Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


ва одил судловдан фойдаланишни таъминлайди, уларга


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   152
Bog'liq
referendum

ва одил судловдан фойдаланишни таъминлайди, уларга 
етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-
шароитлар яратади”
, деган янги норма белгиланмоқда. 
Мазкур норма давлат зиммасига ҳуқуқбузарликлардан 
жабрланганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мажбуриятини 
юкламоқда.
Шу билан бирга, Конституция лойиҳасида ҳуқуқбузарликлардан 
жабрланганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлатга 
яна қуйидаги мажбуриятлар юклатилмоқда:
биринчидан
, жабрланганларга ҳимояланиш учун шарт-
шароитларни яратиш, яъни жабрланганларга ҳуқуқий, 
ижтимоий, моддий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа 
турдаги ёрдам ёки ташкилий-ҳуқуқий чораларни кўрсатиш. 
Масалан, одам савдосидан ёки бошқа зўравонликлардан 
жабрланганларга тиббий ёки психологик ёрдам, мол-мулкидан 
маҳрум бўлганларга етказилган зарарни қоплаш чоралари 
кўрилади; 
иккинчидан
, одил судловдан фойдаланишни таъминлаш 
учун шарт-шароитлар яратиш, хусусан, шахсларни давлат 
органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний 


59
қарорлари ҳамда бошқа фуқароларнинг ғайриқонуний хатти-
ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан), шунингдек ҳуқуқ ва 
эркинликларига тажовузлардан суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқи 
кафолатланади; 
учинчидан
, жабрланувчиларга етказилган зарарнинг 
ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратиш. Бунда давлат 
ҳуқуқбузарлик 
туфайли 
фуқарога, 
унинг 
мол-мулкига 
етказилган зарарни ҳуқуқбузардан ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда 
қоплаш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чораларни кўради. Масалан, 
амалдаги қонунларга кўра, фирибгарлик жинояти бўйича 
зарар қопланмаса, ҳуқуқбузарга нисбатан амнистия ёки афв 
қўлланилмайди.
Шу каби нормалар Бразилия, Озарбайжон, Миср, Чехия 
каби давлатлар конституцияларида ўрин олган. 
Ушбу норма жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этганларни 
жазолаш билан бирга, аввало, жабрланувчиларнинг бузилган 
ҳуқуқлари тикланишини, уларга етказилган моддий ва маънавий 
зарарлар қопланишини кафолатлайди.

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling