Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти
Download 2.84 Mb. Pdf ko'rish
|
referendum
шининг аҳамияти нимада?
Жавоб: Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган очиқлик сиёсати натижасида фуқароларнинг ахборотга бўлган ҳуқуқлари кенгайиб бормоқда. Янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасида ҳар кимга ахборотни излаш, олиш, фойдаланиш ва тарқатиш ҳуқуқи кафолатланмоқда. Унинг 33-мод да сида ахборот билан боғлиқ қуйидаги нормалар белги лан- моқда: биринчидан, ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқни чеклашга фақат қонунга мувофиқ йўл қўйилиши қатъий белгилаб қўйилмоқда. Бунда шахсларнинг 69 ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқлари қонун ости ҳужжатлари, жумладан Ҳукумат қарорлари, вазирлик ёки идоранинг, ҳокимликларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан, шунингдек, оғзаки ёки ёзма кўрсатмалари билан чекланиши мумкин эмаслиги конституциявий даражада мустаҳкамланмоқда. Эндиликда шахсларнинг ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқлари фақат халқ вакиллари фаолият кўрсатадиган Олий Мажлис томонидан ёки референдум йўли билан қабул қилинган қонунлар билан чекланиши мумкин; иккинчидан, ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш чегарасининг асослари ёки аниқ рўйхати кўрсатилмоқда. Унга кўра, ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқни чеклашга фақат қонунга мувофиқ ҳамда фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир ошкор этилишининг олдини олиш мақсадида зарур бўлган доирада йўл қўйилади. Бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва обрў-эътиборини ҳурмат қилиш учун ёки давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини, аҳолининг соғлиғини ва ахлоқни муҳофаза этиш учун шахснинг айрим ҳуқуқ ва эркинликлари чекланиши мумкинлиги Download 2.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling