Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


-савол:  Конституциямизда алоҳида таълим


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   152
Bog'liq
referendum

54-савол:
 Конституциямизда алоҳида таълим 
эҳтиёжларига эга бўлган болаларнинг таълим 
олишга бўлган ҳуқуқини таъминлашга доир 
норма белгиланишининг аҳамияти нимада?
Жавоб:
Фуқароларни, айниқса, соғлиғида муаммоси бўлган 
болаларни таълим ва тарбия 
олиши учун боғча, мактаб, олий 
таълим ташкилотларида махсус 
шароитларни яратиш ижтимоий 
давлатнинг 
вазифаларидан 
биридир.
Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Ш. Мирзиёев
2022 йил 20 июндаги Конституциявий комиссия аъзолари билан 
учрашувда алоҳида эътиборга муҳтож бўлган болалар 
учун таълим муассасаларида инклюзив таълим ташкил 
этилади
, деган қоидани Асосий қонунимизга киритишни таклиф 
қилган эди. Шу мақсадда янги таҳрирдаги Конституциямиз 
лойиҳасининг 50-моддасида “таълим ташкилотларида 
алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун 
инклюзив таълим ва тарбия таъминланади”
, деган муҳим 
ижтимоий аҳамият касб этувчи норма мустаҳкамланмоқда. 
Алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар 
сирасига жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари 
бўлган, шунингдек узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган 
болалар киради. 
2020 – 2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив 
таълимни ривожлантириш Концепциясига мувофиқ, инклюзив 
таълим ихтисослаштирилган мактаблар ва биринчи маротаба 
умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилади. Унга кўра, 
соғлиғида нуқсони бўлган болаларни фақатгина ихтисослашган 
мактабларда эмас, ҳамма қатори умумий мактабларда ҳам 
ўқишининг йўлга қўйилиши инсон қадри тамойилининг амалий 
ифодасидир.


95
Бугунги кунда ақли заиф, кар ва заиф эшитувчи, кўзи ожиз 
ва заиф кўрувчи, таянч аъзоларида нуқсони бўлган 21 231 дан 
ортиқ болалар учун республикамизда 90 та ихтисослаштирилган 
мактаб фаолият юритмоқда, Бундан ташқари, енгил даражадаги 
ногиронлиги бўлган 18 000 нафарга яқин ўқувчилар 
мактабларда соғлом болалар билан биргаликда ўқишмоқда. 
Инклюзив таълимга оид алоҳида норманинг белгиланиши 
алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун таълим 
ва тарбия уларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишини ҳисобга 
олган ҳолда ташкил этилишига, таълим олиш жараёнида уларни 
бирор-бир шаклда камситишга йўл қўйилмаслигига хизмат 
қилади ва пировардида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган 
болаларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқининг тўлиқ амалга 
оширилиши таъминланади. 

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling