Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


иқтисодий-ҳуқуқий аҳамияти нимада?


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   152
Bog'liq
referendum

иқтисодий-ҳуқуқий аҳамияти нимада?
Жавоб:
Миллий иқтисодиётнинг барқарор ўсишини 
таъминлаш мақсадида хорижий ва маҳаллий инвестицияларни 
кенг жалб этиш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш 
учун давлат томонидан зарур иқтисодий-ҳуқуқий шароитларни 
шакллантириш муҳим роль ўйнайди. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
2022 йил 20 июнда Конституциявий комиссия аъзолари 
билан 
учрашувда 
“Давлат 
хусусий 
тадбиркорликни 
ривожлантириш учун қулай
ишбилармонлик ва инвес-
тиция 
муҳитини 
ҳамда 
шароитларни 
таъминлаши 
лозим”
, деб таъкидлаган эди.
Шу боис янги таҳрирдаги 
Конституциямиз 
лойиҳасининг 
67-моддасида 
“Давлат 
қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини 
таъминлайди”
, деган мазмундаги илғор ва барча давлат 
органлари фаолиятига баҳо беришнинг асосий мезонига 
айланадиган норма мустаҳкамланмоқда.


114
Иқтисодиётимизга маблағ киритиш истагида бўлган 
ҳар қандай инвесторни қизиқтирадиган биринчи масала – 
тадбиркорлик фаолияти билан бемалол шуғулланиши ва фойда 
олиши учун яратилган шароитлардир. Шу боис барча давлатлар 
ўз ҳудудида бизнес билан шуғулланиш учун жозибадор ва қулай 
муҳитни таъминлашга ҳаракат қилишади.
Қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳити
– 
мамлакатда ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий барқарорликнинг 
таъминланганлиги, мукаммал ва барқарор қонунчилик базаси 
ва суд-ҳуқуқ тизимининг мавжудлиги, ҳалол рақобат қилиш 
имконияти яратилганлиги, рухсат олиш ва ҳисобдорлик 
чекланганлиги, адолатли солиқ тизимининг амал қилиши, энг 
муҳими, даромадларни эркин тасарруф этиш чекланмаганлиги 
ҳамда инвесторлар учун имтиёз ва преференциялар тақдим 
этилганлиги билан белгиланади. 
Сўнгги йилларда иқтисодиётимизга кириб келган хорижий 
инвестициялар ҳажми 10 баравар ошиб, қарийб 40 миллиард 
долларни ташкил этганлиги ҳам мамлакатимизда қулай 
ишбилармонлик муҳитини шакллантириш борасидаги ишларнинг 
амалий ифодасидир. 
Мазкур норманинг Конституцияга киритилиши, 
биринчидан
мамлакат иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестицияларни 
жалб этишни рағбатлантиришга, инвесторларнинг ишончини 
мустаҳкамлашга ва давлат тузилмаларининг масъулиятини 
оширишга, 
иккинчидан, тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний 
манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга, хусусий 
мулк ҳимоясини янада кучайтиришга ҳамда инвестиция 
бозоридаги рақобатни ривожлантиришга хизмат қилади.

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling