Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


иккинчидан, умумий ўрта таълимнинг мажбу рийлиги


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   152
Bog'liq
referendum

иккинчидан, умумий ўрта таълимнинг мажбу рийлиги 
белгиланмоқда. Бу дегани мактаб ёшидаги ҳар қандай бола 
албатта мактабда ўқиши шарт ҳамда бунга тўсқин лик қилишга 
ҳеч кимнинг, ҳатто ота-оналарнинг ҳаққи йўқ. Ушбу мажбурият 
таълим олувчига ҳам, таълим ташкилотига ҳам бирдек масъулият 
юклайди;


90
учинчидан, мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта 
таълим давлат назоратидадир
, деган норма ўрнатилмоқда. 
Олдин фақатгина мактаб ишлари давлат назоратида эди, 
эндиликда эса мактабгача таълим ҳам давлат назоратига 
ўтказилмоқда. Натижада боғча ва мактабларда болаларнинг 
хавфсизлиги ва саломатлиги, санитария-гигиена талабларига 
риоя этилиши, миллий ва умуминсоний қадриятларга 
асосланган тарбия, таълимнинг юқори сифати ва мазмундорлиги 
таъминланади;
тўртинчидан, таълим ташкилотларида алоҳида 
таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив 
таълим ва тарбия таъминланади
, деган инсонпарвар норма 
билан тўлдирилмоқда. Унга кўра, жисмоний, ақлий, сенсор 
(сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун таълим 
ташкилотларида инклюзив таълим ташкил этилади. Бу шундай 
нуқсонларга эга болаларимизнинг яккаланиб қолмаслиги, 
жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида шаклланиши ва камол 
топиши учун жуда муҳим;
бешинчидан, давлат узлуксиз таълим тизими, унинг 
ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат 
таълим ташкилотлари ривожланишини таъминлайди
, деб 
мустаҳкамланмоқда. Бу эса мактабгача таълим-тарбиядан то 
олий таълимгача ҳамда бошқа таълим турларини, шунингдек
таълимнинг кундузги, сиртқи, кечки, масофавий, оилада таълим 
олиш, мустақил таълим олиш, инклюзив таълим ва ҳоказо 
шаклларини ташкил этиш ва фаолият юритишига имконият 
яратади. 
Таълимга оид қоидалар инсон ҳуқуқларига оид кўплаб 
халқаро ҳужжатларда ҳамда Германия, Португалия, 

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling