Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   152
Bog'liq
referendum

холислиги ва беғаразлигини
таъминлашни, жиноят
процессида тортишув принципини кучайтиришни назарда 
тутади. “Хабеас корпус” институти қўлланишини янада 
кенгайтириш доирасида почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб 
қўйиш ва эксгумация қилиш каби тергов ҳаракатларини 
ўтказишга санкция бериш бўйича ваколатлар прокуратурадан 
судларга ўтказилди.
Қамоқ эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши 
амалиётини келтирадиган бўлсак, 2022 йилда тергов 
органларидан судларга келиб тушган жами 24 118 та 
илтимосномадан 23 503 таси қаноатлантирилган, 485 таси эса 
рад этилган, яъни 485 нафар шахсга нисбатан асоссиз равишда 
қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилишининг олди олинган. 
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев 
2022 йилнинг 20 июнь куни Конституциявий комиссия аъзолари 
билан учрашувдаги нутқида “Хабеас корпус” институтини 
ривожлантириш зарур. ... Бу ҳақдаги муҳим нормани 
ҳам Асосий қонунимизда акс эттиришимиз зарур. Бундай 
қоидалар инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинликлари – 
олий қадрият деган эзгу тамойилга ҳар томонлама мос 
келади”
, деб таъкидлади.
Шу мақсадда янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасининг 
27-моддасида “Ҳибсга олишга, қамоққа олишга ва қамоқда 
сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади. 


48
Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ 
муддат ушлаб турилиши мумкин эмас”
, деган инсонпарвар 
қоидалар мустаҳкамланмоқда. 
Мазкур талаб Испания, Греция, Нидерландия,
Хорватия, Словения
ва бошқа давлатларнинг конституция-
ларида мустаҳкамланган.
Янги киритилаётган норманинг аҳамияти шундаки, эски 
тузумдан мерос бўлиб қолган суд ва ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи органлар фуқароларни жазоловчи ёндашувидан 
инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилувчи ва ҳимояловчи, поймол 
қилинган ҳуқуқларни тикловчи, рағбатлантирувчи ёндашувига 
ўзгартиради. Хусусан, жиноят процессида фуқароларнинг ҳуқуқ 
ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини 
янада кучайтиришга, суд-тергов жараёнларида ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи органларни ноқонуний ҳаракатлардан тийиб туришга, 
шахснинг асоссиз ҳибсга олиниши ҳолатларини бартараф этишга, 
шу орқали инсоннинг озодлигини чеклаш билан боғлиқ бўлган 
хатоларга йўл қўйилмаслигига ҳамда халқимизнинг судларга 
бўлган қатъий ишончини оширишга хизмат қилади.

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling