Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


-савол:  Конституцияда тадбиркорларнинг


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   152
Bog'liq
referendum

68-савол
Конституцияда тадбиркорларнинг 
қайси асосий ҳуқуқлари кафолатланмоқда 
ва бу тадбиркорлар учун нима беради?
Жавоб:
Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини юритиш 
учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уни тўсқинликсиз амалга 
оширилишини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг 
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини 


115
янада такомиллаштиришга қа-
ра тилган кенг кўламли исло-
ҳотлар олиб борилмоқда. Тад бир-
корликка кенг йўл очил ган лиги 
туфайли, сўнгги олти йилда 
уларнинг сони 6 бара вар ошиб
бугунги кунда 2 миллионга 
етди. Тушумлари 1 миллион 
доллардан ошган тадбиркорлар 26 мингтага, 100 миллион 
долларга етказганлар эса 220 тага етди.
Таъкидлаш лозимки, амалдаги Конституцияда тадбир-
корлик қилиш эркинлиги кафолатланади
, деган норма 
билан чекланиб, тадбиркорларнинг тўлақонли фаолияти учун 
ҳаёт-мамот аҳамиятга эга бўлган ҳуқуқларига доир махсус 
норманинг белгиланмаганлиги ҳуқуқий тизим учун “бўшлиқ” 
ҳисобланарди. 
Эндиликда янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасининг 
67-моддасига “Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар 
қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти 
йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли”
, деган 
мазмундаги том маънода асос солувчи норманинг киритилиши 
орқали 
мамлакатимизда 
тадбиркорлик 
фаолиятининг 
конституциявий кафолатлари мустаҳкамланмоқда. 
Хўш, тадбиркорлик фаолиятини самарали юритишда мазкур 
норма қандай аҳамият касб этади? 
Биринчидан, тадбиркорларни қонунчиликка муво-
фиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ҳақли 
эканлигининг белгиланиши
, даромад олиш асосий мақсади 
бўлган тадбиркорлар учун иқтисодиётнинг барча соҳа ва 
тармоқларида фаолият юритиш ҳуқуқини конституциявий 
кафолатлайди. Дарҳақиқат, капитал қаерда даромад олиш 
имконияти бўлса, шу тарафга қараб ҳеч қандай тўсиқларсиз 
ҳаракатланиши шарт. Бу бозор иқтисодиётининг олтин қоидалари 
сирасига киради. Бунда, муайян фаолият билан шуғулланиш 
бўйича қонун ҳужжатларида тақиқ қўйилмаганлиги талаб 
этилади. 


116

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling