Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


-савол:  Соғлом турмуш тарзини шакллан-


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   152
Bog'liq
referendum

49-савол
Соғлом турмуш тарзини шакллан-
тириш бўйича давлатнинг асосий вазифала-
ри сифатида нималар белгиланмоқда? 
Жавоб:
Аҳоли ўртасида 
соғлом 
турмуш 
тарзини 
шакллантириш, 
ҳар 
бир 
фуқаронинг соғлиғини асраб-
авайлаш, оналар ва болалар 
саломатлигини муҳофаза қилиш 
ижтимоий давлатнинг устувор 
вазифаларидан биридир.
Айни шу мақсадда янги таҳрирдаги Конституциямиз 
лойиҳасининг 48-моддасида “Давлат жисмоний тарбия ва 
спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш 
тарзини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратади”

деган муҳим норма мустаҳкамланмоқда.
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, 
саломатликнинг 50 фоизи турмуш тарзига боғлиқ, қолган 
таъсир омиллари – атроф-муҳит, генетика, соғлиқни сақлаш 
хизматлари ҳисобланади.
Соғлом турмуш тарзи
деганда, жисмоний саломатлик 
ва узоқ умр кўришни таъминлайдиган одамларнинг хат-
ти-ҳаракатлари
тушунилади. Бу эса меҳнатни дам олиш ва 


86
спорт билан уйғунлаштиришни, тўғри овқатланишни, зарарли 
одатлардан (чекиш ва спиртли ичимликлар) воз кечишни талаб 
этади.
Шу боис 2019 – 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг 
соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш Концепциясида ҳам 
жамиятда соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишни кенг 
тарғиб қилиш, фуқароларда ўз саломатлиги ва атрофдагилар 
соғлиғи учун жавобгарлик ҳиссини шакллантириш, шунингдек 
уларнинг маданияти ва тиббий саводхонлигини ошириш бўйича 
муҳим вазифалар белгиланган.
Конституциямизга киритилаётган мазкур қўшимчага кўра:
биринчидан, эндиликда давлат жисмоний тарбия ва 
спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади.
Жумладан, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида 
чекка ҳудудлар ва қишлоқларда соғломлаштириш ишларини 
янада ривожлантириш, ёшларни, ташкилотлар ходимларини, 
аёлларни, ногиронлиги бўлган шахсларни спорт тадбирларига 
жалб қилиш, спорт объектлари инфратузилмасини яхшилаш 
белгиланган. Ушбу йўналишда давлат томонидан 22 сентябрь 
“Халқаро автомобилсиз куни” деб эълон қилинган. Аёлларни 
спортга жалб қилиш мақсадида “Баҳор маликалари” спорт мусо-
бақалари, 50 ёшгача бўлган уй бекалари ҳамда 10 ёшгача бўл-
ган қизлар ўртасида “Гимнастрада” спорт фестивалини ўтказиш 
ҳамда спортга кенг тарғиб қилиш чоралари амалга оширилмоқда;

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling