88
иккинчидан,
давлат
Оролбўйи
минтақасининг
экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш,
минтақани
ижтимоий
ва
иқтисодий
жиҳатдан
ривожлантириш юзасидан чоралар кўради,
деган ҳаётий
заруратга мос норма белгиланмоқда.
Афсуски, Оролбуйи минтақасида
юзага келган глобал
экологик муаммо
50 млн. нафарга яқин минтақа аҳолисининг
ҳаёт тарзига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев 2018 йилда БМТ
Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида
илк маротаба “Бугунги
куннинг энг ўткир экологик муаммоларидан бири – Орол
ҳалокатига яна бир бор эътиборингизни қаратмоқчиман.
Мана, менинг қўлимда – Орол фожиаси акс эттирилган
харита. Ўйлайманки, бунга ортиқча изоҳга ҳожат йўқ”
,
деб таъкидлаган эди. Шу боис, Ўзбекистонда Орол муаммоси
оқибатларини бартараф қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан,
Орол денгизи тубининг 2,5 млн. гектарида
янги “яшил макон”
яратилмоқда.
Шунингдек, Орол ва
Оролбўйидаги
мураккаб экологик вазият, аҳоли генофондини
муҳофаза қилиш, саломатлигини яхшилаш ҳамда ушбу ҳудудда
барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган кенг кўламли
лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Конституцияга
киритилаётган
нормада
Оролбўйи
минтақасининг экологик тизимини ҳимоя қилиш ва тиклаш,
уни ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш бўйича
давлат томонидан қўшимча чоралар кўрилиши
давлатнинг
Do'stlaringiz bilan baham: