Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


-савол: Янги таҳрирдаги Конституциямиз


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   152
Bog'liq
referendum

73-савол:
Янги таҳрирдаги Конституциямиз 
лойиҳасига диний ташкилотлар билан 
боғлиқ қандай янги норма киритилмоқда?
Жавоб:
Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг 
кўламли ислоҳотлар халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаётини 
таъминлаш, инсон қадрини улуғлаш, виждон эркинлиги 
ҳуқуқини кафолатлашнинг асоси бўлиб хизмат қилмоқда. 
Кўп миллатли юртимизда ўзаро дўстлик муҳитини 
яратиш, диний конфессия вакиллари ўртасида бағрикенглик 
принципларини қарор топтириш масаласига алоҳида эътибор 
қаратилмоқда. Мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва 


123
элат ўзаро ҳамжиҳатликда аҳил-иноқ яшаб келмоқда, 16 та 
конфессиянинг
2,3 мингдан зиёд диний ташкилотлари ўз 
фаолиятини олиб бормоқда. “Жаҳолатга қарши маърифат” 
ғоясини 
амалга 
оширишга, 
диний таълим ва маърифат 
тизимини 
ривожлантиришга 
алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
“Виждон эркинлиги ва ди-
ний ташкилотлар тўғри-
сида”
ги Қонун янги таҳрирда 
қабул қилинди. 
Бу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар дунё миқёсида ҳам 
муносиб эътироф этилиб, диний бағрикенгликнинг намунали 
модели сифатида баҳоланмоқда. Хусусан, Ўзбекистоннинг диний 
эркинликлар соҳасида алоҳида хавотир уйғотадиган давлатлар 
рўйхатидан чиқарилганлиги, БМТ Бош Ассамблеясининг 
мажлисида Ўзбекистон томонидан таклиф этилган “Маърифат 
ва диний бағрикенглик” резолюциясининг қабул қилинганлиги 
бунга яққол мисолдир. 
Мамлакатимизда диний бағрикенглик принципини қарор 
топтириш учун мустаҳкам ҳуқуқий замин яратиш мақсадида янги 
таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасининг 75-моддасида “Дав-
лат қонунда белгиланган тартибда фаолият кўрсатаёт-
ган диний ташкилотлар фаолиятининг эркинлигини 
кафолатлайди”
, деган норма мустаҳкамланмоқда.
Мазкур янги конституциявий норма, нафақат фуқа ро-
ларимизнинг виждон эркинлиги кафолатларини кучайтиришга
балки мамлакатимизда барча диний ташкилотлар ўз фаоли-
яти ни эркин амалга ошириши учун ҳуқуқий кафолатларни 
янада такомиллаштиришга хизмат қилади. Бу эса диннинг 
асл инсонпарварлик моҳиятини асраш, уни турли нотўғри 
қарашлардан сақлаш, қолаверса, диннинг маънавий-маърифий 
салоҳиятидан жамиятдаги барқарорлик, ижтимоий ҳамкорлик, 
конфессиялараро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашда 
фойдаланиш учун замин яратади.


124

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling