Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


Академик эркинлик – ўз фикрини эркин билдириш


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   152
Bog'liq
referendum

Академик эркинлик – ўз фикрини эркин билдириш 
ҳуқуқининг таркибий қисми бўлиб, олий таълим 
ташкилотларида таълим бериш ва илмий-тадқиқот 
ўтказиш эркинлигидир. 
Ушбу эркинлик ўқув жараёнини 
мустақил шакллантириш, профессор-ўқитувчиларни дарс 
ўтиш эркинлигида, илмий-тадқиқот мавзуларини мустақил 
танлаш ва тадқиқ этиш, унинг натижаларини нашр этиш ва 
тарқатиш, профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар академик 
эркинлигининг чекланмаслигида ва бошқаларда намоён бўлади.
Ўзини ўзи бошқариш – бу олий таълим ташкилотларида 
ўқув жараёнини ташкил этиш ва илмий тадқиқотлар 
ўтказиш, ташкилий-бошқарув, молиявий ва фаолияти 
билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича қарор қабул 
қилишдаги мустақиллиги ва жавобгарлиги
ни англатади.
Конституциямизга ушбу норманинг киритилиши олий 
таълим ва илмий-тадқиқот фаолиятининг ривожланишига
профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг ўқув ва илмий 
фаолияти мустақиллигини таъминлашга, ушбу соҳага ташқи 
аралашувни чеклашга хизмат қилади.
57-савол:
Янги таҳрирдаги Конституциямиз 
лойиҳасида ўқитувчи касбига доир алоҳида 
норма белгиланаётганлигининг аҳамияти 
нимада?
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев 
“...муаллимнинг обрў-эътибори – бу аввало миллатнинг, 
бутун халқнинг обрў-эътибори эканлиги”
ни алоҳида 
эътироф этиб, Конституциявий комиссия аъзолари билан 
ўтказилган учрашувда устозга бўлган юксак эҳтиром 
Конституциямизда ўз ифодасини топиши зарурлиги
ҳақидаги таклифни берган эди. 
Шу боис янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасининг 
52-моддасида:
биринчидан, Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг 
меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, 


99

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling