Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   152
Bog'liq
referendum

айбсизликка тенг”
, деган қоида амал қилади. Айтиш 
мумкинки, мамлакатимиз судлари томонидан сўнгги 6 йилда
4 минг 700 нафардан ортиқ фуқаро оқланган.
Бу н дай норма лар Озарбай жон, Чехия, Грузия,
Хорватия, Япония, Словак ия
ва бошқа дав латлар 
конституцияларида ўрин олган.
Янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасига киритилаётган 
мазкур нормалар тўғридан-тўғри амал қилувчи қоидалар бўлиб, 
тергов ва суд жараёнида фақат ишончли ва қонуний далиллардан 
фойдаланишни таъминлайди ҳамда натижада фуқароларимизни 
асоссиз ва қонунга хилоф жиноий таъқибдан ҳимоя қилади, 
тергов органлари томонидан жиноятда айбланаётган шахсларнинг 
ҳуқуқлари бузилишининг олдини олади.


50
28-савол:
Жиноят процессида шахснинг 
“сукут сақлаш ҳуқуқи” белгиланишининг 
аҳамияти нимада?
Жавоб: Янги таҳрирдаги 
Конституциямиз 
лойиҳасида 
айбсизлик 
презумпциясидан 
келиб чиқадиган яна бир 
муҳим кафолат, яъни “Гумон 
қилинувчи, 
айбланувчи 
ёки судланувчи ўзининг 
айб сиз лигини 
исботлаши 
шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан 
фойдаланиши мумкин”
, деган қоида мустаҳкамланмоқда.
Айтиш муҳимки, жиноятни фош этиш ва уни содир этган 
шахсларни аниқлаш вазифаси каби жиноят бўйича исботлаш 
мажбурияти ҳам тўлалигича тергов органларига юклатилган. 
Жумладан, дастлабки терговда шахсга нисбатан айблов 
суриштирувчи ва терговчи томонидан эълон қилиниб, тергов 
ҳаракатлари олиб борилади. Айнан шунинг учун ҳам шахсни 
айбли ёки айбсизлигини исботлаш мажбурияти мазкур шахслар 
зиммасидадир. 
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўзининг 
жиноятда айблилиги ёки айбсизлигини исботлаш жараёнида 
иштирок этишга мажбур эмас. Агар истаса, шахс ушланган 
вақтидан то ҳукм чиқарилгунга қадар умуман сукут сақлаши 
мумкин – бу унинг ҳуқуқи. 
Одатда, шахсга нисбатан жиноят иши очилганда у оғир 
руҳий ҳолатга тушади, ўзини йўқотиб қўяди ва шундай вазиятда 

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling