86
спорт билан уйғунлаштиришни, тўғри овқатланишни, зарарли
одатлардан (чекиш ва спиртли ичимликлар) воз кечишни талаб
этади.
Шу боис 2019 – 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш Концепциясида ҳам
жамиятда соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишни кенг
тарғиб қилиш, фуқароларда ўз
саломатлиги ва атрофдагилар
соғлиғи учун жавобгарлик ҳиссини шакллантириш, шунингдек
уларнинг маданияти ва тиббий саводхонлигини ошириш бўйича
муҳим вазифалар белгиланган.
Конституциямизга киритилаётган мазкур қўшимчага кўра:
биринчидан, эндиликда давлат жисмоний тарбия ва
спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади.
Жумладан, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегиясида
чекка ҳудудлар ва қишлоқларда соғломлаштириш ишларини
янада ривожлантириш, ёшларни, ташкилотлар ходимларини,
аёлларни, ногиронлиги бўлган шахсларни
спорт тадбирларига
жалб қилиш, спорт объектлари инфратузилмасини яхшилаш
белгиланган. Ушбу йўналишда давлат томонидан 22
сентябрь
“Халқаро автомобилсиз куни” деб эълон қилинган. Аёлларни
спортга жалб қилиш мақсадида “Баҳор маликалари” спорт мусо-
бақалари, 50 ёшгача бўлган уй бекалари ҳамда 10 ёшгача бўл-
ган қизлар ўртасида “Гимнастрада” спорт фестивалини ўтказиш
ҳамда спортга кенг тарғиб қилиш чоралари амалга оширилмоқда;
Do'stlaringiz bilan baham: