Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


учун” ғоясини ҳамда бугунги ислоҳотларнинг бош тамойили  бўлган “Инсон – жамият – давлат”


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   152
Bog'liq
referendum

учун”
ғоясини ҳамда бугунги ислоҳотларнинг бош тамойили 
бўлган “Инсон – жамият – давлат” деган ёндашувни янги 
таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг мазмун-моҳиятига чуқур 
сингдириш муҳим аҳамият касб этади.


4
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев 
Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувдаги нутқида 
“Бош мақсадимиз – ҳар бир юртдошимиз ушбу ҳужжатни 
менинг Конституциям деб фахрланадиган мукаммал 
даражага олиб чиқишдир”
, деб таъкидлаган эди. 
Шу маънода, референдумга чиқарилишидан олдин 
лойиҳа мисли кўрилмаган ҳажмда жамоатчиликнинг кенг 
қатламлари 
томонидан синчковлик билан муҳокамадан 
ўтказилганлиги, бунинг натижасида 220 мингдан ортиқ 
таклифлар
келиб тушганлиги, Конституциявий қонун лойиҳаси 
ушбу таклифлар асосида шаклланганлиги янги таҳрирдаги 
Конституция том маънода халқ Конституцияси эканлигидан 
далолат беради.
Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси халқ овоз 
бер ганидан кейин қўшимча ҳужжатларсиз ёки тартиб-
таомилларсиз, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов 
комиссияси томонидан референдум якунлари расмий эълон 
қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси бевосита халқ 
томонидан қабул қилинса, тарихимизда
тўғридан-тўғри 
амалга киритиладиган биринчи ҳужжат бўлади. Бунинг 
энг аҳамиятли томони, янги таҳрирдаги Конституцияга 
муносабат билдирилганида барчанинг овози бир хил 
мақомга ва кучга эга эканлигидадир
. Яъни, Конституция 
лойиҳасини муҳокама қилиш жараёнида фуқаро қайси касбда, 
қандай лавозимда эканлигидан қатъи назар, ҳар бир инсоннинг 
танлови ва фикри аҳамиятли ва ҳал қилувчи бўлади
.
Дарҳақиқат, Янги Ўзбекистон шароитида янги таҳрирдаги 
Конституция лойиҳасининг энг муҳим жиҳатлари инсон, 
унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари 
ва манфаатларини таъминлаш, эркин ва адолатли фуқаролик 
жамиятини ривожлантириш ҳамда демократик ҳуқуқий давлат 
қуриш билан боғлиқ ўзгаришлар билан муҳим аҳамиятга эга. 
Янги 
таҳрирдаги 
Конституциямиз 
лойиҳасида 
ҳуқуқий давлат принципини рўёбга чиқаришга қаратилган
конституциявий кафолатлар белгиланмоқда.


5
Давлат фаолияти қонун устуворлиги асосида амалга 
оширилишини таъминлаш учун Конституциянинг олий юридик 
кучга эгалиги ҳамда унинг тўғридан-тўғри амал қилиши 
белгиланмоқда ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро 
ҳуқуқ ва Конституция нормаларига мувофиқ кафолатланмоқда.
Бу борада айниқса, янги таҳрирдаги Конституциямиз 
лойиҳасида ижтимоий давлат принципларига оид нормаларнинг 
янада мустаҳкамланиши, хусусан, сифатли таълим ва тиббий 
хизмат кўрсатиш, ижтимоий эҳтиёжманд қатламни қўллаб-
қувватлаш, муносиб меҳнат шароити ва адолатли иш ҳақи 
тизимини яратиш, ишсизликдан ҳимояланиш, уй-жойга эга 
бўлишга қаратилган қоидалар билан янада такомиллаштирилиши 
билан боғлиқдир.
Шу билан бирга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли 
ҳимоя қилиш давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида 
белгиланиши, эркин бозор механизмларини жорий қилиш, 
соғлом рақобат ва хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, 
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ янги 
қоидалар ҳам янги таҳрирдаги Асосий қонунимиз лойиҳасида 
белгиланмоқда. 
Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида барчанинг – бир 
томондан давлат ва унинг органлари тизими, иккинчи томондан 
инсон, фуқаро ва жамиятнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ ва 
лўнда қилиб, ҳамма учун тушунарли тарзда баён этилаётганлиги 
Ўзбекистоннинг янада барқарор бўлишига ва ҳар қандай 
таҳдидларга қарши ишончли қалқон бўла олиш қобилиятини 
мустаҳкамлашга асос бўлади.
Қўлингиздаги 
мазкур 
қўлланмада 
Ўзбекистон 
Республикасининг Конституциясига киритилиши таклиф 
этилаётган 100 та энг муҳим янгиликларнинг мазмун-моҳияти 
савол-жавоб тарзида батафсил ёритилган бўлиб, турли ёшдаги 
фуқароларнинг конституциявий ислоҳотлар билан боғлиқ 
масалаларни осон ва асослантирилган тарзда тушунишига ёрдам 
беради, деган умиддамиз.


6

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling