77
Янги
таҳрирдаги
Конституциямиз
лойиҳасининг
44-моддасида “Болалар меҳнатининг боланинг соғли-
ғига, хавфсизлигига, ахлоқига, ақлий ва жисмоний
ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг
таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари
тақиқланади”
, деган қатъий норма мустаҳкамланмоқда.
Пахта далаларида ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ишларида,
умуман, бошқа соҳаларда ҳам болалар меҳнатидан фойдаланиш,
айниқса, уларни жалб қилишнинг олдини олиш ва унга қарши
курашиш бўйича тизимли ва қатъий ислоҳотлар натижасида
Ўзбекистонда болаларнинг мажбурий меҳнати тўлиқ барҳам
топди.
2 миллионга яқин болалар мажбурий меҳнатдан озод
қилинди.
Эндиликда бу борадаги давлат сиёсатини конституциявий
даражада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қадамлар
ташланмоқда.
Конституциямизга илк маротаба киритилаётган мазкур норма
мамлакатимизда ушбу соҳада эришилган ютуқларни қатъий
мустаҳкамлайди ҳамда болалар соғлом ва баркамол бўлиб вояга
етишлари учун муҳим ҳуқуқий кафолат бўлиб хизмат қилади.
Айни пайтда, ушбу конституциявий норма болаларнинг
соғлиги,
хавфсизлиги, тўлиқ жисмоний, ақлий ва маънавий
ривожланишига таҳдид солмайдиган, таълим олиш жараёнини
бузмайдиган тарзда меҳнат қилишларига тўсқинлик қилмайди.
Хусусан, амалдаги Меҳнат кодексига мувофиқ меҳнатга тайёрлаш
учун
умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув
юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиги, хавфсизлиги,
тўлиқ жисмоний, ақлий ва маънавий ривожланишига таҳдид
солмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни
ўқишдан бўш вақтида бажариши учун – улар ўн беш ёшга
тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки
ота-онасининг
ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан
ишга қабул қилишга йўл қўйилади.