баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш,
халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш
ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилиши
мустаҳкамланмоқда.
Жамиятни инсон, инсонни эса таълим ва тарбия ўзгартиради.
Миллат ва халқнинг ривожи, унинг интеллектуал салоҳиятини
ошириш, авваламбор, ўқитувчилар фаолиятига боғлиқ. Зеро,
ўқитувчи аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган илм-фан
сир-асрорлари, маънавий ва
маданий
меросни
ёшларга
етказишда
муҳим
бўғин
ҳисобланади. Шу боис мазкур
норма Учинчи Ренессанснинг
таянч устунларидан бири бўлган
ўқитувчига рамзий маънода
“миллат бунёдкори” мақомини
бермоқда;
иккинчидан, давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-
қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий
фаровонлиги, касбий ўсиши тўғрисида ғамхўрлик
қилади
, деган норма белгиланмоқда.
Устозлар қадри юксалган юрт, албатта, барқарор ривожланади.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ўқитувчи касбининг мақоми
ва обрўсини кўтариш, муаллим ва устозларнинг қадри, шаъни
ва ғурурини тиклаш, уларнинг моддий ва ижтимоий қўллаб-
қувватланишини таъминлаш, самарали меҳнат фаолияти учун
муносиб шароитлар яратилмоқда. Хусусан, уларга имтиёзли
истеъмол кредитлари берилиши
, олис ҳудудларга бориб
ишлаётган юқори малакали ўқитувчилар учун устамалар
белгиланиши шулар жумласидандир.
Мазкур норма устоз ва мураббийлар ҳуқуқ ва манфаатларини
таъминлаш, шаъни ва қадр-қиммати ҳимояланишига хизмат
қилади.
Шунингдек,
мамлакатимизда
фаолият
юритаётган
700 мингга яқин
ўқитувчиларни давлат томонидан
профессионал ўсиши ҳамда ижтимоий ва моддий қўллаб-
қувватланишининг кучайтирилиши уларнинг жамиятдаги
ижтимоий мақоми ва обрўсини янада оширишга хизмат қилади.
100
Do'stlaringiz bilan baham: |