Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   152
Bog'liq
referendum

Солиқ сиёсатининг конституциявий 
асослари қандай мазмундаги янги нормалар 
билан бойитилмоқда?
Жавоб: Солиқлар
– жис-
моний ва юридик шахслар то-
монидан давлат бюджетига ёки 
давлат мақсадли жамғармасига 
тўланадиган мажбурий беғараз 
тўлов ҳамда Давлат бюд-
жетининг 
асосий 
манбаи 
ҳисобланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида давлат ички ва ташқи 
вазифаларини, турли ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий чора-
тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағларнинг 
асосий қисмини солиқлар ташкил қилади. 
Солиқларни ўз вақтида тўлаш ҳар бир шахснинг муҳим 
конституциявий бурчи ҳисобланади. Зеро, тўланган солиқлар 
ҳисобидан мактаб, боғча, шифохоналар, йўллар каби ижтимоий 
объектлар барпо этилади, ногиронлиги бўлган шахслар ва 
ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли моддий қўллаб-қувватланади. 


111
Шу боис янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасининг 
63-моддасига “Солиқлар ва йиғимлар адолатли бўлиши 
ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини 
амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги керак”
, деган 
норма киритилмоқда.
Солиқ солиш адолатли бўлиши деганда
, солиқлар 
камситиш хусусиятига эга бўлмаслиги ҳамда ижтимоий, ирқий, 
миллий, диний ва бошқа шу каби мезонлардан келиб чиққан 
ҳолда қўлланилиши мумкин эмаслигини англатади. Қолаверса, 
жисмоний шахсларнинг фуқаролигига ёки капиталнинг келиб 
чиқиш мамлакатига қараб фарқланган солиқ ставкаларини
солиқ имтиёзларини ёки бошқа афзалликларни белгилашга 
йўл қўйилмайди. Иккинчидан, фуқароларни қийин аҳволга 
соладиган, уларнинг ҳуқуқларини амалга оширишга тўсқинлик 
қиладиган солиқ ва йиғимларни белгилаш мумкин эмас.
Халқаро солиқ амалиётида камситмаслик принципи 
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Даромад 

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling