10
3-савол:
Янги таҳрирдаги Конституция
лойиҳасининг 1-моддасида Ўзбекистон –
дунёвий давлат, деб белгиланмоқда. Бунинг
аҳамияти нимада?
Жавоб: Дунёвий давлат
– диний ташкилотлар ва
бирлашмалар давлатдан ажратилган, давлат бошқаруви диний
қоидалар билан эмас, Конституция ва қонунчилик ҳужжатлари
билан тартибга солинадиган давлат ҳисобланади.
Дунёвий давлат виждoн вa эътиқoд
эркинлигининг
мaвжудлиги, дaвлaтнинг жамият ҳаётида фуқаролар томонидан
эътиқод қилинаётган динлaргa тенг ва бирдек бетaрaф
мунoсaбaтдa бўлиши ҳамда
ҳеч қайси диннинг давлат дини
сифатида
ўрнатилмаслиги
билан тавсифланади. Дунёвий
давлат фуқароларга таълим
олиш, шахсий ривожланиш
йўлини
мустақил
танлаш
имкониятини яратиш ҳамда
илм-фан ва маданий тараққиётда
ижодий эркинликни таъмин-
лашни кўзда тутади.
Дунёвий давлатда дин давлатдан ва сиёсатдан
ажратилса-да,
жамиятдан
ажратилмайди
,
балки
инсонларнинг маънавий ва руҳий камолотга эришишининг
омили бўлиб ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, дунёвийлик –
даҳрийлик эмасдир, айни пайтда дунёвий давлат даҳрийликка
тарғиб этувчи давлат эканлигини англатмайди. Аксинча,
дунёвий давлатда барча учун виждон ва эътиқод эркинлиги
ҳуқуқи таъминланади, турли дин
вакилларига тенг имконият
яратиб берилади ҳамда диний эътиқодни чуқур ҳурмат қилган
ҳолда, дунёвий тараққиёт йўлидан борилади. Энг муҳими,
дунёвий давлат барча динлар учун нафақат
тенг шароитлар
яратиб беришни, балки фуқароларга таълим олиш, шахсий
11
ривожланиш йўлини мустақил
танлаш имкониятини яратиш
ҳамда илм-фан ва маданий тараққиётда ижодий эркинликни
таъминлашни кўзда тутади.
Умумий маънода давлат дунёвий давлатда диний масалаларда
расман бетараф бўлади ёки диний масалаларга аралашишдан
ўзини тияди. Дунёвий давлатнинг муҳим хусусиятларидан
бири – турли дин вакилларининг бағрикенглик ва
тинч-
тотувликда яшашидир. Жамиятда турли-туман дин ва
маданиятлар вакиллари мавжуд бўлган ҳолда, давлат бошқаруви
ва сиёсати бир мафкурага ёки диний қарашга асосланиши
мақсадга мувофиқ эмас. Бундай шароитда ҳар бир давлат учун
энг адолатли ва тўғри йўл – дунёвий давлат йўлидир.
Дунёвий давлат принциплари кўплаб хорижий мамлакатлар
конституцияларида
(Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон)
мавжуд. Масалан, ўз конституциясида
ушбу принципни
белгилаган Туркия тажрибаси ҳам шундан далолат берадики,
дунёвий тараққиёт ва барча демократик тизимларда дунёвий
давлатнинг асосий принципларидан бири – виждон эркинлиги
кафолатланган.
Ўзбекистонда
16 та диний конфессияга мансуб
2300 дан
ортиқ
диний ташкилотлар фаолият юритмоқда.
Турли диний
эътиқодга мансуб аҳолига эга давлатда эътиқод эркинлигининг
кафолатланиши сиёсий ва ҳуқуқий аҳамият билан бирга,
ижтимоий аҳамиятга эга. Шу боис ҳар бир инсон хоҳлаган
динга эътиқод қилиши ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслиги
ҳуқуқига эгалиги, диний қарашларни мажбуран сингдиришга
йўл қўйилмаслиги белгиланган бўлиб, шахснинг диний эътиқоди
бўйича унга қўшимча ҳуқуқ ёки мажбуриятлар юкланмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: