Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


-савол: Олий таълим ташкилотларига


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   152
Bog'liq
referendum

56-савол:
Олий таълим ташкилотларига 
қонунга мувофиқ берилаётган академик 
эркинлик ҳамда ўзини ўзи бошқариш 
ҳуқуқларининг мазмун-моҳияти нимадан 
иборат?
Жавоб:
Янги Ўзбекистонда олий таълим тизими тубдан 
ислоҳ этилмоқда. Жумладан, хусусий олий ўқув юртлари 
очилмоқда, хорижий университетлар филиаллари сони 
ортмоқда, олис ҳудудларда ҳам университет филиаллари ташкил 
этилмоқда, 41 та давлат олий ўқув юртларига академик ва 
молиявий мустақиллик берилди. 
Шунингдек, олийгоҳларга қабул 
сўнгги олти йилда 5 бараварга 
ортиб, 
талабалар 
сони
1 миллионга етди. Қамров 
эса 9 фоиздан 38 фоизга 
ошди. Мисол учун, 2016 йилда 
Ўзбекистонда 77 та олийгоҳ 
бўлган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 210 тани ташкил қилмоқда. 
Охирги олти йилда грантлар сони 2 баравар кўпайиб,
40 мингтага 
етди. Шундан, магистратура учун – 5 баравар 
кўпайди. 
Олий таълим тизими халқаро стандартлар асосида фаолият 
юритиши – уни маъмурий бошқаришдан тортиб ўқув-услубий 
ва илмий-тадқиқот жараёнини ташкил этишда академик 
эркинликка эга бўлишини тақозо этади. Шу муносабат билан 
янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасининг 51-моддасида 
“Олий таълим ташкилотлари қонунга мувофиқ академик 
эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш 
ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эга”,
деган қоида 
белгиланмоқда.
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси олий 
таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш 
Концепцияси
да ҳам олий таълим муассасаларининг академик 
ва молиявий мустақиллигини таъминлаш
олий таълимдаги 
асосий йўналишлардан бири сифатида белгиланган.


98

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling