Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти
-савол: Янги таҳрирдаги Конституциямиз
Download 2.84 Mb. Pdf ko'rish
|
referendum
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек
- Жамият ва давлат ишларини бошқаришда
63-савол:
Янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратишга оид қандай янги норма белгиланмоқда? Жавоб: Жамият ва давлат ҳаётида хотин-қизлар ва эркак- ларнинг тенг ҳуқуқлилигини, шунингдек, хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг муҳим йўналишларидан бирига айланди. 108 Шу боис янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасининг 58-моддасида “Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди” , деган норма мустаҳкамланмоқда. Халқ фаровонлиги, тинч- лиги ҳамда иқтисодий барқарорликда эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқлилиги муҳим ўрин тутишини эътиборга олсак, гендер тенгликни таъминлаш вазифасининг давлат зиммасига юклатилиши барқарор ривожланишнинг зарур талабидир. Шу каби нормалар Германия, Ирландия, Италия каби давлатлар конституцияларида ҳам мавжуд. 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясига кўра, гендер тенглик бу – сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, маданият, таълим, илм-фан, спорт ва бошқа соҳаларда хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларининг тенглигини таъминлашдир. Жамият ва давлат ишларини бошқаришда гендер тенгликнинг таъминланиши хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, қонунлар ва турли қарорлар қабул қилинишида иштирокини янада кенгайтириш имкониятини беради. Масалан, ҳозирда бошқарув лавозимидаги хотин-қизлар улуши 33 фоизни, Олий Мажлисда эса 32 фоизни ташкил этади. Бундан ташқари, гендер тенглик таълим олиш, меҳнат қилиш, тадбиркорлик, ижод қилиш, маданият соҳаларида ҳам таъминланиши хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширади. Айни вақтда ҳам хотин-қизларнинг улуши соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 82 фоизни, илм-фан, таълим-тарбия, маданият ва санъат соҳаларида 72 фоизни, саноатда 38 фоизни, тадбиркорликда 35 фоизни, олий таълимда 46 фоизни ташкил этиши ҳам соҳалар ривожидаги эгаллаган муносиб ўрнидан далолатдир. 109 Ҳар қандай халқнинг етуклик даражасини, аввало, аёлларнинг илмий-маданий камолоти белгилаб беради. Шу боис уларнинг таълим олишлари, илм-фан билан шуғулланишлари учун шароит яратиш давлатнинг алоҳида вазифасига айланди. Натижада, биргина 2022 йилда олий ўқув юртларига қабул қилинган талабаларнинг 49,9 фоизини хотин-қизлар ташкил этди. Мазкур норманинг киритилиши хотин-қизларни қўллаб- қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш, давлат ҳокимиятидаги лавозимларга кенгроқ жалб этиш имкониятини яратади. Халқ фаровонлиги, жамият тинчлиги ҳамда иқтисодий барқарорликда эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқлилиги муҳим ўрин тутишини эътиборга олсак, гендер тенгликни таъминлаш вазифасининг давлат зиммасига юклатилиши барқарор ривожланишнинг зарур талабидир. Download 2.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling