Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


нафақалар миқдори минимал истеъмол харажатларидан


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   152
Bog'liq
referendum

нафақалар миқдори минимал истеъмол харажатларидан 
кам бўлмаган даражага олиб чиқилди
. Мисол учун, 2017 
йилда кам таъминланган 500 минг оила ижтимоий ёрдам 
олган бўлса, бугунга келиб 2 миллиондан ортиқ оилаларга 
кўмак берилмоқда. Ажратилаётган маблағлар эса 7 баробар 
кўпайтирилиб, йилига 11 триллион сўмга етди.
Энг кам истеъмол харажати деганда
, инсоннинг асосий 
эҳтиёжларини қондириш учун бир ой давомида зарур бўладиган 
товар ва хизматларни сотиб олишга етадиган маблағ миқдори 
тушунилади. Энг кам истеъмол харажатлари миқдорини 
ҳисоблаб чиқишда бугунги шароитда аҳолининг реал ўртача 
ижтимоий харажатларини инобатга олиш лозим. 
Пенсия 
ва 
бошқа 
ижтимоий 
ёрдам 
турлари
миқдорларининг энг кам истеъмол харажатларидан кам 
бўлмаслиги эса – фуқароларнинг турмуш даражасини яхшилаш, 
харид қобилиятини сақлаб қолиш, соғлиғи, меҳнат қилиш 
салоҳиятини сақлаган ҳолда жамиятнинг ҳеч бир аъзосини 
эътибордан четда қолмаслигини таъминлайди.
46-савол:
Янги таҳрирдаги Конституция-
миз лойиҳасида аҳолининг ижтимоий жи-
ҳатдан эҳ тиёжманд тоифаларини уй-жой 
билан таъминлаш масаласида қандай норма 
белгиланмоқда?
Жавоб:
Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд 
тоифаларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини 
топишларига кўмак кўрсатиш ижтимоий давлатнинг муҳим 
функцияларидан биридир. Айниқса, муҳтож инсонларни ватан 
ичра ватани бўлган уй-жой билан таъминлаш Янги Ўзбекистон 
инсонпарвар сиёсатининг ёрқин ифодасидир.


80
Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Ш. Мирзиёев
2022 йил 20 июндаги Конститу-
ци явий комиссия аъзолари би лан 
учрашувда “Конституция миз да 
фуқароларимизнинг 
уй-жойга 
бўлган ҳуқуқларини ҳимоя 
қилиш, муҳтож тоифаларни уй-
жой билан таъминлаш бўйича давлатнинг мажбуриятларини 
мустаҳкамлаш зарур”, деб таъкидлаган эди.
Шу боис янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасининг 
47-моддасида “Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд 

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling