиб хизмат қилганлиги ҳам маълум. Жумладан, унинг 

Исаев Б.А. Геополитика. Учебное пособие. СбП.:Питер, 2005. - С. 194.
Mahan A. T. The Influence of Sea Power Upon History, 1660-1783. The Project Gutenberg eBook, –
P.29-58.

Нартов Н.А. Геополитика. Учебник для вузов. - М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2004. - С. 67.

Бу ерда SP – Sea Power, N – Navy, MM – Merchant Marine, NB – Navel Bases каби маъноларни 
англатади. ДҚ = ҲФ + СФ+ ҲБ (Денгиз Қудрати = Ҳарбий Флот + Савдо Флоти + Ҳарбий-
денгиз базалари). Колосов В.А., Мироненко Н.С. Гополитика и политическая география. 
«Аспект пресс». 2001. - С.50.


50 
қарашларидан илҳомланган немислар ҳам ўз ҳарбий флотини 
қурганликлари манбаларда қайд этилган. Иккинчи Жаҳон уруши 
даврида собиқ совет давлатида ҳам унинг асарлари чоп 
этилганлиги маълум.
Мэхеннинг фикрига кўра АҚШнинг келажаги албатта денгиз 
кучларини ривожлантириш билан боғлиқ. Бу Американинг 
тақдирида битилган “мanifest destiny”, яъни тақдири азалдир. 
Мэхен АҚШ аввало икки қитъани бирлаштириш, сўнгра эса бутун 
дунёни қўлга олишга ҳаракат қилиши лозимлигини уқтиради. 
Машҳур инглиз геосиёсатчиси Маккиндер Америка келажакда 
қудратли денгиз давлати бўлишига кўзи етмаган бўлса, Мэхен 
ундан 10 йил илгари АҚШ энг қудратли денгиз давлатига 
айланишини башорат қила олганлиги маълум. 1897 йилда 
нашрдан 
чиққан 
“Американинг 
денгиз 
қудратидан 
манфаатдорлиги” асарида Мэхен Американинг дунё давлатига 
айланиши 
учун 
Британия 
билан 
мунтазам 
ҳамкорлик, 
Германиянинг денгиз флоти қуришига йўл қўймаслик, 
Япониянинг Тинч океанидаги ҳаракатларига тўсқинлик қилиш, 
европаликлар билан Осиё халқларига қарши олиб борилаётган 
ҳаракатларда ташаббусни қўлда сақлаш кераклигини таъкидлайди. 
Мэхен Россия, Хитой ҳамда Германияни денгиз қудратига эга 
давлатлар учун энг катта хавф туғдирадиган давлатлар қаторига 
қўяди. Шу туфайли Ғарбдаги Кичик Осиёдан бошланиб, шарқдаги 
Япон меридианигача чўзилган Рус империяси кучлари билан жанг 
қилиш денгиз кучлари учун узоқ муддатли асосий стратегик 
вазифа эканлигини уқтиради.
Мэхен ҳам айрим инглиз геосиёсатчилари сингари дунё 
миқёсида фикрлаган геосиёсатчи ҳисобланади. Унинг фикрига 
кўра жанубий чегаралари Сувайш ва Панама каналлари 
жойлашган ҳудуддан белгиланадиган “шимолий континентал 
ярим шар” дунё сиёсатида муҳим мавқега эга бўлади. Мана шу 
минтақа дунё савдосидаги энг жадал ривожланадиган минтақа 
ҳисобланади. Дунёда энг улкан ҳудудга эга бўлган Россия муҳим 
қитъавий омил ҳисобланиб, у ҳам устунлик, ҳам камчликларга 
эгадир. Мэхенга кўра Европа тамаддунининг меросхўри ва 
етакчиси мавқеини эгаллаган АҚШ учун Евроосиёдаги энг хавфли 
рақиб сифатида Россия ва Хитой билан курашиши лозим. Бу 
мақсадни амалга ошириш учун Мэхен “анаконда” деб ном олган 
стратегияни қўллашни таклиф қилади. Бу стратегияга кўра 
қитъани эгаллаш учун қирғоқдан бошлаб қитъа ичкарисига кириб 
борилади. Бу ҳолатда йўлда дуч келадиган мамлакатларни бўғиб 
ташлаш усулидан фойдаланидлади. Бу мудҳиш ва айни вақтда 


51 
қизиқарли усулни айнан америкалик генерал Мак Кллеллан 1861–
1865 йилларда Шимолий Америка фуқаролар урушида қўллаган 
эди. Биринчи Жаҳон урушида Антантани қўллаб қувватлаш учун, 
ва Иккинчи Жаҳон урушида “Ўрта Европани” бўғиш, шунингдек, 
ҳарбий–денгиз юришлари орқали қисман Япония ва “ўқ” 
давлатларга қарши айнан ана шу стратегия қўлланилган.
Шуни эътиборга олиш керакки, Мэхен чизиб берган 
стратегияга асосланган АҚШ ҳарбий флоти бугунги кунга қадар 
дунё бўйлаб шу давлатнинг иқтисодий манфаатларини 
муваффақиятли ҳимоя қилиб келаётгани сир эмас. Собиқ Совет 
давлатига нисбатан қўлланилган барча ҳарбий амалиётлар ҳам ана 
шу стратегия асосида амалга ошилирганлигини таъкидлаш 
мумкин.
1
Мэхен халқаро жараёнда армиялар ўртасида эмас, балки 
стратегик марказлар ўртасида жанг кетишини таъкидлаб, денгиз 
давлатлари олдида турган асосий масала сифатида қитъадаги 
давлатларни нима бўлгандаям қирғоқ ҳудудларидан маҳрум 
қилишдан иборатлигини таъкидлайди. НАТО, ASEAN, ANZUS, 
CENTO каби блокларнинг Совет Иттифоқига қарши қаратилган 
стратегияси 
адмирал 
А.Мэхеннинг 
асосий 
тезисларини 
ривожлантириш орқали ишлаб чиқилган эди. Бу ҳол уни 
замонавий атлантизмнинг “маънавий отаси” деб аташга асос бўла 
олади.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling