Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


-савол:  Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   152
Bog'liq
referendum

12-савол:
 Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари 
ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли 
бўлади, деган янги конституциявий норма 
қандай мазмун ва аҳамиятга эга?
Жавоб:
Инсонга туғилганидан бошлаб тегишли бўлган 
табиий ва ажралмас ҳуқуқлар сирасига инсон ҳаёти, шаъни, 
қадр-қиммати, озодлиги, тенглиги, эркин бўлиши, хавфсизлиги, 
дахлсизлиги киради ва бу ҳуқуқлар қонунларда белгиланганлиги 
ёки белгиланмаганлигидан қатъи назар, инсонга азалий 
тегишлидир, деб эътироф этилади. 
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев 
2022 йилнинг 20 июнь куни Конституциявий комиссия билан 
учрашувда таъкидлаганидек: “Инсоннинг қадр-қиммати, 
асосий ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиз, ажралмасдир, 
улар ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади”

Ҳуқуқий 
демократик 
давлатда 
инсоннинг 
қадр-
қиммати, асосий ҳуқуқ ва эркинликларининг дахлсизлиги
ажралмаслигини белгилаш билан бир қаторда, уларни ҳар кимга 


25
туғилганидан бошлаб тегишли 
эканлигининг тан олиниши 
муҳим аҳамият касб этади.
Айни шу мақсадда янги 
таҳрирдаги 
Конституция-
миз лойиҳасининг 19-модда-
сида инсон ҳуқуқ ва эр-
кинликлари ҳар кимга 
туғилганидан бошлаб те-
гишли бўлади
, деган муҳим қоида белгиланмоқда.
Ушбу қоида билан инсоннинг асосий, табиий ва ажралмас 
ҳуқуқларини таъминлаш давлат ва жамиятнинг энг асосий 
вазифаси сифатида Конституция даражасида мустаҳкамлан-
моқда. Мазкур ҳуқуқларга яшаш ҳуқуқи, эркинликка бўлган 
ҳуқуқ, шахсий ва уй-жой дахлсизлиги, бошпана ҳуқуқи, 
мулк ҳуқуқи, суд ҳимоясига бўлган ҳуқуқ, сўз ва эътиқод 
эркинлиги ҳуқуқи, эркин ҳаракатланиш, яшаш жойини танлаш, 
фуқароликка эга бўлиш, меҳнат қилиш ҳуқуқи, билим олиш 
ҳуқуқи, тиббий ҳуқуқ ва бошқа шу кабилар киради. 
Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан 
бошлаб тегишли бўлиши Ўзбекистон аъзо бўлган инсон 
ҳуқуқларига оид 80 дан ортиқ халқаро ҳужжатларда 
белгиланган. Улар орасида умумэътироф этилган инсон 
ҳуқуқлари бўйича БМТнинг 7 та асосий шартномаси ва 
уларга қўшимча протоколлар, ЮНЕСКО, Халқаро меҳнат 
ташкилотининг халқаро конвенциялари, халқаро гуманитар 
ҳуқуқ конвенциялари, ЕХҲТнинг “Инсонийлик мезонлари” 
ҳужжатлари, шунингдек, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, МДҲ 
каби минтақавий ташкилотларнинг ҳужжатлари миллий 
қонунчиликни янада такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб 
этади.
Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан 
бошлаб тегишли бўлади деган норма Испания, Италия, 

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling