70
жумладан Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда излаш,
олиш ва тарқатиш ҳуқуқини кафолатлайди, балки мазкур ҳуқуқ
суиистеъмол қилинишининг олдини олиш, шахс,
жамият ва
давлатнинг ҳимояси ва хавфсизлигини таъминлаш учун муҳим
аҳамиятга эга.
40-савол:
Давлат хизматига киришда тенг
ҳуқуқлилик нима ва унинг Конституцияда
мустаҳкамланиши
фуқароларга
нима
беради?
Жавоб:
Давлат хизматига
киришда
номзодларга жинси,
ирқи, миллати, тили, дини,
ижтимоий
келиб
чиқиши,
эътиқоди, шахсий ва ижтимоий
мавқеидан қатъи назар, ҳу-
қуқларининг тенглиги кафолат-
ланиши орқали тенг ҳуқуқлилик
амалга оширилади. Бир сўз
билан айтганда, бу жараёнда
одам ажратмасдан, барчага бир
кўз билан қаралади,
“фалончининг ўғли”, “пистончининг
жияни”
бўлганлиги учун унга устунлик бериш каби ҳолатларга
асло йўл қўйилмайди. Энг асосий мезон – профессионаллик
талаби, яъни қанчалик даражада ўз касбини чуқур билишидир.
Давлат хизмати самарадорлигини
оширишнинг энг
муҳим йўналишларидан бири давлат идораларига ишга қабул
қилишнинг очиқ-ошкора тизимини жорий этиш ҳисобланади.
Шу мақсадда янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳаси -
нинг 37-моддасида
“Ўзбекистон Республикасининг фу-
Do'stlaringiz bilan baham: