89
Шу билан бирга, мазкур норма аҳолимиз ва келажак авлод
учун қулай ва экологик тоза ҳудудни сақлаб қолиш, Оролбўйи
минтақасида яшовчи аҳолини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-
қувватлаш, уларнинг яшаши ва ривожланиши учун қулай
атроф-муҳитни таъминлашнинг Конституциявий кафолатлари ни
яратмоқда.
51-савол:
Фуқароларнинг таълим олиш
ҳуқуқини кафолатлашга қаратилган янги
нормаларнинг моҳияти нимадан иборат?
Жавоб: Билим инсонни
комилликка кўтариш
билан
бирга, у яшаётган жамият ва
мамлакатни ҳам юксалтиради.
Инсонда
билим ва интеллект
сифатли таълим натижасида
шаклланади. Шу
боис давлат
фуқароларнинг таълимга оид
ҳуқуқларини амалга оширишни ўз зиммасига олади.
Янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасининг
50-мод-
дасида фуқароларнинг таълим олиш ҳуқуқи
билан боғлиқ
қуйидаги мазмундаги нормалар мустаҳкамланмоқда:
биринчидан, давлат мактабгача таълим ва тарбияни
ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади
,
деган
норма белгиланмоқда. Бунда давлат янги боғчаларни қуриш,
мавжудларини таъмирлаш, шу жумладан давлат, давлат-хусусий
шериклик ва хусусий боғчаларни кўпайтириш, янги боғчаларни
ташкил этишга имтиёзлар ва субсидиялар бериш, пировардида
болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни юз фоизга
етказиш чораларини кўради;
Do'stlaringiz bilan baham: