Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Geosiyosat
Х.Маккиндер
Геосиёсат соҳасининг ривожига инглиз мактаби вакилларининг қўшган ҳиссаси алоҳида ўрин тутади. Айниқса геосиёсий назарияда чуқур тадқиқот олиб борган ва илмий изланишлари натижалари давлатларнинг ташқи сиёсат амалиётида кенг қўлланган олимлардан бири – Х.Маккиндернинг асарлари муҳим аҳамият касб этади. Хўш, Маккиндернинг ҳаётий ва ижодий фаолияти қандай кечган ва унинг геосиёсий қарашларининг бугунги кунги аҳамияти нималарда намоён бўлади? Геосиёсатнинг фан соҳаси сифатида ривожида унинг хизматлари беқиёс. Қолаверса олим ҳаёт йўли давомида яратган барча асарлари билан қарийб эллик йил мобайнида Буюк Британия ташқи сиёсати йўналишини белгилаб берган. Айнан унинг саъйҳаракати туфайли геосиёсат амалий аҳамиятга эга бўлган концепция сифатида эътироф этилган. 1861 йилда Англиянинг Гейнсбург шаҳрида туғилган Хэлфорд Дж. Маккиндер (1861–1947) Оксфорд университетида география факультетини битирган. 1899 йилда Оксфорд география мактабига асос солган. У 1903-1908 йилларда Лондон Иқтисод мактаби директори лавозимида ишлаган. 1910–1922 йилларда парламентнинг Шотландиядан сайланган консерватив қаноти аъзоси, 1919–1920 йилларда эса Британиянинг Жанубий Русиядаги мухтор вакили, 1922-1947 йилгача Британия империясининг бир нечта қўмитасини бошқарган 2 . Х.Маккиндер биринчилардан бўлиб Евроосиёнинг ички қисмини эгаллаган Россиянинг темир йўллар воситасида 1 Эрнст Мориц Арндт (1769-1860) - Нацистларнинг ғоявий йўлбошчиси сифатида тан олинган немис публицисти. Леон Поляковнинг “Антисемитизм тарихи” асарида унинг қарашларига кенг ўрин берилган. 2 Колосов В.А., Мироненко Н.С. Гополитика и политическая география. «Аспект пресс». 2001. - С.52-53. 35 келажакда қандай қудратга эга бўлишини англаб етган. XIX асрнинг иккинчи яримигача Ғарб давлатларининг эътиборидан четда бўлиб келган Россия қудратли иқтисодий салоҳиятга эга бўлиши ва Британиянинг Осиёдаги мустамлакаларига ҳамла қилиши мумкинлигини асослаган олим шу минтақани эгаллаш Британия учун якуний ва энг асосий геосиёсий мақсад эканлиги ғоясини илгари суради. Шунингдек, у яратган назария оқибатида Марказий Осиё омили нотўғри талқин қилинган, бу минтақа тўғрисидаги қарашлар ва минтақага нисбатан муносабатга путур етган 1 . Х.Маккиндер ўзининг асосий ғояларини “Тарихнинг географик ўқи”, “Демократик идеаллар ва воқелик” сингари машҳур асарларида баён этган. 1904 йилда “Географик журнал”да нашр этилган “Тарихнинг географик ўқи” мақоласида Х.Маккиндер “сиёсий география” тараққиётида қўлга киритилган илмий натижаларни умумлаштириб, мазкур соҳанинг асосий қонунини ҳам ишлаб чиққан. Унга кўра давлат учун қулай географик макон бирор бир минтақанинг марказини эгаллашдан иборат ва бу давлат учун ҳар жиҳатдан фойдалидир. Бундай “марказийлик ҳолати” давлатларнинг иқтисодий ва ҳарбий қудратига қараб ўзгариб туриши мумкин. 2 Маккиндернинг илмий меросига баҳо беришда аввало унинг асосий хизматини қайд этиш керак. Бу унинг геосиёсий таҳлилни минтақа кўламидан жаҳон миқёсига олиб чиқиб сайёравий дуализм тушунчасини кашф этган олим ҳисобланади. Гарчи илгари ҳам олимлар дунё миқёсидаги геосиёсий дуализм ҳақида сўз юритишган бўлишсада, уларнинг қарашлари назарий ва мавҳум категориялар, илоҳий китоблардан олинган қандайдир мистик ғояларга асосланган эди. Маккиндернинг геосиёсий қарашлари бўлса, ўзининг амалийлиги билан ажралиб турган ва ўз даврида Буюк Британиянинг ташқи сиёсати билан ҳамоҳанг бўлган. Очиғини айтганда, Х.Маккиндер яратган геосиёсий мажмуалар айнан ана шу ташқи сиёсатга хизмат қилиш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида яратилган. Унинг дунё геосиёсати ҳақида баҳс юритишга дастлабки сабаб XIX аср охирига келиб сайёрада кашф этилмаган ҳудуднинг қолмаганлигига бориб тақалади. Бунинг маъноси шундан иборатки, Маккиндер ва у хизмат қилган ҳукумат ўзининг мустамлакаларини кенгайтириш мақсадида, энди Африка, Осиё ва 1 Хекимоглу Л. Куда движется «Хартленд»?. Центральная Азия, география, глобализация // Центральная Азия и Кавказ. – Швеция, 2005. № 4 (40). -С. 79-97. 2 Исаев Б.А. Геополитика. Учебное пособие. СбП.:Питер, 2005. - С. 181; 36 Океаниянинг қирғоқ ҳудудларидан Евроосиёнинг ички ҳудудларига интилишни кўзлаётган эди. Бунинг учун, геосиёсатчилар ёрдами, аниқроғи ушбу стратегияни илмий асослаш зарур бўлган. Бу стратегияни назарий ва амалий жиҳатдан асослаш учун Маккиндер инсоният тарихини уч даврга бўлиб ўрганди. У дастлабки даврни колумбгача бўлган давр, дея атаб қуруқликдаги давлатларнинг бошқалардан устуворлигини, ҳарбий ва маъмурий тизимининг самарадорлигини очиб беради. Бу борада Евроосиёда муғул-татар империяси давридаги ҳарбий тактика ва стратегия, ҳарбий санъатнинг нақадар мукаммал бўлганлигини тасвирлайди. Ўша даврларда Евроосиё марказидаги, бошқача айтганда қуруқликнинг марказини ёки ички қисмини эгаллаган давлатларнинг сиёсий тизими, давлатчиликда барқарорлиги, иқтисодий қудратлилиги билан ажралиб турган. Айнан марказдаги давлатлар, қудратли империялар қуришга эришганлар ва улар қирғоқ ҳудудларига ҳужум қилиб турганлар. Колумбдан кейинги давр, деб номланган иккинчи даврда минтақадаги давлатлар қирғоқ давлатларини сиқувга олиши кучайиши билан, улар янгиянги ҳудудларни кашф этиш мақсадида денгиз орқали ҳаракат қилишга мажбур бўлганлар. Қитъаларни кашф этиш даври бўлган бу даврда денгиз давлатлари шаклланган, флот ривожланган ва энди куч маркази қуруқлик марказидан қирғоқ ҳудудларига томон кўча бошлайди. Буюк Британия империяси айнан ана шу даврда ташкил топган, ривожланган ва дунёнинг энг қудратли давлатларидан бирига айланган. Учинчи давр колумбчилардан кейинги замон бўлиб, бу даврда ер юзида кашф этилмаган ҳудудлар қолмайди ва ер юзидаги барча халқлар ўртасида жаҳон уруши бошланади. Аммо айни вақтда Макиндер бу урушнинг негизида асосий қарама-қаршилик қитъадаги ва денгиздаги қудратли давлатлар ўртасида рўй беради. Албатта бу уч давр ҳам Макиндер қарашларида сув ва қуруқлик давлатлари зиддиятининг ривожи сифатида талқин этилади ҳамда ғоялари ўтган аср бошларидаги Европадаги вазиятдан келиб чиққан. Бу даврда Маккиндер Россия империясини Буюк Британия учун энг асосий рақиб сифатида кўради ва айнан бундан кейинги стратегия сифатида ана шу ҳудудни эгаллаган давлатгина дунёдаги стратегик вазиятни ўз қўлига олишини таъкидлайди. Маълумки, ўтган аср бошида Германиянинг жадаллик билан саноатлашиши Маккиндерни ташвишлантирган мавзулардан бўлиб, унинг назарида бу Европадаги стратегик вазиятни ўзгариб кетишига олиб келиши муқаррар бўлган. Бундан ташқари, АҚШ 37 дунё денгизида Буюк Британиянинг мавқеини тўлиқ эгаллашга эришишига оз қолган эди. Мана шу вазиятда Маккиндер Буюк Британия учун ер юзидаги энг муҳим ҳудуд сифатида Евроосиёни эгаллаш мақсадга мувофиқлигини исботлаб беради. Маккиндер фикрига кўра, Ер юзида энг бой ҳисобланган шундай ҳудуд борки, у “Ернинг юраги”ни ташкил этади. Ўзининг “Тарихнинг географик ўқи” мақоласида ер юзидаги Россиянинг қоқ марказидан Ҳинд океанига қадар чўзилган “ўқ” ҳудуд мавжудлигини, бундан кейин дунёда рўй берадиган энг асосий сиёсий ҳаракатлар ана шу “ўқ” атрофида рўй беришини асослаб беради. 1 Ўша даврдаги сиёсий жараёнларга назар ташланса, Маккиндер таърифлаб берган ушбу ҳудуд ўтган аср бошларидан то бугунги кунгача етакчи давлатларнинг геосиёсий интилишларини қайсидир маънода белгилаб берганлиги маълум бўлади. Сиёсий зиддиятларнинг ана шу «ўқ» ҳудуд атрофида рўй беришига сабаб, Маккиндерга кўра, бу ернинг табиий захираларга энг бой майдон эканлигига бориб тақалади. Шу нуқтаи-назардан, Маккиндер фикрига кўра, ўтган аср бошларида дунёда кашф этилмаган ерлар қолмаганлиги боис ер юзи том маънодаги глобал дунёга айланди. Энди барча қудратли давлатлар учун ягона қўл урилмаган ҳудуд сифатида Россия империясининг марказини қамраб олган ана шу “ўқ” ҳудудни эгаллаш асосий мақсад бўлиб қолади. Маккиндернинг қарашлари шу қадар амалий аҳамиятга эгалиги билан ажралиб турадики, ундан қудратли давлатлар ўз ташқи сиёсатида Евроосиё маркази томон интилишда бевосита фойдаланган. Буни Германия, Буюк Британия, Франция, АҚШ ўртасида геосиёсий рақобат оқибатида юзага келган икки Жаҳон Урушини мисол келтириш мумкин. Гарчи ҳар икки урушда Германиядан ташқари давлатлар қайсидир маънода мажбурий иштирокчи сифатида намоён бўлган бўлсада, аслида ҳар икки уруш ҳам Буюк Британия ва Германия ўртасидаги геосиёсий рақобат оқибатида келиб чиққан. Маккиндер томонидан “римлэнд”-“хартлэнд” номли концепциянинг илгари сурилиши Евроосиёнинг марказини эгаллаш учун рўй берадиган рақобатда кимнинг устунлик қилишини англаш заруратидан келиб чиққан. Бу концепция нафақат Буюк Британия, балки барча етакчи давлатлар ташқи сиёсати учун муҳим амалий аҳамиятга эга бўлганлигини қайд этиш лозим. Бу назарияси нафақат ўз давлати, балки рақобатчилар 1 Маккиндер Х.Дж. Географическая ось истории // Полис: Политические исследования. 1995. - N 4. - С. 162-170. 38 учун ҳам дастурул амал бўлишини англаб етган Маккиндер ўзининг дунёдаги кучлар мувозанати борасидаги фикрларини қуйидагича ифодалайди. Унга кўра ер юзида юқорида таъкидланган “ўқ” ҳудуд мавжуд бўлиб, бу ҳудуд “Ернинг юраги” атрофини эгаллаган. “Ернинг юраги” эса, “хартлэнд” бўлиб, бу Марказий Осиёни ёки аниқроғи Марказий Евроосиёни ташкил этади. Бу ҳудуд географик нуқтаи- назардан қаттиқ ҳимояланган бўлганлиги боис, унга денгиз давлатларининг кириб бориши мушкул. Фақат Россияга тегишли бўлган бу ҳудуд унинг келажакда ривожланиб русларни “иссиқ сувлар”га, яъни Ҳинд океанига етиб олишини таъминлаши мумкин. Россиянинг бир кун келиб албатта Ҳинд океанига чиқишга интилиши эҳтимоли Британия ва Россия ўртасидаги стратегик рақобатда Британия мунтазам чўчиб турган нуқталардан бири бўлганлигини қайд этиш мумкин. “Британиянинг гавҳари”, номини олган Ҳиндистон Буюк Британия учун бебаҳо захира манбаи бўлганлиги боис, у юқоридаги эҳтимолликни олдини олиш ва битмастуганмас табиий бойликлар макони бўлган шимол томон, яъни Афғонистон орқали Марказий Осиёга суқилиб кириб боришга доимо интилиб келган 1 . Германия саноатининг кучайиши ва Россия билан ҳамкорлик қилиши эҳтимоли Британия империясини емирилишига олиб келиши муқаррар, деб ҳисоблаган Маккиндер, аввало Германия ва Россия ўртасида қурилиши мумкин бўлган коалицияни йўққа чиқариш ва иккинчидан, “хартлэнд”ни эгаллаш зарурлигини илгари суради. Хартлэндга таъриф берар экан, у Германия Европада қандай марказий позициясида турган бўлса, хартлэнд, яъни Еврооосиёнинг маркази Ер юзига нисбатан ана шундай нуқтада жойлашган 2 . Денгиз давлатлари қирғоқ ҳудудларидаги мамлакатлардаги барча захираларни эгаллаб бўлган даврда, бойликларига қўл урилмаган ягона ҳудуд сифатида марказий Евроосиё турганлигини англаб етган Маккиндер темир йўллар тўри қурилиши билан Россия дунёдаги энг қудратли давлатга айланади, деб ҳисоблаган. Хартлэнднинг марказини Маккиндер Россиянинг Осиё ва Европа қисмининг туташган жойи, шунингдек Кавказ, Қора Денгиз, Марказий Осиё, Тибет ва Монголия, Сибирнинг бир қисми оралиғидаги майдон сифатида талқин қилар экан, бу марказнинг ғарбий чегараларини аниқ белгилаб бермайди. 1 Леонтьев М. Большая игра. Док. фильм. 1-серия. 2007. 10. 14. ОРТ. 2 Маккиндер Х.Дж. Ўша жойда. 4-илова. 39 Шуниси қизиқки, Макиндер гарчи хартлэнднинг майдони ҳақида аниқ фикр билдирсада, вақт ўтиши билан унинг ҳажми тўғрисидаги фикрлари ўзгариб турган. Хартлэнд агар Евроосиё суперминтақасининг марказини ташкил этса, унинг атрофида қирғоқ мамлакатларни ўз ичига олган “ички ярим ой” ёки римлэнд минтақаси жойлашган бўлиб, у тахминан Буюк Британия империяси чегараларини ўз ичига олган. Аммо ўз навбатида бу ҳудуд атрофида Шимолий ва Жанубий Америка, Африка жануби, Австралия сингари ҳудудларни ўз ичига олган “ташқи ярим ой” минтақаси жойлашган 1 . Унинг фикрига кўра, Евроосиёда ҳали инсон қўли тегмаган улкан ҳудуд мавжуд бўлиб, бу ҳудудга денгиз давлатларининг кириб боришига шу вақтга қадар имкон бўлмаган. Дунё савдо ва саноатининг ривожи асосан қирғоқ давлатларига тўғри келган. Қитъа ичкарисида эса қадимдан консерватизм, турғунлик ҳукм сурган бўлиб, географик жиҳатдан денгизга чиқиш йўлларининг мавжуд эмаслиги, буюк географик кашфиётлар даврида Евроосиёни римлэнд ҳудудидан ортда қолиб кетишига олиб келган. Х.Маккиндер инсоният тарихидаги асосий сиёсий жараёнлар хартлэнд ёки “ўқ” ҳудуд атрофида кечганлигини таъкидлаб, келажакда ҳам бу ҳудудни эгаллаш дунёда устунликни қўлга киритиш билан баробарлигини таъкидлайди ва 1919 йилда Нью Йоркда нашр этилган “Демократик идеаллар ва воқелик” асарида Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling