66
равишда турган ҳар бир инсоннинг ушбу давлат ҳудуди
доирасида эркин ҳаракатланиш ва яшаш жойини эркин танлаш
ҳуқуқига эга эканлигининг белгиланганлиги инсон ҳуқуқлари
нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади.
Мамлакатимизда фуқароларнинг турар ва яшаш жойини
танлаш ҳуқуқини тўлақонли таъминлаш мақсадида, узоқ
йиллардан буён оғриқли масала бўлиб келган, фуқароларни
камситувчи
“прописка” тизими йўқ қилинди.
Бундан
ташқари,
2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги
Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси
да “фуқароларни
яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш”
тизимини янада
соддалаштириш белгиланди.
Мазкур ҳуқуқларнинг Конституцияда тўғридан-тўғри
кўрсатилиши фуқароларимизга Ўзбекистон бўйлаб, хусусан,
Ватанимизнинг барча вилоятларида, туманларида, шаҳарларида
эмин-эркин ҳаракатланиш, яшаш ва фаолият олиб боришларини
таъминлайди ҳамда фуқароларимизни пойтахтга ёки бошқа
ҳудудларга бориб бемалол билим олишлари,
ишлашлари,
тадбиркорлик билан шуғулланишларига хизмат қилади ва бошқа
ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини тўлақонли амалга оширишга
кўмаклашади.
Do'stlaringiz bilan baham: