9
Биринчидан, Конституциямизда
аҳолининг ижтимоий
жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан
таъминлаш
бўйича давлатнинг мажбуриятлари,
меҳнатга ҳақ
тўлашнинг энг кам миқдорини белгилашда инсоннинг
муносиб яшашини таъминлаш ҳисобга олиниши
алоҳида
белгиланмоқда.
Иккинчидан, давлат
фуқароларнинг
бандлигини
таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш, камбағалликни
қисқартириш
бўйича мажбуриятлари Конституция нормаси
даражасида мустаҳкамланмоқда.
Учинчидан, фуқароларнинг
кафолатланган тиббий
ёрдамга
бўлган ҳуқуқлари белгиланмоқда ва
давлатнинг
таълимнинг барча шаклларига
ғамхўрлик қилиши,
инклюзив таълимни
таъминлаши,
ўқитувчининг мақомига
оид нормалар мустаҳкамланмоқда.
Тўртинчидан, ижтимоий давлатнинг асосий вазифаси
сифатида
барча учун тенг имкониятлар,
оилалар, болалар,
аёллар, қариялар, ногиронлиги бўлган шахсларни
ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш
га оид янги қоидалар
ўрнатилмоқда. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий
давлат тамойилини амалга оширишга қаратилган янги
вазифа ва ваколатлари белгиланмоқда.
Умуман олганда, янги
таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасида давлатнинг ижтимоий
мажбуриятлари уч баравардан ортиққа кўпаймоқда.
Ижтимоий
давлат принциплари Германия, Франция,
Испания, Хорватия, Туркия
ва бошқа бир қатор давлатлар
конституцияларида мустаҳкамланган.
Do'stlaringiz bilan baham: