44
Янги
таҳрирдаги
Конституциямиз
лойиҳасининг
25-моддасида
“Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси
тақиқланади”
деган қатъий норма мустаҳкамланмоқда. Шу
тариқа, давлатимиз бу ниҳоятда
жиддий масалада ҳеч қачон
ортга қайтмаслигини, инсонпарварлик ғояларига содиқ
эканлигини бутун дунёга
намоён қилмоқда.
Тарихга
назар ташласак, 1994 йилдаги Ўзбекистон
Республикасининг Жиноят кодексида 33
турдаги жиноят
учун ўлим жазоси белгиланган эди. Ўлим жазоси белгиланган
нормалар босқичма-босқич қисқартирилиб, 2008 йил 1 январдан
эса ўлим жазоси жиноий
жазо сифатида батамом бекор
қилинди. Ўзбекистонда ўлим жазосининг бекор қилиниши ва
тақиқланиши БМТнинг 1966 йил 16 декабрдаги
Фуқаровий ва
сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт
талабларига
ҳам тўлиқ мувофиқ келади.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда юқори судлар томонидан
аввал чиқарилган кўплаб ҳукмлар қайта кўрилиб, оқлов
ҳукмлари чиқарилмоқда. Демак, судлар ҳам хатоларга йўл
қўйиши мумкинлиги хавфини инкор этиб бўлмайди.
Шундай
экан, ўлим жазоси тайинланган шахсга суд келгусида оқлов
ҳукми чиқарадиган бўлса, ноҳақ айбланган инсон ҳаётини ортга
қайтаришнинг ҳеч қандай имкони йўқ!
Ўлим жазосига қайтмаслик юзасидан Ўзбекистоннинг
қатъий позицияси Конституцияда мустаҳкамланиши давла-
тимизда инсон ҳаёти ва қадри юқори даражада муҳофаза
этилишини яна бир бор тасдиқлайди.
Бугунги кунда 106 давлатда (Канада, Аргентина,
Дания, Франция, Италия, Норвегия, Швеция, Болгария,
Польша ва бошқалар) ўлим жазоси барча жиноятлар
учун бекор
қилинган.
Конституцияга ушбу
норманинг киритилиши билан
Ўзбекистон инсонпарварлик ғояларига ўз содиқлигини намоён
этади, ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда ўлим жазосини қайтариш
бўйича ҳар қандай ташаббусларга барҳам беради. Пировардида
эса ҳар бир инсоннинг, ҳатто у жиноят содир этган бўлса ҳам,
яшаш ҳуқуқининг кафолатланишига хизмат қилади.