Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


“Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонун


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   152
Bog'liq
referendum

Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонун
бунинг 
ёрқин тасдиғидир. Унга кўра, шахсга доир маълумотлардан 
фойдаланишга рухсат олган шахслар ушбу маълумот эгасининг 
розилигисиз шахсга доир маълумотларни учинчи шахсларга 
ошкор этмаслиги ва тарқатмаслиги шарт.
Шу билан бирга, Конституцияга фуқаронинг ўзи тўғрисида 
қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга 
бўлмаган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш 
ҳуқуқини кафолатловчи
янги қоида киритилмоқда.
Шахсга доир маълумотларга ишлов беришни амалга 
оширувчи давлат органи, жисмоний ёки юридик шахсдан шахс 
ўзи тўғрисидаги маълумотлардаги турли хатоликларни бартараф 
этишни, шунингдек унинг розилигисиз, ноқонуний тарзда 
йиғилган ҳамда ҳуқуқий асоси бекор бўлган маълумотларнинг 
йўқ қилинишини талаб қилишга ҳақли. Башарти ташкилот бу 
талабни таъминламаса, шахс бузилган ҳуқуқларини тиклаш 
мақсадида судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Мисол учун, ўзига алоқадор бўлмаган мақолада сурати акс 
этган шахс ушбу мақолани тарқатган жисмоний ёки юридик 
шахс, шунингдек давлат органидан ўз суратини мақоланинг 
таркибидан чиқариб ташлашни (йўқ қилишни) талаб қилиши 
мумкин.


63
Хорижий 
мамлакатларда 
(Сингапур, 
Япония) 
“унутилишга бўлган ҳуқуқ”
(right to be forgotten) деган 
ном билан қўлланилувчи ушбу ҳуқуқ шахснинг ўзи ҳақидаги 
қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга 
бўлмаган маълумотларни ахборот ресурсларидан, жумладан 
Интернетдан йўқ қилинишини
талаб қилиш ҳуқуқини 
англатади. 
Мазкур норма Германия, Испания, Словения, Озарбайжон, 
Арманистон, Қозоғистон конституцияларида ҳам ўз ифодасини 
топган, шунингдек Европа иттифоқининг Маълумотларни ҳимоя 
қилиш регламентида (General Data Protection Regulation) ҳам 
белгилаб қўйилган.
Бундай норманинг киритилиши, инсоннинг шахсий 
дахлсизлигини 
таъминлашни 
Конституция 
даражасида 
мустаҳкамлайди, пировардида ҳар бир инсонга унинг ўзигагина 
тегишли бўлган маълумотларнинг сир сақланиши, унинг 
розилигисиз берилиши, олиниши ёки тарқатилишининг кафолати 
бўлиб хизмат қилади.

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling