Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


Иккинчидан, ўз фаолият йўналишини мустақил


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   152
Bog'liq
referendum

Иккинчидан, ўз фаолият йўналишини мустақил 
равишда танлаш ҳуқуқи
тадбиркорларга ўз бизнес 
стратегияларини бошқа шахсларнинг, давлат органи ва уни 
мансабдор шахсларининг ўзбошимчалик билан аралашувисиз, ўз 
хоҳиши ва манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш 
ва амалга ошириш имкониятини беради. 
Таъкидлаш лозимки, Хорватия, Эстония, Польша каби 
мамлакатлар конституцияларида ҳам шундай мазмундаги 
нормалар мавжуд. 
Конституцияга киритилаётган мазкур қўшимчалар эркин 
бозор иқтисодиётининг энг муҳим талабини ўзида ифода 
этиб, давлатнинг тадбиркорлик фаолиятини самарали ташкил 
этишга доир асосий ёндашувини белгилайди ҳамда “қонунда 
тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятга рухсат берилади”
принципи асосида тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан 
тартибга солишнинг асосий мезонларини конституциявий 
даражада мустаҳкамлайди.
Бу эса ўз навбатида, тадбиркорлар эркин ва самарали 
фаолият юритишига, бизнес муҳитини яхшилашга, ички ва 
ташқи савдо ривожланишига, аҳолини тадбиркорликка кенг 
жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини оширишга хизмат 
қилади. 
69-савол:
Товарлар, хизматлар, меҳнат 
ресурслари ва молиявий маблағларнинг 
эркин ҳаракатланишининг конституциявий 
кафолатланиши тадбиркорлар учун қандай 
аҳамиятга эга?
Жавоб: 
Бозор иқтисодиётининг энг асосий принципларидан 
бири – бу эркин рақобат шароитида товарлар, хизматлар, меҳнат 
ресурслари ва капиталнинг мамлакат ҳудудида ҳеч қандай 
тўсиқларсиз ҳаракатланиши ҳисобланади.
Давлат томонидан тадбиркорлик фаолияти эркинлигини 
кафолатлаш барқарор иқтисодий ўсишга эришиш, рақобат 
муҳитини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларига тенг 


117

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling